Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобил импорт қилган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 283,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 10 489 та енгил автомобил импорт қилган деб ёзмоқда Xalq so’zi . Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1981 тага ошган.

NBU йиллик 7 фоизгача бўлган валюта омонатларини таклиф қилмоқда

Маблағингиз кўпайиши учун уни қаерга ва қандай қилиб жойлаш мумкин? Бу саволингизнинг жавоби жуда осон.

Ўзбекистон магистрал темир йўл транспорти орқали уч ойда 18 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган

2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 18 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган. Юк ташиш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 0,1 млн тоннага ошгани кузатилган.

2023 йилнинг ўтган ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар рўйхати

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар: -Хитой – 2 млрд -Россия – 1,6 млрд -Қозоғистон – 807 млн — Германия – 655 млн — Корея – 594 млн — Туркия – 460 млн -Туркманистон – 218 млн — Литва – 180 млн — Бразилия – 175 млн — Швейцария – 143 млн АҚШ доллари.

Россия 2014 йилдан буён илк бор жаҳоннинг энг йирик иқтисодиётлари 10 талигига қайтди

Жаҳон банкининг 2022 йил натижаларига асосланган маълумотларига кўра, 8-ўринни эгаллаган Россия 2,3 трлн долларлик товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарган. Энг йирик иқтисодиёт ҳамон номинал ЙИМ 25,46 трлн доллар бўлган АҚШ бўлиб турибди.

Тураржойлар қурилишида қарийб 3,8 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида тураржой қурилишида қарийб 3,8 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган. Тураржойлар қурилишида ўзлаштирилган жами инвестициялар ҳажмида: — республика буджети маблағлари ҳисобидан – 9,3 млрд сўм — корхона ва ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан – 5,3 млрд сўм — аҳоли маблағлари ҳисобидан – 3,6 трлн сўм — бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан – 157 млрд сўм.

Германияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қандай маҳсулотларга талаб юқори?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари минтақавий экспортнинг Германия бозорига йўналтирилишини баҳолади. Тадқиқотда RCА (Revealed comparative advantage) ва HHI (Herfindahl–Hirschman index) индекслари ёрдамида рақобат устунлигини аниқлаш ва экспортни ҳудудий диверсификация қилиш мезонларидан фойдаланилди.

Шавкат Мирзиёев Хитойга боради

Шавкат Мирзиёев 18-19 май кунлари Хитойда ўтадиган «Марказий Осиё — Хитой» саммитида қатнашиш учун ушбу давлатга боради. Бу ташриф ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

Ўзбекистонда ўрик нархи уч баробар арзонлашди

Ўзбекистондаги супермаркетларда янги ўрикнинг бир килограмми нархи 35 минг сўм атрофида. Бу апрель ойининг иккинчи ўн кунлиги бошидагига нисбатан қарийб уч баравар кам, дея хабар беради EasyFruit портали.

Kia EV-6 автомобилининг нархи эълон қилинди

Тез орада Ўзбекистонда сотуви йўлга қўйиладиган Kia EV-6 автомобилининг нархи 899 млн 900 минг сўмдан бошланади. Бу Корея компаниясининг мамлакатдаги ўнинчи ва энг қиммат моделидир.

3 ойда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 %га ошган.

Tesla компанияси Model S ва Model X автомобилларининг нархини оширди

Американинг Tesla компанияси АҚШда Model S ва Model X автомобилларининг нархини 2,5 минг долларга оширди. Bloomberg маълумотларига кўра, жорий йил бошида маҳсулот нархининг пасайиши автомобиль ишлаб чиқарувчиси акциялари нархи ва даромадига ҳисса қўшган.

Айрим тадбиркорларга 50 млн сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (161-сон, 19.04.2023 й.) қабул қилинди — Қарорга кўра, оилавий дастурлар бўйича кредитлар фоизи йиллик 14 фоиздан ошмайди. Бунда: — кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади; — дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорларга ўз фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади.

Хитой билан алоқалар янада кенгаймоқда

Узоқ вақт пандемия туфайли Хитой билан иккитомонлама савдо алоқалари сустлашиши кузатилди. Айни фурсатда мамлакат очиқ ва ҳамкорликка тайер.

БМТ Европа иқтисодий қўмитаси (UNECE) тўқимачилик саноатини рақамлаштириш соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди

Женева шаҳрида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иқтисодий Қўмитасининг 70-сессияси доирасида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбарияти ва UNECE раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди, унда томонлар саноатни рақамлаштириш ва «яшил» энергияни жорий этиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. UNECE Уюшма раҳбариятига бутун ишлаб чиқариш циклини кузатиш имконини берувчи блокчейн тизимини жорий этиш бўйича UNECEнинг Пилот лойиҳасини амалга оширишда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.

Хоразмда узумзорларни совуқ урди

Хоразм вилояти, Янгибозор туманидан келган маълумотга кўра, кеча тунда мавжуд узумзорларни совуқ урган. Расмлардан кўриш мумкинки, ток барглари совуқ таъсирида қорайиб қолган.Боғбонларнинг айтишича, улар токзорларига сув қўйиб, сақлаб қолишга уринган, аммо бу фойда бермаган.

Блокка тушган пластик картани банкка бормасдан фаоллаштириш йўли.

