Маълум қилинишича, солиқ органларида бугунги кунда очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик тамойиллари асосида иш юритилмоқда. Рақамлаштириш жараёнлари ҳамда замонавий интерактив хизматлар солиқ тўловчиларга янада қулайлик яратиб, услубий ёндашув ва тезкорликни таъминламоқда.
Хусусан, 2025-йил январь–сентябрь ойлари давомида хизмат кўрсатиш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган Top 20 корхона рўйхати эълон қилинган бўлиб, унда “YandexGo UB” МЧЖ ҳам ўрин олгани қайд этилган.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланган мазкур корхонанинг 2025-йилнинг 9 ойлик даромади ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 45,5 фоизга ошган. Бироқ “M market” маркетплейсини маҳаллий бозорга киритиш билан боғлиқ равишда компаниянинг асосий харажатлари кўпайган. Солиқ ҳисоботлари таҳлилига кўра, жорий йилда харажатларнинг даромаддаги улуши ўтган йилга нисбатан 51,1 фоизга ўсган. Бу эса ички бозорга янги лойиҳаларни жорий этиш жараёнида кузатиладиган табиий ҳолат сифатида баҳоланади.
Шу боис, 2024-йилнинг шу даврига нисбатан умумий солиқ тушумлари 14,3 млрд сўмга, шундан фойда солиғи бўйича тушумлар 24,1 млрд сўмга камайгани кўрсатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.