Маълум қилинишича, воқеа 28 сентябрь куни содир бўлган. Жабрланувчи — 2012 йилда туғилган, Риштон туманида яшовчи 13 ёшли қиз.
29 сентябрь куни шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси учинчи қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олиниб, 30 сентябрь куни қамоққа олинган. Ҳозирда экспертизалар тайинланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Вояга етмаган қиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унга зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида бириктирилган психологлар ҳамда юристлар иш олиб бормоқда. Ҳолат Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги назоратига олинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.