Жиззахда қоидани бузиб, манёвр қилган қора Gentra ҳайдовчилари жазоланди — видео

Бир гуруҳ йигитлар Gentra'ларда қоидаларни бузиб, ҳолатни видеога олишган ва интернетга тарқатишган. Ижтимоий тармоқда бир гуруҳ ҳайдовчи йигитлар Gentra'да қоидани бузган ҳолда манёврлар қилиб, ҳаракатланишгани акс этган видео тарқалди.

Экология вазири пойтахт кўчаларида "пакет"ларга ўраниб ҳаракатланган эко-блогерга китоб совға қилди — видео

Аввалроқ, унинг видеоси тармоқларда кенг тарқалган эди. Блогер шу орқали аҳолини пластик пакетлардан воз кечишга ва табиатни асрашга чақирган.

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг жияни ҳибсга олинди

У коррупция ишларида иштирок этганликда гумон қилинмоқда. Қирғизистон президентининг жияни Улан Жапаров ҳибсга олинди.

"Ўғлим, қоч, қоч"— Самарқандда ота ўғлини ЙПХ ходимларидан қочишга ундади — видео

Аниқланишича, машина бошқарувида унинг "права"га эга бўлмаган ва вояга етмаган ўғли бўлган. Самарқандда ЙПХ ходимлари томонидан Lacetti русумли автомобиль тўхтатилганда, вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган бола мазкур транспорт воситасини бошқариб келганлиги аниқланган.

Кейинги йилдан бакалавр педагог кадрларни тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, магистратурада квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади. Келгуси ўқув йилидан бакалавр педагог кадрлар тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади.

Ўзбекистонда президентлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш якунланди

28 июндан 5 июлга қадар Ўзбекистонда президентлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг маълумот беришича, 1 июль ҳолатига кўра, 376 623 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган.

Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими қамалди

Унга нисбатан Жиноят кодексида назарда тутилган иккита модданинг бир неча қисмлари билан жазо тайинланди. 2023 йил 4 июль куни жиноят ишлари бўйича Хива туман судида Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Ш.А.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

2 млндан ортиқ экилмаган дарахтлар "экилди" деб, ҳисоботга қўшиб ёзилган

"Яшил Макон" доирасида 7,3 млн дарахт суғорилмай қолгани маълум қилинди. Қоидабузарларга 1,5 млрд сўм жарима солинган.

Украина элчихонаси Ўзбекистонда россиялик қўшиқчиларнинг урушни қўллаб-қувватлаган концертлари ўтказилишига муносабат билдирди

Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистонда россиялик урушни тарғиб қилувчи хонандаларга ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтганди. Аввалроқ, Ўзбекистон Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистонда санъат учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги ва уруш тарафдори бўлган россиялик хонандаларнинг Ўзбекистонда режалаштирилган концертига ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтганди.

Президентликка номзод нархларни сунъий кўтаришга ҳаракат учун жазони кучайтирмоқчи

"Адолат" СДПдан президентликка номзод Робахон Махмудова нархларни сунъий кўтариш ва сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқаришга қарши туриш ҳамда ҳайвонларни асраш ҳақида таклифлар берди. "Адолат" СДПдан президентликка номзод Робахон Махмудова самарқандлик сайловчилар билан учрашувда сайловолди дастуридан ўрин олган саноат ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга оид ғоя ва мақсадларига алоҳида тўхталди.

Сурхондарёлик отахон Ҳаж учун йиққан пулини кўприк қуришга сарфлади

Фақат мустаҳкам темир-бетон материалига туман ҳокимлигидан, қолган ишлар ўзининг жамғармасидан амалга оширилган. Сурхондарёда саховатпеша инсон – Раҳмат Эшбоев Ҳаж зиёрати учун тўплаган маблағини қишлоқни иккига ажратиб турган чуқур сой устига кўприк қурилиши учун сарфлаган.

Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони Карим ёқиб юборилганини кескин қоралади

Ўзбекистон президентлигига номзод бу ҳаракатларга асло йўл қўймаслик кераклигини айтди. Президентликка номзод тошкентлик сайловчилар билан учрашувда Швецияда Қуръони Карим ёқиб юборилганига муносабат билдирди.

"Дўстлик" метро бекатидан “Янги Тошкент”га қадар ер усти метро ёки трамвай линияси тортилади — Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзод “хавфсиз ва равон йўл” тамойилини кенг жорий қилиш таклифини берди. Тошкентлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев йўл-транспорт бошқарувини рақамлаштириш ҳисобига “хавфсиз ва равон йўл” тамойилини ҳам кенг жорий қилишни маълум қилди.

Тошкентда 100 км велосипед йўлаги, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилинади

Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан учрашувда “яшиллаштиришга” оид режалар ҳақида таклифлар берди. Пойтахтда 100 километр велосипед йўлаклари, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилинади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатининг “Тергов фаолияти” йўналишига имтиҳон санаси айтилди

Бош прокуратура мазкур йўналиш бўйича қишга қабул қилиш танловида иштирок этувчи номзодларга мурожаат қилди. Бош прокуратура хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 апрелдаги 143-сонли қарори билан тасдиқланган Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларидан келиб чиқиб, бакалавриатининг “Тергов фаолияти” йўналиши бўйича махсус психологик танлов ҳамда ёзма имтиҳон (диктант) 2023 йил 12 июль куни Нукус шаҳри Тошкент шаҳар ва вилоятлар марказларида ўтказилиши режалаштирилган.

