Тарифларнинг ўзгариши электр энергияси нархларининг ошиши ҳамда тармоқларни таъмирлаш ва модернизация қилиш зарурати билан изоҳланмоқда. Ҳозирда вилоятдаги 862 та сув иншоотидан 197 таси (23 фоизи) таъмирга муҳтож. Охирги беш йилда вилоятда марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 57 фоиздан 82 фоизга, канализация қамрови эса 19 фоиздан 23 фоизга етказилган. Келгуси беш йилда 7,8 триллион сўм эвазига 4,8 минг км сув ва 2,1 минг км канализация тармоқлари барпо этилиб, ичимлик суви қамровини 95 фоизга, канализация тизимини эса 45 фоизга етказиш режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.