Томонлар икки томонлама стратегик шерикликнинг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этиб, савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Суҳбатда Авазада Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Олий даражадаги Стратегик шериклик кенгашини ташкил этиш тўғрисида тарихий шартнома имзоланганига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу янги механизми саъй-ҳаракатларни тизимли мувофиқлаштиришга хизмат қилади. Шунга кўра, икки мамлакат етакчилари бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини ҳам атрофлича кўриб чиқдилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.