Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилаётган ушбу йирик касбга йўналтириш лойиҳасида Россия Федерациясининг 40 дан ортиқ етакчи олий таълим муассасалари иштирок этади.
Тадбир МГИМОнинг Тошкентдаги филиалида соат 10:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади. Унда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари Россия олийгоҳларидаги таълим дастурлари, қабул шартлари, жумладан, Россия Федерацияси Ҳукумати квотаси асосида бепул ўқиш имкониятлари бўйича тўғридан-тўғри университет вакилларидан батафсил маълумот ва консультация олишлари мумкин. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кўмагида амалга оширилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.