Муассасада таълим жараёни 2026/2027 ўқув йилидан эътиборан ўзбек, хитой ва инглиз тилларида, кундузги ҳамда муқобил таълим шаклларида ташкил этилади.
Қарорга кўра, 2030/2031 ўқув йилига қадар ўқишга қабул қилинган барча талабалар ўқишнинг бутун даври давомида тўлиқ давлат гранти асосида таҳсил оладилар. 2030/2031 ўқув йилидан бошлаб эса қабул квоталарининг 30 фоизи давлат грантига ажратилади. Бундан ташқари, филиал талабаларининг амалиёти ҳудуддаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида дуал таълим тизими асосида йўлга қўйилиши белгиланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.