Тошкентнинг барча туманларида ичимлик суви таъминоти кунлик чекланади

Пойтахтнинг барча туманларида 27 апрелдан 1 июнга қадар ичимлик суви таъминоти ҳар куни навбати билан тўхтатилади. "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖнинг хабар беришича, 2023 йил баҳорги-ёзги мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Энди мулк ҳуқуқини фақат суд қарори асосида чеклаш мумкин бўлади

Конституция лойиҳасида мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эркин тадбиркорлик ва бозор муносабатлари ривожланишини кафолатловчи нормалар белгилаб берилди. 2017-2021 йилларга ЯИМ 53 млрд доллардан 82 млрд долларга, саноатнинг ЯИМдаги улуши 34 фоизгача ошди.

Самарқандда иккита мактабнинг ўқувчи қизлари ўзаро муштлашишди — видео

Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда ўқувчи қизларнинг жанжали акс этган видео тарқалган эди.

Тошкент шаҳрини 250 млрд долларга сотмоқчи бўлган йигит ушланди — видео

У аввалроқ, OLX'да Тошкент шаҳри $250 миллиардга сотилиши ҳақида эълон жойлаштиргани кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказининг маълум қилишича, мазкур эълонни жойлаган шахс қўлга олинган.

Тошкентда 12 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

4 та юк ва 8 та енгил автомашиналар ўзаро тўқнашган. Cobalt йўловчиси шифохонага ётзилган.

PUBG профилини $4450 га сотиб, профилни бермаган самарқандлик йигит қўлга олинди

16 ёшли йигит 14 ёшли йигитга PUBG профилини $6 мингга сотишга келишган. Ундан $4450 олиб, пулларни ишлатиб юборган.

Самарқандда икки нафар фуқарони Англияга $3000 эвазига юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У фуқароларни ишга юборишни ваъда қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилоятида олинган қарз учун 500 фоиз устама талаб қилган жиноий гуруҳ фош қилинди — видео

Гуруҳ аъзоси фуқарога қарз берган. Аммо, фуқаро қарзни бир қисмини қайтарганидан сўнг, қолганини устига беш баравар қўшимча устама талаб қилган.

Сурхондарёда эркак ерлар талон-торож бўлаётганини айтган блогерни онасидан сўкиб, ўлдириш билан таҳдид қилди — видео

Блогернинг айтишича, у боғ, пахта майдонлари ва бошқа ерларни талон-торож қилган фуқаронинг шахсини очиқлаган. Шундан сўнг, унинг ўғли блогерга таҳдид қилган.

Ўзбекистондаги тўртта аэропорт хусусий сектор бошқарувига ўтказилади

Президент транспорт соҳасида рақобат муҳитини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар ҳақида гапирди. Бу йил тўртта аэропорт бошқаруви ҳам хусусий секторга топширилади.

Битта вилоятда 4 ой ичида салкам 23 млрд сўмлик суюлтирилган газ талон-торож қилинди

Қашқадарёда газ тақсимлаш пункти ва станцияларида 5 тоннага яқин суюлтирилган газ талон-торож қилингани аниқланди. 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида Қашқадарё вилоятида жойлашган 15 та газ тақсимлаш пункти ва станциясида ўтказилган ўрганишлар давомида суюлтирилган газни қабул қилиш ва етказишда ноқонуний ҳолатлар маълум бўлди.

ДХХ раҳбарлигига номзод Сенат томонидан кўриб чиқилиб, кейин президент томонидан тайинланиши тартиби жорий этилмоқда

Сенатнинг ваколатлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус хизматлар устидан назорат ваколатлари кучайтирилмоқда. Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасига кўра, парламент ваколатларини кенгайтиришга алоҳида эътибор берилган.

1 майдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради

Иш ҳақи ошади, ипотека кредитларини олиш осолашади, айрим иш берувчиларга ижтимоий солиқ тўлиқ қоплаб берилади, айримларга шифохонада бепул овқат берилади ва бошқа қатор ўзгаришлар 2023 йил 1 майдан кучга киради. 2023 йилнинг 1 май кунидан бошлаб қонунчиликда қуйидаги ўзгаришлар бўлади: Иш ҳақи ошади Президент фармонига кўра, 1 май кунидан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.

Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча "Афросиёб" йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди

Туристик фирмалар томонидан берилган аризаларни четлаб ўтган ҳолда барча чипталар эркин савдога чиқарилди. Жорий йилнинг 28 апрель кунидан 1 май кунига қадар 767/768-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида (4 та) 780/779-сонли "Тошкент — Қарши — Тошкент" йўналишида (2та) "Афросиёб" электропоездининг рейс ҳаракати йўлга қўйилди.

