Жаҳон банки Ижрочи директорлари кенгаши Ўзбекистонда рақамли инклюзивлик лойиҳасини амалга ошириш учун $50 млн миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати “Spot»га маълум қилди.
ВАШИНГТОН, 2023-йил 30-ноябр – Жаҳон банки Ижрочи директорлари кенгаши “O‘zbekistonda raqamli inklyuzivlik” loyihasini амалга ошириш учун 50 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни ма’қуллади. Лойиҳа ҳукуматнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда қишлоқ ва чекка ҳудудлардаги минглаб ёшларнинг рақамли кўникмаларга ўқитиш ва ахборот технологияларига асосланган хизматлар (ИТЕС) соҳасида ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтириш бўйича саʼй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
Бу Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлисида қайд этилди. Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ҳамда 2024 йилги Бюджетнома сенаторлар, экспертлар ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар иштрокида муҳокама этилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2023-йилнинг май ва октябрь ойлари оралиғида Ўзбекистон банк тизимида рақобат даражасининг ўзгариши таҳлил қилинди. Банк тизимида рақобат даражасини аниқлаш учун CR (Концентрация нисбати) ва HHI (Херфиндал-Хиршман индекси) концентрация кўрсаткичларидан фойдаланилди.
Мониторинг натижалари 7 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Шундай қилиб, қизил сабзининг нархи 42,1 фоиз, лимоннинг нархи 39,0 фоиз, оқ карамнинг нархи 16,7 фоиз, сутнинг нархи 14,9 фоиз, бананнинг нархи 12,3 фоиз, кунгабоқар ёғининг нархи 9,7 фоиз, картошканинг нархи6,4 фоиз пасайган.
Унга кўра, бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва ўз устав фонида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан сотиб олинган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланма, шунингдек уларнинг импорти 2028 йил 1 январгача ҚҚСдан озод қилинади. Бундан ташқари, ушбу товарлар (ёки хизматлар) ижтимоий соҳа ва инфратузилмани ривожлантириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотларидан жалб қилинган давлат ташқи қарзи ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида харид қилиниши шарт.
Ҳозирги жаҳон иқтисодиётида қимматли қоғозлар бозори молиявий барқарорликни таъминлаш, инвестицияларни рағбатлантириш ва капиталнинг самарали тақсимланишини таъминлашда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Ушбу бозорнинг ривожланиши иқтисодий ўсиш ва инновацияларга ҳисса қўшиши мумкин бўлса-да, унинг ривожланишига ижобий ва салбий таъсир кўрсатадиган турли хил омиллар мавжуд.
МҲТИ бош илмий ходими Эльвира Бикееванинг қайд этишича, саноатни ривожлантириш учун йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми 113,2 триллион сўмгача ошган. Бу эса иқтисодиётга киритилаётган жами инвестицияларнинг салкам ярми – 49,9 фоиз демакдир.
Экспорт салоҳиятини кенгайиши мамлакатимиз иқтисодий юксалиши ва фаровонлигининг муҳим омилларидан биридир. Маҳсулот ва хизматларнинг сифати, рақобатбардошлигини ошириш уларни хорижий харидорлар учун янада жозибадор қилиш имконини беради.
Замонавий бизнесда активлар ва бошқа молиявий ресурслар виждонсиз ходимларнинг нишонига айланиб, давлат ташкилотлари ва хусусий компаниялар молиявий хавфсизликни таъминлашда ва активларни йўқотишда мумкин бўлган таҳдидларни аниқлаш зарурлигига дуч келмоқда. Форензик — бу бизнес учун янги тушунча, аммо у ривожланган мамлакатларда кенг қўлланилади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг 9 ойи (январь-сентябрь) давомида саноат ишлаб чиқаришида эришилган асосий ўсиш омилларини таҳлил қилди. Январь-сентябрь ойларида саноат ишлаб чиқариши ҳажми 5,7 фоизга ошди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари финтех (молиявий технологиялар) бозорининг асосий йўналиши сифатида сунъий интеллектнинг ривожланиш тенденциясини таҳлил қилди. Британиянинг Collins инглиз тили луғати «AI»ни 2023-йилнинг сўзи сифатида тан олди.
Статистика агентлиги хабар кўра, 2023 йилнинг январь—сентябрь ойларида қайд этилган мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,1 фоизга ошган. Ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида кузатилди — қарийб 7,2 миллион сўм.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 октябрь ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 851 тани ташкил этган. Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони: Россия – 2 850 та Хитой – 1 960 та Туркия – 1 736 та Қозоғистон – 957 та Жанубий Корея – 696 та АҚШ – 292 та Қирғиз Р.
