Новороссийскда нефть туширилиши ва юкланиши тўхтаб қолиши жаҳон бозорларида хавотир уйғотди. Жума куни нефть нархлари 2 фоиздан ортиқ ошгани кузатилди. Brent маркали нефть бир баррели 64,39 долларга (2,1% ўсиш), Texas нефти эса 60,09 долларга (2,3% ўсиш) савдоларга чиқди.
Шу билан бирга, Қозоғистон Энергетика вазирлиги экспорт жараёнлари ўз режимида давом этаётганини билдирди. Новороссийск орқали Қозоғистон ёқилғи маҳсулотлари ҳам экспорт қилинади, “Шесхарис” эса икки йирик нефть қувурининг якуний пункти ҳисобланади.
Ўтган ҳафта Россиянинг денгиз орқали нефть экспорти охирги уч ойдаги энг паст даражага тушган. Мутахассислар бу ҳолатни АҚШнинг йирик Россия нефть-газ компанияларига қарши санкциялари билан боғлашмоқда.
Киев расмийлари Россиянинг нефть қайта ишлаш ва нефт-кимёо корхоналарини Москвага қарши урушни молиялаштирувчи объект сифатида “қонуний ҳарбий мақсад” деб атаётгани маълум қилинди. Ҳужум натижасида қўшимча равишда маҳаллий соҳил инфратузилмасининг бир нечта объектлари ҳам зарар кўрган. Новороссийскка қилинган охирги ҳужум Киевга қилинган кучли зарбадан сўнг содир бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.