Ўзбекистонда божхонада смартфонларни пуллик текшириш ҳолатлари ҳақида хабар берилмоқда
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар қимматбаҳо смартфонлар 30 кунгача ушлаб қолинаётганини билдирмоқда. Уларни тезлаштирилган тартибда текшириш учун эса 1100 долларгача маблағ талаб қилинаётгани айтилмоқда.
Божхона назорати кучайтирилгани фонида Тошкентдаги «Малика» савдо мажмуасида iPhone смартфонлари нархи 150–200 долларга ошган.
Бундай экспертиза тартиби бўйича расмий қоидалар ҳозирча эълон қилинмаган.