Сурхондарёда ота ва ўғил кучукни аёвсиз калтаклаб, сўнг бўйнидан сўйиб ташлади — видео (18+)

Келтирилишича, улар кучукча жўжа билан ўйнаб, уни ўлдирганлиги учун бу ҳолатни содир қилган. "Меҳр ва Оқибат" жониворларни ҳимоя қилиш жамиятининг маълум қилишича, уларга кучук боласининг ўлдирилиши билан боғлиқ видео хабар келиб тушган.

Бухорода банк ходими 41 кишининг пластигидан пулларни ўғирлагани аниқланди

21 ёшли кассир пенсия, моддий ёрдам каби тўловлар учун очилган пластик карталардан салкам 22 млн сўм пулларни ечиб олган. Бухородаги банк ходими одамларнинг пластик карталаридан пулларини ўғирлаб олгани аниқланди.

Наманганда қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Фотоэлектр станциясида йилига қўшимча 1,9 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилди.

“Ҳаж-2023” мавсумининг дастлабки зиёратчилари Тошкентга қайтишди — фото

4 июнда Ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган ўзбекистонлик ҳожилар ватанга қайтишди. Жорий йилнинг 4 июнида Ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган зиёратчилар Ўзбекистонга қайтиб келишди.

UzAuto Motors Powertarin’да Machining head ва Silindr блоклари линиялари ишга туширилди

Бу линиялар Tracker ва Onix ишлаб чиқаришда фойдаланилувчи CSS-Prime янги авлод двигателларининг блоклари ҳисобланади. Бу авлод двигателларини йиғиш 2022 йилда бошланган эди.

''Адолат'' СДПдан номзод тадбиркорларни кредитлаш борасида янги таклифлар берди

Робахон Махмудова тадбиркорларни кредитлашда фоиз ставкалари тижорат ставкасида, яъни имтиёзли бўлмаса, уларни мақсадсиз ишлатилган деб, жавобгарликка тортиш амалиётига барҳам бериш таклифини берди. 4 июль куни “Адолат” социал-демократик партиясидан президентликка номзод Робахон Махмудова жиззахлик сайловчилар билан учрашди.

Татаристонда 25 ёшли ўзбекистонлик йигит Кама дарёсига чўкиб, ҳалок бўлди

Йигит ҳушсиз ҳолатда сувдан чиқариб олинган, бироқ ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. 3 июль куни соат 16:30да Россиянинг Нижнекамск шаҳрида Кама дарёси бўйидаги шаҳар пляжида чўкиб кетаётган 1998 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси сувдан олиб чиқилди.

Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши судга юборилди

Мазкур жиноят иши доирасида фуқароларга жами 5,1 млрд сўм моддий зарар етказилгани аниқланган. Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши юзасидан жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувига келиб тушган.

Республика олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш квоталари тасдиқланди

2023/2024 ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Айрим соҳаларда мақсадли қабул параметрлари учун алоҳида квоталар ажратилган.

Бухородаги муқаддас жойда беҳаё ҳаракат қилиб, рақсга тушган 19 ёшли йигит ва қиз жазоланди — видео

Ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлган видео юзасидан вилоят ИИБ расмий изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда йигит ва қиз Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган муқаддас қадамжолардан бири бўлган "Пойи Калон" мажмуаси (Минораи Калон, Масжиди Калон ва Мир Араб мадрасаси) олдида маданиятсиз хатти-ҳаракатлар билан рақсга тушгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Энди тест топширилиб, кейин ОТМ танланади

Абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, ОТМ танлаш имконияти яратилади. 2023/2024 ўқув йилидан абитуриентларга “давлат гранти” ёки “таълим йўналиши” устуворликларидан бирини танлаш ва танлаган устуворлиги бўйича бакалавриат таълим йўналишлари кетма-кетлигида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон бекор қилинади

Коллеж ва техникумларга давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 2 бараварга оширилади. “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Наманганда ноёб тангалар топилди — фото

Тангалар 1,5 минг йиллик тарихга эга. Олимлар тангаларнинг пул муомаласидаги даражасини ўрганишмоқда.

Тошкентда бировнинг машинасини олиб қочган "мойкачи" ўқотар қурол билан тўхтатилди — видео

25 ёшли йигит "мойка"даги Gentra'ни олиб қочиб, ЙТҲ содир этса ҳам тўхтамай йўлида давом этган. Сўнг, ИИО ходимлари ўқотар қуролидан фойдаланишга мажбур бўлишган.

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим ҳудудларда "свет" ўчирилди

Энергетика вазирлиги Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғида носозлик юзага келганини маълум қилди. Энергетика вазирлигининг хабар беришича, бугун соат 14:25 да Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.