Устюртда янги «Қоратау» газконденсат кони очилди

Устюртда янги «Қоратау» газконденсат кони очилди


Устюрт ҳудудининг марказий қисмида жойлашган, маъмурий жиҳатдан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига қарашли «Қоратау» майдонида олиб борилган геология-қидирув ишлари натижасида чуқур қуйи юра қатламларида саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ захиралари аниқланди.

Ҳудуддаги 1-сонли қидирув қудуғи 4860 метр чуқурликкача бурғиланиб, 3273–3213 метр оралиғида ўтказилган синовлар давомида табиий газ ва конденсат оқими олинди.

Йил якунига қадар майдонда 2-сонли қидирув қудуғида бурғилаш ишларини якунлаш ҳамда навбатдаги 3 ва 4-сонли қудуқларни бурғилашни бошлаш режалаштирилган. Ушбу геологик муваффақият Устюрт минтақасидаги чуқур қатламларни ва углеводород захираларини ўрганиш бўйича янги истиқболли йўналишларни очди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.