ОКМК Муҳандислик мактабида хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун махсус курслар ташкил этилади

ОКМК Муҳандислик мактабида хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун махсус курслар ташкил этилади


Миграция агентлиги ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Бу ҳақда ОКМК ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, курсларда хорижда саноат, ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳаларида ишлаш истагидаги фуқароларга хорижий тил ва касбий кўникмалар ўргатилади. Ўқув дастурлари хорижий иш берувчилар талаблари ва халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилади.

Курсларни муваффақиятли тамомлаганларга хорижда иш топиш бўйича маслаҳат ва ахборот кўмаги кўрсатилади.

Келишувга кўра, Миграция агентлиги бўш иш ўринлари ва иш берувчилар танловлари ҳақида маълумот беради, фуқароларни кетиш олдидан мослаштириш чораларини кўради. Комбинат эса ўқув дастурларини тайёрлаб, малакали мутахассисларни дарсларга жалб этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.