Пулатов 1986 йил 12 февралда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йил Тошкент ислом университети (бакалавр), 2008 йил Ўзбекистон Миллий университетини (магистр) тамомлаган. Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори.
2022 йилда унинг Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси (собиқ Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси) бош директори этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик. Унгача Пулатов ЎзЭОАВМА бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Аброржон Пулатов, ўз навбатида, «Авторадио» радиостанцияси таъсисчиси ҳисобланади. 2022 йилда президент уни «Шуҳрат» медали билан мукофотлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.