Тошкентдан Истанбулга учган самолёт бортида чақалоқ туғилди

Uzbekistan Airways'нинг Истанбулга учаётган самолёти бортида 27 ёшли йўловчи аёл ўғил дунёга келтирди. Авиакомпания камдан-кам учрайдиган ҳолат тафсилотларини маълум қилди.

2025 йилгача корхоналар ёш ходимлари учун ижтимоий солиқ тўламайди

25 ёшгача бўлган ёшларни ишга олган корхоналарга мазкур ходимлар учун ижтимоий солиқ давлат томонидан қоплаб берилади. Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

Андижонда икки нафар ободонлаштириш ходимини машина уриб кетди — улардан бири вафот этди

Ижтимоий тармоқда ходимлар кечаси ободонлаштириш ишларига жалб қилингани ҳақида хабар тарқалди. Ҳокимлик буни рад этди.

Тошкентда "пожар машинаси" ёнғин жойига 2 дақиқада етиб борди

Аввалроқ, Тошкентда содир бўлган ёнғинга ёнғин-қутқарув экипажлар 2 дақиқада етиб боргани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқда турли муҳокама қилинди. ФВВ бу бўйича таҳлилий маълумот берди.

Андижонда шифокор беморнинг эри ва шериклари томонидан калтакланди

30 ёшли эркак шифокор ўрнатилган тартибда касални кўриш жараёнида беморнинг яқинлари томонидан келишмовчилик юзага келган ва бу жанжалга айланган. Ижтимоий тармоқларда Асака туманида шифокор калтакланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Тошкентдаги 25 қаватли бинода ёнғин юзага келди — видео

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 26 апрель куни соат 13:58 да Шайхонтоҳур туманидаги янги қурилаётган 25 қаватли бинонинг 1-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Тошкентда 3 ёшли қиз энаганинг уйида вафот этди

Ҳолат юзасидан "хавф остида қолдириш" моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 3 ёшар қизнинг ўлими ҳолати юзасидан видеомурожаат тарқалди.

"Silk Aiva" авиакомпаниясининг учинчи самолёти Тошкентда кутиб олинди

Бу минтақавий авиакомпания томонидан Бангкок Airways авиакомпаниясидан сотиб олинган учинчи АТR 72-600 самолёти ҳисобланади. Бугун, 26 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 08:05 да "Silk Aiva" минтақавий авиакомпаниясининг учинчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports Ахборот хизмати.

Солиқ қўмитаси истеъмолчиларга 1 трлн сўмдан кўпроқ кешбэк тўлаб берди

Солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кешбэклар 1 трлн 79 млрд сўмдан ошди. Ўзбекистонда истеъмолчиларга тўланган кешбэк 1 трлн сўмдан ошди.

Андижонда олимлар томонидан пиёзнинг янги "Малла" нави яратилди

Янги пиёз нави одатий пиёзларга қараганда бир ой олдин пишиб етилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик" илмий-тадқиқот институти Андижон илмий-тажриба станциясининг экин майдони 84,5 гектар бўлиб, ушбу майдонда 17 турдаги экинлар экилиб, уруғлари кўпайтириб келинмоқда. Бу ердаги олимлар томонидан пиёзнинг "Малла" нави яратилди.

Тошкентда мактаб қизлари ўзидан катта қизни ертўлага тушириб, дўппослашди — видео

7-синф қизлар 8-синф қизни дўппослашган ҳамда ҳолатни видеога олиб, Instagram саҳифасига қўйишган. Ҳолатга расмий муносабат билдирилди.

Сурхондарёда она фарзандини таёқ билан аёвсиз калтаклади

Кўчага ўйнаш учун чиқиб кетган қизча онаси чақирганда келмагани учун таёқ билан калтакланган. Сурхондарёда ёш қизча онаси томонидан аёвсиз калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш қуйи палатанинг мутлақ ваколати сифатида белгиланмоқда

Конституция даражасида Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари кенгайтирилмоқда. Янгиланаётган Конституциянинг 94-моддасига мувофиқ Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари амалдаги 5 тадан 12 тага кўпаймоқда.

Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди — нархлар

Авиақатнов ҳафтасига бир марта Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади. Бугун, 26 апрелдан бошлаб Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди.

Қашқадарёда ЙПХ ходимига эътироз билдириб, жанжаллашган ҳайдовчи қамалди — видео

ЙПХ ходими авария бўлган ҳайдовчини мастлик ҳолатини аниқлаш мақсадида "алкотестер" текширувидан ўтказмоқчи бўлган. Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида ҳайдовчи ва ЙПХ ходими жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Aхборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Андижонда Nexia-3 билан тўқнашган Damas пиёдани босиб кетди — видео

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙТҲ тафсилотларини маълум қилди. Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 24 апрель куни соат 07:30 ларда Асака туманида яшовчи 1991 йилда туғилган Д.И.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.