Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 852 грамм гашиш билан қўлга олинди

Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 852 грамм гашиш билан қўлга олинди

Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган “халқаро назорат остида етказиб бериш” тезкор тадбирида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 2009 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро Россиядан юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда ушланди.

Жўнатма холис гувоҳлар иштирокида текширилганда, 4 та консерва қутисига яширилган 852,2 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ўсмирнинг яшаш хонадонини кўздан кечириш давомида электрон тарозилар, гиёҳвандлик воситаларини қадоқлаш учун мўлжалланган «zip» пакетчалари ва изоленталар ашёвий далил сифатида олинди. Қора бозорда қиймати салкам 600 минг АҚШ долларига тенг бўлган ушбу наркотик модда ўртача 60 минг дозадан ошади. Ҳозирда ҳолат юзасидан Божхона қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 852 грамм гашиш билан қўлга олинди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.