Хивада “Хоразм хонлари миллий таомлари” фестивали очилди

Хивада “Хоразм хонлари миллий таомлари” фестивали очилди


“Арда Хива” туризм мажмуасида II халқаро “Хоразм хонлари миллий таомлари” гастрономик фестивали очилди.

Фестивалда Хоразм воҳасининг қадимий ва миллий таомлари — гумма, ижжон, тухум барак, шивит оши, кўк барак, қовоқ барак, Хоразм палови ҳамда бошқа анъанавий пазандачилик намуналари намойиш этилмоқда.

Тадбир доирасида меҳмонлар учун кенг қамровли гастрономик кўргазмалар, миллий таомлар дегустацияси, соҳанинг етакчи ошпазлари томонидан маҳорат дарс (мастер-класс)лари ва турли маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил этилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.