Ҳужжатга мувофиқ, янги дипломатик муассасанинг консуллик округи Ўзбекистоннинг учта ҳудуди — Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларини қамраб олади.
Қайд этилишича, қарор Қирғизистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакатимизда бўлиши учун қулай шароит яратиш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида қабул қилинган.
Консулхонанинг очилиши мазкур ҳудудларда бўлиб турган Қирғизистон фуқароларига консуллик хизматларидан янада қулай фойдаланиш имконини беради.
Янги муассаса, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда икки давлатнинг чегарадош ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.