Давлат раҳбари Қашқадарё иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги кераклигини кўрсатиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўтган ойда 2,8 млндан ортиқ истеъмолчилар томонидан 146,3 млрд сўм кешбэк йиғилган. Шундан 2,2 млндан ортиқ истеъмолчига айни пайтда 100 млрд сўмга яқин кешбэк тўлаб берилди.
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 751 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўртача алмашув курси (11 556,2 сўм) бўйича қарийб 65 млрд АҚШ долларига тенг.
Тадбиркорларнинг ЭҲФ орқали товар айланмаси сентябрь ойида қарийб 148 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 44,7 млрд АҚШ долларидан ошган. Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 22,1 фоизга ошган.
Учинчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти ички ва ташқи хатарларга чидамлилигини кўрсатишда давом этди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 5,8 фоизга ўсди, бу ўтган йилнинг шу давридаги ўсиш суръатларидан (6,2%) бир оз камроқ.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилнинг III чораги учун “Банклар фаоллиги индекси”ни ҳисоблаб чиқди ва унинг асосида банклар рейтингини янгилади. Давлат улушига эга йирик банклар орасида иккита банк — “Халқ банк” ва “Агробанк”, хусусий банклардан “Инфинбанк” ўз позицияларини бир вақтнинг ўзида икки пунктга яхшилади.
Замонавий иқтисодиёт компания ва корхоналар олдига янги вазифаларни қўйган ва уларни бозорда фаолият юритишнинг янги босқичига олиб чиққан ҳолда доимий равишда ўзгариб бораяпти. Охирги йилларда ахборот технологиялари олдинга қадам ташлади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари дунёда молиявий технологиялар бозорининг ҳолатини таҳлил қилди. Финтех (молявий технологиялар) — инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда молиявий хизматлар кўрсатиш: Big Data, сунъий идрок ва машиналарни ўрганиш, роботлаштириш, блокчейн (умумий тармоққа бирлаштирилган кўплаб компьютерларга тақсимланган маълумотларни шифрлаш ва сақлаш), булут технологиялари, биометрика ва бошқалар.
2023 йилнинг учинчи чорагида “KazTransOil” Омск – Павлодар – Чимкент – “Шағир” нефть эстакадаси йўналиши бўйича Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга 31,1 минг тонна Россия нефтини транзит асосида етказди. Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг биринчи чорагида магистраль нефть қувурлари тизими орқали “KazTransOil” Ўзбекистонга 10,7 минг тонна, 2023 йилнинг иккинчи чорагида – 37,9 минг тонна Россия нефтини транзит асосида етказиб берди.
“Саноат ва унинг базавий тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Норма хабар беради.
Сентябрь ойида кўчмас мулк бозори бироз қисқарган бўлиб, фақат Самарқанд вилоятида ўртача фаолликни сақлаб қолишга эришилди. Тошкент, 2023 йил 12 октябрь.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ишчи гуруҳи IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференциясига тайёргарлик кўриш доирасида Индонезияда музокаралар ўтказди. Ташриф доирасида Индонезия туризм ва креатив иқтисодиёт вазири Сандиага Уно, унинг ўринбосарлари ҳамда ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди.
АОКАда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси”АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимда амалга оширилган ишларнинг 9 ойлик якунлари ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди. 2023 йил 9-ойлик якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4% га ўсиб, 103,3 трлн сўмни ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, ЎЗБЕКИСТОН (2023-йил 25-сентабр) – Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги 2023-йилнинг биринчи ярмидаги иқтисодий ўсиш инвестицияларнинг ошиши ва саноатнинг салмоқли даражада кенгайиши ҳисобига кутилганидан кўра юқори бўлганлиги сабабли мамлакатнинг 2023 ва 2024-йиллар учун иқтисодий ўсиш прогнозини оширди. ОТБнинг етакчи иқтисодий нашри бўлмиш Осиё тараққиёти истиқболларининг (ADO) 2023-йил сентабр ойидаги нашрида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 5,5 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда, бу эса апрел ойидаги 5 фоизлик прогноздан бироз юқорироқдир.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида темир йўл соҳасида ҳал қилиниши лозим бўлган асосий масалалар муҳокамаси ва уларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш юзасидан йиғилиш бошланди. Сўнгги етти йилда мамлакатимизда саноат корхоналари сони 2,7 бараварга ошиб, 110 мингтага етгани, 2 мингдан зиёд турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани, саноат ҳажми 1,5 бараварга ошгани қайд этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.