Бунинг учун аввало «Call»-марказига қўнғироқ қилинг: ● Халқ банки – 1106;● Ўзмиллийбанк — 1344;● ТБC Банк – 1150;● Асакабанк – 1152;● ЎзСҚБ – 1180;● Инфинбанк – 1214;● Агробанк – 1216;● Туронбанк – 1220;● Ипотека-банк – 1233;● Тенге Банк – 1245;● Қишлоққурилишбанк – 1254;● Ҳамкорбанк — 1256;● Даврбанк – 1284;● МКбанк – 1285;● Трастбанк – 1287;● Анорбанк – 1290;● Зираат Банк – 1293;● Ипак йўли банки – 1296;● Ўзмиллийбанк – 1344.

Forbes дунёдаги энг бой аёллар рейтингини эълон қилди

Forbes журнали дунёнинг энг миллиардер аёллари рўйхатини эълон қилди. Бу сафар ҳам рўйхатдан миллиардерларнинг собиқ хотинлари ва меросхўрлари юқори ўринларни банд қилди.

Картадан картага пул ўтказмалари солиққа тортилмайди

Ижтимоий тармоқларда картадан картага (П2П) пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилгани ҳақида хабарлар юзасидан Солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади. Жисмоний шахсларнинг бошқа жисмоний шахсдан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олган пул шаклидаги даромадлари солиққа тортилмайди.

ChatGPT туфайли йўқолиши мумкин бўлган 10 та касб эълон қилинди

ChatGPT яратилганидан сўнг дунё бўйлаб сунъий интеллект сабаб инсонлар ишсиз қолиши ҳақида ваҳима пайдо бўла бошлади. Айримлар бунга қўшилмайди, бошқалар эса бу хавфдан огоҳлантирмоқда.

Ўзбекистонда майда пуллар камайиб кетмоқда

2023-йилнинг биринчи чорагига кўра, нақд пулларнинг умумий миқдорида майда пуллар улуши атиги 18 фоиз бўлмоқда.

Жаҳон банки Ўзбекистонда пенсия ёшини 65 ёшга оширишни тавсия қилди

Жаҳон банкига кўра, Ўзбекистондаги демогратик ўзгаришлар ва қариялар сонининг кўпайиши пенсия тизимига босим кўрсатмоқда «2025 йилдан пенсия ёшини секин 65 ёшгача оширишни назарда тутувчи 2021-2030 йилларга мўлжалланган Миллий ижтимоий ҳимоя стратегияси доирасида қарор қабул қилиш энг яхши вариант бўлади. Келгусида бу демографик ўзгаришлар босимини камайтириб, меҳнатга лаёқатли ва пенсия ёши ўртасидаги чегарани аста-секин ўзгартиради.

Чет элда ишлаб чиқарилувчи маҳсулотларга ҳам энди истеъмол кредити берилади

Бугунги кунда молиявий истеъмол кредитлари учун талаб ортиб бормоқда, бироқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га молиявий истеъмол кредити ажратилиши амалдаги Қонун билан чекланган эди. Яъни истеъмол кредити Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) олиш учун бериларди.

Дунёнинг энг кўп пул топадиган компаниялар қайси ва улар бир сонияда қача топади?

Яна бир IТ-гигант – Microsoft компаниясига келсак, унинг даромад олиш тезлиги «анчагина паст», яъни – сониясига «атиги» 531 доллар.

Ўзбекистонликлар қўлида асосан қайси банкнот борлиги айтилди

Банконтларнинг номинал қийматлари бўйича улуши 2023 йил 1 апрель ҳолатига кўра, қуйидагича: -100 минг сўмлик — 42,5 фоиз;-50 минг сўмлик — 26 фоиз;-200 минг сўмлик — 13,5 фоиз;-10 минг сўмлик — 8,1 фоиз;-5 мнг сўмлик — 5,9 фоиз;-20 минг сўмлик — 2,8 фоиз;-1 000 сўмгача — 0,8 фоиз;-2 минг сўмлик — 0,4 фоиз. 2023 йил январь-март ойларида муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 2,2 трлн сўмга камайган.

Ўзбекистон 9 та давлатга гилам сотди

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 9 та хорижий давлатга қиймати 9,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган. — Гилам экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1 млн.

Қозоғистон қўшни давлатлар билан нарх фарқини камайтириш учун дизель ва бензин нархини оширади

Россияда дизель ёнилғисининг нархи литри учун ўртача 345 тенгени (8 689 сўм) ташкил этади. Бу эса Қозоғистонникидан 45 фоиз қимматроқдир.

Ўзбекистон Саудия Арабистонидан 21 тонна хурмо импорт қилган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 5 та давлатдан қиймати 2,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 2,8 минг тонна хурмо импорт қилинган.

Солиқ қўмитаси ва Yandex Go тўловларни фискаллаштириш бўйича ишлар режасини белгилаб олди

Ridetech International (Yandex Go хизмати) вакиллари Тошкентда Солиқ қўмитаси ва Рақобатни ривожлантириш қўмитасида учрашувлар ўтказди. Yandex Go фойдаланувчиларига фискал чеклар бериш бўйича ишлар режаси белгилаб олиниб, 1 апрелдан ҳайдовчи ва йўловчилар суғурталаниши эълон қилинди.

Ўқитувчилар ойлиги май ойидан бошлаб оширилади

2023 йилнинг 1 май ойидан бошлаб буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади оширилади. Май ойидан оширилган ойликлар бўйича ҳисобланганда педагог ходимлар қуйидагича ойлик оладилар: Мутахассис — 2 755 655 сўм (+180 276 сўм)Олий тоифа — 3 798 940 сўм (+ 248 529 сўм)Биринчи тоифа — 3 437 739 сўм (+224 899 сўм)Иккинчи тоифа — 3 085 098 сўм (+ 201 829 сўм)Ўрта махсус маълумотли — 2 575 883 сўм (+168 516 сўм)

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.