Нодирбек Абдусаторов бугун Будапештда бошланадиган «Total Chess World Championship» турнирида иштирок этади

Нодирбек Абдусаторов бугун Будапештда бошланадиган «Total Chess World Championship» турнирида иштирок этади

Бугун, 10 ноябрь куни Венгриянинг Будапешт шаҳрида янги форматдаги Total Chess World Championship Tour 2026 (Pilot) мусобақаси старт олади.

Нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳимоя қилади. 2026 йил ноябрь ойидаги FIDE стандарт рейтингида дунёнинг 5-рақамли шахматчиси сифатида қайд этилган Абдусатторов Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Алиризо Фирузжа, Аржун Эригаиси, Праггнанандҳаа ва бошқа кучли гроссмейстерлар билан баҳс олиб боради.

Мусобақа формати:

Total Chess шахматнинг уч хил вақт назоратини ягона мусобақада бирлаштиради:

Fast Classic — 45 дақиқа + ҳар юришга 30 сония

Rapid — 15 дақиқа + ҳар юришга 10 сония

Blitz — 3 дақиқа + ҳар юришга 2 сония

Мусобақа қуйидаги босқичлардан иборат:

10 ноябрь — блиц турнири. Барча 24 иштирокчи 9 раундлик блиц турнирида қатнашади. Унинг натижалари гуруҳ босқичидаги тай-брек тартибини белгилашда фойдаланилади.

11–15 ноябрь — гуруҳ босқичи. 24 нафар шахматчи 6 нафардан иборат 4 гуруҳга бўлиниб, икки даврали айлана тизимида Fast Classic форматида баҳс олиб боради. Ҳар бир иштирокчи 10 та партия ўйнайди. Ғалаба учун 3 очко, дуранг учун 1 очко берилади.

17–20 ноябрь — плей-офф. Шахматчилар блиц, рапид ва Fast Classic форматларида ўзаро куч синашади.

Мазкур мусобақа 2027 йил март ойида бошланиши режалаштирилган Total Chess World Championship Tour лойиҳасининг синов босқичи ҳисобланади. Келгусида тур якунида FIDE World Combined Champion унвони учун кураш олиб борилади.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.