Юнусжон Насимджанов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 205-моддаси 2-қисми “а” банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш) бўйича айбланмоқда. У 2021 йилдан 2026 йил бошигача шаҳар солиқ бошқармасини бошқарган бўлиб, жорий йилнинг 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишдан сўнг эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.
Алишер Ганиев эса Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 223-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари бўйича айбланмоқда. Уга нисбатан айрим тадбиркорларга солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича кўрсатмалар берганлик айблови илгари сурилган. Мазкур йиғилишда Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси собиқ бошлиғи Ҳожиакбар Муллажоновнинг ҳам фаолиятини текшириш ва қонуний чора кўриш топширилган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.