ИИБ бошлиғи бир қатор оғир тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Хоразм вилояти ИИБ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, 2023 йилнинг 25 июндан 26 июнга ўтар кечаси соат 00:10 ларда 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Damas'ни Хива шаҳри А.Темур кўчаси бўйлаб Элобод кўчаси кесишмаси томон бошқариб келаётганида Хива шаҳар ИИБ маъмурий биноси олдида кучани ИИБ биноси томон пиёда кесиб утаётган Хоразм вилояти Хива шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Ботир Отажоновни уриб юборган.
Икки шахс тил бириктириб, фуқарони АҚШга юборишини айтишган ва ундан пул талаб қилишган. Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.
Татьяна Каримова суд мажлисини ёпиқ тарзда кўрилишини сўраб ариза киритди. Ўзбекистон биринчи президентининг ўғли Пётр Каримов Татьяна Каримовани мерос ҳуқуқи учун судга бергани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур "дом"нинг қурилиш жараёнида бир қатор қоидабузарликлар аниқланган. Ҳозирда бино қурилиши тўхтатилган.
Ҳайдовчи вафот этган. Машинада бўлган 16 ёшли йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ёнғин Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйда содир бўлган. Ҳолат юзасидан маълумот берилди.
Йигит кечаси қиз билан кўришиш мақсадида борган. Аммо, қизнинг акаси йигитни ''самосуд'' қилиб, ҳолатни видеога олган.
Тошкент метрополитени ДУК Ҳайит байрами куни метро фаолияти жадвалини маълум қилди. Жорий йил 28 июнь — Қурбон Ҳайити байрами куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени тонги соат 04:00 дан кеч соат 00:00 га қадар домий жадвал асосида ўз иш фаолиятини олиб боради.
Қўшимча поедзлар "Тошкент — Хива" - "Хива — Тошкент" йўналиши бўйича ҳаракат қилади. Қурбон Ҳайити арафасида "Тошкент — Қарши — Тошкент" ва "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналиши бўйича қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
Malibu-2 Damas'га урилиши натижасида Damas'даги 6 киши жароҳатланган. Улар орасида вояга етмаган ака ва укалар ҳам бўлган.
Аввалроқ, мазкур ҳолат акс этган видео тарқалганди. Ҳодиса юзасидан батафсил маълумот берилди.
Ҳоким қарорида жами 72 та ташкилот ва туманлар номлари келтирилган бўлиб, улардаги қарз 41 млрд сўмни ташкил қилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги туманлар ва турли ташкилотларнинг 2023 йил 1 апрель ҳолатига иссиқлик ва иссиқ сув харажатларини идексацсиялаш учун давлат бюджетидан 98,6 млрд сўм пул ажратди.
Аввалроқ, Eltuz Telegram-каналида пойтахт ҳокимлиги қурилиш бошқармаси бошлиғи ҳибсга олингани ҳақида маълумот эълон қилинган эди. Бугун, Eltuz Telegram-каналида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қурилиш бўйича бўлим бошлиғи Лутфулла Алманов пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилди.
Фуқаролар турли тан жароҳатлари олишган. Бир кишининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Республиканинг 11 та ҳудудидаги дўконларда сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган маҳсулотлар савдосига чек қўйилган. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлаш мақсадида республика бўйича сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни сотаётган савдо объектларида мониторинг ишлари олиб борилган.
Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган боксчига Шуҳрат Абдураҳмонов уч хонали уй совға қилди. Тошкентда ўтказилган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан тақдирланди, дея хабар берди Ўзбекистон Бокс федерацияси Матбуот хизмати.
Қўшимча поездлар Тошкентдан Қарши ва Самарқанд, вилоятларига йўлга қўйилди. Жорий йил 28 июнь куни Қурбон Ҳайити нишонланиши муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги йўналишларда қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.
Давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356 километрни ташкил қилади. Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида"ги Қонун ҳам кўриб чиқилди.
Байроқдан фойдаланишдаги бир қатор енгилликларни назарда тутувчи қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Аввалроқ, "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Келтирилишича, у ўз хоҳиши билан ишдан бўшаган. Лавозимдан озод этиш тўғрисидаги Навоий шаҳар ҳокимининг қарори 22 июнь куни имзоланган.
Эндиликда автобуслар ҳар куни тўрт вақтда Тошкентдан Чорвоққа ҳаракатланади. Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилган эди. Транспорт вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Чорвоққа қатновчи автобус рейслари сони кўпайтирилди.
Ҳукумат қарори билан аукцион савдоларига қўйишнинг янги тартиблари маълум қилинди. 2023 йил 21 июндаги Ҳукумат қарори билан "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Суд ажримига кўра, у тайинланган жазодан шартли равишда муддатидан олдин озод қилинган. Аввалроқ, Навоийда 1 млрд сўмни талон-тарож қилган ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи яна қайта лавозимга тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум қилинишича, вилоят ИИБ берган муносабат шошмашошарлик билан вазиятни тўлиқ ўрганмаган ҳолда тайёрланган. Аввалроқ, Самарқандда “Vavilon“ чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросимида раққоса қизлар ярим яланғоч ҳолатда беҳаё ўйинлар қилгани ҳақида хабар тарқалгани, вилоят ИИБ мазкур хабарга муносабат билдириб, мазкур аёллардан ОИТС/ОИВга текшириш учун қон таҳлиллари олинганлиги тўғрисида хабар берганди.
Мазкур лавозимга ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари номзоди маъқулланди. Холбўтаев Нодиржон Жонузоқович (Нодир Жонузоқ) Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири лавозимига тайинланди.
Сенат раиси МЖтKга киритилган ўзгариш ва янгиликлардан аҳоли ўз вақтида хабар топиши зарурлигини таъкидлади. Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида "Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан МЖтКга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилиниб кўриб чиқдилди ва маъқулланди.
Қонуннинг қабул қилиниши ижро ҳужжатини бажармаганлиги учун қарздорга адолатли жарима солишга хизмат қилади. Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида “Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилиниб кўриб чиқдилди ва маъқулланди.
2000га яқин фуқаро ва раққосалар иштирокида оммавий тадбир уюштирган фуқарога оид ҳужжатлар судга юборилган. Жорий йилнинг 16 июнь куни Самарқанд тумани "Янгиариқ" маҳалласида "Vavilon" чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросими ўтказилган.
25 июнь куни пойтахтда "Ёшлар куни" га бағишланган югуриш мусобақалари ўтказилади. Жорий йилнинг 30 июнь "Ёшлар куни" муносабати билан 25 июнь куни "Янги нафас", "Ватан қалқони" оммавий югуриш мусобақалари ҳамда Халқаро олимпия кунига бағишланган "Olympic day" мусобақаси ўтказилади.
Унинг цехидан 1,1 тонна қўлбола усулда тайёрланган ёғ ва 717 кг чигит аниқланган. Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.