Тошкентда метрода вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди

24 ёшли йигит метро поезди вагони ичида вояга етмаган қизнинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаб, унга шилқимлик қилган. Маълум қилинишича, 2023 йил 10 май куни соат 15:20 ларда Чилонзор туманида жойлашган метрополитеннинг “Чилонзор” метро йўналишидаги электропоезд вагони ичида 1999 йилда туғилган йигит ўзига нотаниш бўлган вояга етмаган қизнинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган.

Тошкентда ўзини Сlick ходими сифатида таништириб, "пластик"дан пулларни ечиб олаётган шахслар ушланди

Уч кишидан иборат жиноий гуруҳ одамларга телефон қилиб, Сlick тўлов тизими хавфсизлик хизмати ходими деб таништиришган ва пулларни ечиб олишган. Сlick тўлов тизими ходими сифатида таништириб фирибгарлик содир қилган фуқаролар қўлга олинди.

Тошкентда ЙПХ формасини кийиб, одам ўғирлаган жиноий гуруҳ фош қилинди

Улар бир эркакни ўғирлаб қийнашган ва пул талаб қилишган. Жиноятчиларга суд ҳукми ўқилди.

Қашқадарёда ИИБ бошлиғи сохта обрў орттириш мақсадида прокурор билан жанжаллашди—видео

Аввалроқ, уларнинг телефондаги суҳбати акс этган видео тарқалиб, шаҳар прокурорининг фуқаро манфаатларига зид ҳаракати таъкидланган эди. Ижтимоий тармоқларда ИИБ бошлиғи ва шаҳар прокурорининг телефондаги сўзлашуви акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Шукрулло домлага ҳайфсан жазоси берилиб, лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси бу бўйича баёнот берди. Шукрулло Эгамбердиевга “ҳайфсан” интизомий жазоси берилди ва Тошлоқ тумани бош имоми вазифасидан озод этилди.

Ўзбекистонда Россиянинг яна учта олий ўқув юрти филиаллари очилади

Мамлакатда Россия Федерациясининг етакчи олий ўқув юртларининг филиалларини очиш ва ўзбекистонликларнинг Россияда ўқиш квоталари оширилиши кўзда тутилган. Ўзбекистонда Россиянинг учта етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари очилади.

Жиззахда ҳокимлик юрисконсульти $3000 пора билан ушланди — видео

У аввал ҳам пора олиш билан айбланиб, судланган. ДХХ Матбуот хизматининг хабар қилишича, Жиззах вилоятидаги туман ҳокимликларидан бирининг юрисконсульти хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, ўз ваколатига кирмаслигини била туриб, чорвачилик ва балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг бошқаруви бўйича юзага келган муаммони танишлари орқали мазкур хўжаликнинг қонуний раҳбари фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Гидрометеорология раҳбари ўзи ва ўринбосарини рағбатлантирувчи буйруқ чиқаргани айтилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган буйруққа кўра, "рағбатлантирилганлар"нинг ҳужжатлар ва топшириқлар билан ишлашдаги фаол иштироки таъкидланган. Гидрометеорология хизмати агентлиги ўзи ва ўринбосарини рағбатлантиргани акс этган буйруқ сурати ижтимоий тармоққа сиздирилди.

Hello Tashkent, salam Tashkent номли Telegram-канали админлари қўлга олинди — видео

Улар қиз ва аёлларнинг беҳаё фото ва видеоларини тарқатиб, уни ўчириб юбориш эвазига товламачилик йўли билан пул талаб қилиш билан шуғулланишган. ИИВ киберхавфсизлик маркази томонидан Telegram'да Hello Tashkent, salam Tashkent номли гуруҳ ва каналларни ташкил этиб, тармоқ фойдаланувчиларининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видео ва фотоларни жойлаштириб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди.  Аниқланишича, мазкур гуруҳ ташкилотчилари Telegram'даги очиқ гуруҳларга қизлар ва аёлларни фото ва видеоларини жойлаб, қизиқувчиларни вибчатга таклиф қилишган.

Жиззах вилояти прокуратураси ходими $1300 пора билан ушланди — видео

У тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этганлигини иддао қилиб, “хизмат ҳақи” сўраган. Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Жиззах шаҳрида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор чорвачилик билан шуғулланиш мақсадида 2020 йилда банкдан 200 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олган ва ушбу маблағ ҳисобидан қорамол сотиб олиб, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган.

Тошкент вилоятида 2 яшар боласини қийноққа солиб, видеога олган ота узр сўраб чиқди — видео

30 ёшли ота пушаймонлигини айтиб, энг оғир жазони олишга тайёрлигини билдирди. Аввалроқ, Тошкент вилоятида 30 ёшли ота хотинидан ўч олиш учун 2 ёшли фарзандини муттасил қийноққа солиб келгани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистондаги cиёсий партияларга президент сайловларида иштирок этиш учун гувоҳнома берилди

Сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига гувоҳнома имзо варақалари бланкалари топширилди. Ўзбекистонда сиёсий партияларга президент сайловларида қатнашиш учун гувоҳномалар берилди.

