Самарқандда 2028-йилги Халқаро астронавтика конгрессини ўтказиш бўйича дастлабки келишув имзоланди
Анталияда ўтказилаётган 77-Халқаро астронавтика конгресси доирасида Самарқанд шаҳрида 79-Халқаро астронавтика конгрессини (2028 йилда) ташкил этиш бўйича дастлабки битим имзоланди. Ҳужжатга Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, “Ўзбеккосмос” агентлиги, “Сўнъий интеллект альянси” ННТ раҳбарлари ҳамда Халқаро астронавтика федерацияси президенти томонидан имзо чекилди.
Мазкур битимнинг имзоланиши натижасида Самарқанд конгрессининг ишчи дастурини шакллантириш ҳамда шаҳар инфратузилмасини ушбу нуфузли анжуманга тайёрлаш бўйича ташкилий ва амалий ишларнинг навбатдаги босқичи бошланди.