Маълум қилинишича, томонлар юк ташиш ҳажмини ошириш ва рақобатбардош тарифлар асосида мунтазам контейнер поездлари қатновини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилган.
Шунингдек, қурилаётган «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли келгусида Евроосиёда юк етказиб бериш муддатларини қисқартириши ва янги транзит имкониятларини яратиши қайд этилди.
Учрашув якунида юк ва мультимодал ташувларни кенгайтиришга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.