Жумладан, 48 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Фарзона Фозилова тожикистонлик Сумая Қосимовага қарши рингга кўтарилди ва терма жамоамизга биринчи олтин медальни тақдим этди.
50 кг вазн тоифасидаги боксчи қизимиз Сабина Бобоқулова эса Шри-Ланка вакиласига қарши кечган жангда муддатидан аввал, қайси раунддаёқ ғалабани нақд қилди.
52 кг вазн даражасида яна бир вакиламиз Феруза Казакова японлик Ринка Киношитага ҳеч қандай имкониятлар қолдирмади.
Ниҳоят 63 кг вазнли боксчимиз Моҳинабону Абдуллаева мўғулистонлик рақибасини мағлуб қилди ва терма жамоамиз ҳисобига тўртинчи олтин медальни қўшиб қўйди.
Фақат, финал жангларида қатнашган ҳамюртларимиздан 54 кг вазнда Нигина Ўктамова бошқа бир мўғулистонлик боксчи қизга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан чекланди.
Манба: minsport.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.