Тошкентда йўллардаги чуқурлар ва хавфли қазиш ишлари бўйича шикоят юбориш боти ишга туширилди

Тошкентда йўллардаги чуқурлар ва хавфли қазиш ишлари бўйича шикоят юбориш боти ишга туширилди

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЦОДД) тротуарларнинг шикастланиши, йўллардаги чуқурлар ва ёриқлар, хавфли қазиш ишлари, шунингдек, ҳимоя тўсиқлари ёки огоҳлантирувчи белгилар мавжуд эмаслиги бўйича мурожаатларни қабул қилмоқда.

Шикоят юбориш учун @codd_tashkent_bot ботига кириб, «Шикоят юбориш» → «Йўллардаги ер қазиш ва таъмирлаш ишлари» бўлимини танлаш лозим.

Шундан сўнг муаммо манзилини кўрсатиш, унинг тавсифини ёзиш, иккита фотосурат илова қилиш ва телефон рақамини қолдириш керак.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.