2022 йилда 194 нафар, бу йил 22 нафар бола овқатдан заҳарланди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг бошидан бугунга қадар 600 нафарга яқин фуқаро егуликдан заҳарланди. Ўлганлар ҳам бор.

Тошкентда ИИО ходимлари билан жанжаллашган эркак 10 суткага қамалди — видео

ИИББ тарқалган видео юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эркак киши ва ИИО ходимлари иштирокида жанжал юзага келгани акс этган видео тарқалди.

Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида оммавий муштлашув бўлгани айтилди

Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги изоҳ берди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Бокс бўйича жаҳон чемпионатида оммавий муштлашув бўлганлиги ҳақидаги видеохабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади

Агар тадбиркор камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминласа, мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади. Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Тошкентда сувдан қарзи борлар марказий тармоқлардан узилмоқда

Тўловларни ўз вақтида тўлашни истамаган истеъмолчилар аёвсиз марказий сув ва канализация тармоқларидан узила бошланди. “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳамда унинг ҳудудий тузилмалари томонидан дебитор қарздорликларни ундириш бўйича сафарбарлик эълон қилинди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари "Қалқон-2023" қўшма ҳарбий машғулотларини бошлади

Тошкент ҳарбий округи полигонида тактик ўқув машғулотлари бошланди. Тошкент ҳарбий округига қарашли Ангрен полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли Кучлари бўлинмалари ҳамкорлигида "Қалқон-2023" махсус-тактик ўқув машғулотларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тошкент вилоятида 80 сотих ерни $320 мингга сотаётган фермер ушланди

У ер майдонини ҳокимият ва кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган. Тошкент вилояти ер майдонининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.

Корхоналарда иш кунининг боши ва охирида халқ куйи ва мақомларини тинглаш амалиётини жорий этиш режалаштирилмоқда – лойиҳа

Корхоналарнинг иш жараёнига халқ куйларини тинглашни жорий этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Рўйхатда 200 дан ортиқ куй ва мақом бор.

Telegram'да сохта турфирма очиб, одамларни пулларини “ухлатаётган” шахс қўлга олинди

Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро тошкентлик бошқа фуқарони чет элга саёҳат учун юборишини айтиб, 21 млн сўм пулини олиб қўйди. ИИВ Киберхавфсизлик маркази Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи 26 ёшли М.Т.

30 ёшли эркак 2 ёшли фарзандини муттасил қийноққа солиб келгани аниқланди

У бу ҳаракатлари орқали хотинидан ўч олмоқчи бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон президенти чемпионларга медаль ва камарларни топширди — фото

Шавкат Мирзиёев Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалоловга олтин медаллар ва чемпионлик камарларини топширди. Бугун, 13 май куни Шавкат Мирзиёев “Humo Arena” спорт саройига ташриф буюриб, бокс бўйича Жаҳон чемпионатини томоша қилди.

Миллий гвардиянинг маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишдаги ваколатлари кенгайтирилди

Президент "МЖтКга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Аввалроқ, Сенатнинг 40-ялпи мажлисида "МЖтКга ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонун кўриб чиқилганлиги ва сенаторлар томонидан маъқуллангани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент вилоятида йигит севган қизини кўчада юргани учун дўппослади—видео

Калтакланган қиз Ички ишларга берган аризасини қайтиб олиб, йигити нега урганини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда магазинлардан бирида йигит севган қизини калтаклагани акс этган видео тарқалди.

Бухородаги чўлда эркаклар бир аёлни жинсий алоқа қилишга мажбурлаб, ҳолатни видеога олишди

Аслида, аёлни бир эркак жинсий алоқа қилиш учун олиб келган. Аммо, эркакнинг танишлари ҳолатни видеога олиб, қизни улар билан ҳам алоқа қилишга мажбурлашди.

Президентга камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари тақдимот қилинди — фото

Шавкат Мирзиёев аҳолининг турмуш шароитлари билан танишиш учун Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрди. Бугун, 12 май куни Шавкат Мирзиёев аҳолининг турмуш шароитлари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрди.

Жиззахда бедарак йўқолган 5 ёшли боланинг мурдаси каналдан топилди

Бош прокуратура ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. Жиззахдаги каналдан бедарак йўқолган боланинг мурдаси топилганлиги ҳақида хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Намангандаги хонадонларнинг бирида ёнғин юзага келди— видео

Вилоят ФВБ расмий изоҳ берди. Жорий йилнинг 11 май куни соат 10:15да Наманган шаҳар ФВБ Тезкор бошқарма марказига "Озод" МФЙдаги хонадонларда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

“Юксалиш” Forbes 30 Under 30'ни ўзбекча вариантини шакллантирди — рўйхат

Ўзбекистоннинг 35 ёшгача бўлган 30 нафар энг яхши тадбиркорлари рейтинги тузилди. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 35 ёшгача бўлган 30 нафар энг яхши тадбиркорлари рейтингини тузди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.