Глобал иқлим саммитида давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ҳамда молия институтлари раҳбарлари, шунингдек, юқори даражадаги делегациялар иштирок этади.
COP31 кун тартибидан БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенциясининг асосий қоидаларини амалга ошириш, экологик хатар ва таҳдидларга қарши курашиш, «яшил» тараққиёт мақсад ва вазифаларини илгари суриш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Президент саммитнинг ялпи мажлисида маъруза қилади, шунингдек, қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказади.
Ўзбекистон БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенциясига 1993 йилда қўшилган. 2018 йилда эса Париж битимининг иштирокчисига айланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.