10 октябрь куни «FlyOne Asia» авиакомпаниясининг Намангандан Жидда шаҳрига учиб кетаётган рейси Саудия Арабистони аэропортларига қилинган оммавий ҳужумлар сабабли Мадина шаҳрига йўналтирилди. Айнан шу вақтда Ар-Риёд аэропортига берилган зарба оқибатида 12 киши ҳалок бўлди ва 309 киши тан жароҳати олди.
Жароҳатланганлар орасида Ўзбекистоннинг 49 ва 29 ёшли икки нафар фуқароси ҳам бўлган. Маълум қилинишича, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилгач, шифохонадан жавоб берилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.