Акмал Жуманазаров Мудофаа саноати қўмитаси раиси бўлди

Акмал Жуманазаров Мудофаа саноати қўмитаси раиси бўлди

Акмал Рўзиқулович Жуманазаров Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мудофаа саноати қўмитаси раиси этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Yuz.uz.

Шу кунгача мазкур идора Мудофаа саноати агентлиги мақомида фаолият юритиб келаётган эди. Ушбу тузилма ҳукумат таркибига ўтказилгани ҳақида ҳозирча маълумот эълон қилинмаган.

Янги тайинловга қадар Акмал Жуманазаров 2024 йилнинг февраль ойидан буён Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигини бошқариб келаётганди. 2024 йилда ушбу идора Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилган.

Илгари Жуманазаров Энергетика вазирининг электр энергетикаси ва кўмир саноати масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментига раҳбарлик қилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.