Бош прокуратура Алламжонов воқеаси ҳақида тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликдан огоҳлантирди

Прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш сўралди. Бош прокуратура сўнгги кунларда Бош прокуратура томонидан тергов қилинаётган жиноят иши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилаётганини маълум қилиб, асоссиз хабарларни тарқатмасликни сўради.  26 октябрь куни Комил Алламжоновга суиқасд уйиштирлгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда сайловлар ўтган деб топилди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси депутатлар сайлови ўтган деб эълон қилди. Соат 13:00 ҳолатига кўра сайловчиларнинг 47,62 фоизи иштирок этди.

“YandexGo UB” МЧЖ,“Yandex Eats” МЧЖ ХК ҳамда“Express24 APP” МЧЖлар монопол сифатида эътироф этилди

Рақобат қўмитаси монополияга қарши комплаенс тизими жорий этади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб боради. Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан такси агрегатори хизматлари бозорида “YandexGo UB” МЧЖ ҳамда тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “YANDEX EATS” МЧЖ ХК, “EXPRESS24 APP” МЧЖ (Express24 хизмати)ларни устун мавқега эга рақамли платформа операторлари деб эътироф этилди.

Тошкентда халқаро аэропортга олиб борувчи йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди

Транспорт алоқасини ишга тушириш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи Бобур кўчасида янги йўл ўтказгични ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Ипак йўлининг йўқолган иккита шаҳри Ўзбекистон тоғларидан топилди

Юқори тоғли Тўғонбулоқ ва Тошбулоқ шаҳарларининг кашф этилиши илгари фақат пасттекисликларда жойлашган шаҳарлар билан боғланган Ипак йўли ҳақидаги тасаввурни ўзгартиради. Ўзбекистон Миллий археология маркази директори Фарҳод Мақсудов, Вашингтон университети археологи Майкл Фрачетти ва бошқа олимлар раҳбарлигида олиб борилган тадқиқотга кўра, археологлар Ўзбекистоннинг жануби-шарқида 2000 метрдан ортиқ баландликда Ипак йўлининг йўқолган иккита шаҳри - Тўғонбулоқ ва Тошбулоқни топдилар.

Ўзбекистон ва Танзания авиақатновларни йўлга қўйишга келишиб олди

Икки мамлакат авиация маъмурлари ҳафтасига 21 та йўловчи ва бир нечта юк рейсларини амалга оширишни назарда тутувчи келишувни имзоладилар. Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ICAN 2024 конференцияси доирасида Ўзбекистон қатор давлатлар билан янги йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича музокараларни муваффақиятли ўтказди.

"Янги Тошкент" шаҳри қурилиши учун Тошкент вилоятидан яна ер ажратилди

Қайси ҳудуддан ер майдони ўтказилиши маълум қилинди. Юқори Чирчиқ туманидан давлат захирасига қайтарилган ҳамда тоифаси ўзгартирилган 110,4 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”га ажратиб берилди.

Эндиликда давлат хизматларидан Face ID ёрдамида ҳужжатларсиз фойдаланиш мумкин

Барча давлат хизматлари марказларида шахсни таниб олиш орқали идентификация қилиш тизими жорий этилди. Адлия вазирлиги томонидан барча давлат хизматлари марказларида Face ID орқали шахсни автоматик идентификация қилиш тизими жорий этилди.

Ўзбекистонда Корея билан ҳамкорликда узумнинг янги навлари етиштирилади

"TNS Global Group” компанияси қишлоқ хўжалигида янги навларни яратиш, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш бўйича технологияларни ишлаб чиққан. Қайд этилишича, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида Корея Республикасининг "TNS Global Group” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

SpaceX Ўзбекистонга миллий космик дастурни ишлаб чиқишда эксперт маслаҳатларини беришга тайёр

“Ўзбеккосмос” агентлиги 75–Халқаро астронавтика конгрессида иштирок этиб, қатор давлатлар билан келишувлар имзолади. “Ўзбеккосмос” агентлиги вакиллари жорий йилнинг 14 – 18 октябрь кунлари Италиянинг Милан шаҳри навбатдаги 75–Халқаро астронавтика конгрессида иштирок этди, дея хабар қилмоқда агентлик Матбуот хизмати.  Қайд этилишича, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Халқаро астронавтика федерацияси лидерлари саммитида махсус баёнот билан иштирок этди.

Бош прокуратура Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ қоидабузарликларни назоратга олди

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида 31 та корхонадан фақат 8 тасида, Тошкент вилоятида эса 27 та корхонадан 19 тасида чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилган. Сўнгги пайтларда Тошкент аҳолиси ҳавонинг ифлосланиш даражаси ошаётганидан хавотирда.

Табиатга зарар етказган ва ов қилиш қоидасини бузганларга жазо чоралари кучайтирилмоқда

Электр токини, портловчи, кимёвий моддаларни ёки биологик препаратларни қўллаб балиқ овлаганлар 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Сенатнинг эллик тўққизинчи ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Президент танқидидан сўнг Тошкентнинг дренаж тизимини яхшилашга 6 млрд сўм йўналтирилади

Тегишли қарорни пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов имзолади. Тошкент шаҳар ҳокимининг 22 октябрдаги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг учинчи чораги якунлари бўйича маҳаллий бюджетнинг ортиғи билан бажарилган қисмидан пойтахтнинг дренаж тизимини яхшилашга 6 миллиард сўм ажратилди.

МИБ Сардор Кариевнинг уч нафар фарзанди ва аёли яшаб турган уйни ҳам хатлади

Натижада унинг рафиқаси норози бўлиб судга шикоят қилди. Аввалроқ, Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев "Док-1 Макс" ишида айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Жиззахда 2,1 млрд кредит олиб, ишлатиб юборган фуқаро қайнотасининг ер тўласидан топилди

У чорва моллари сотиб олиш учун ажратилган кредит пулларини ўзлаштириб юборгани учун қидирувга берилган. Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, Жиззах шаҳрининг "Раваллиқ" маҳалласида яшовчи 36 ёшли фуқаро 2022 йилда тижорат банкидан 2 млрд 150 млн сўм миқдорида кредит олган.

Шавкат Мирзиёев Татаристоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Юксак мукофотни Шавкат Мирзиёевга Татаристон Раиси Рустам Минниханов тантанали равишда топширди. Қозон шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти - "Дўстлик" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Сенат давлат сирларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни маъқуллади

Янгиланган ҳужжатда давлат сирларининг аниқ тоифалари, давлат сирларини ҳимоя қилиш соҳасидаги органларнинг ваколатлари, махфийлик даражаси ва маълумотларни махфийлаштириш муддатлари қайд этилган. Бугун, 23 октябрь куни Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири маъқулланди.

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишнинг навбатдаги санаси эълон қилинди

2023 йилда ўтказилиши керак бўлган аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмади. Энди уни 2026 йилда ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда болаларга нисбатан оилавий маиший зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент МЖтК ва ЖКга болаларга нисбатан маиший зўравонлик учун 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони кучайтирадиган ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Қонун билан ЖК ва МЖтКга болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик учун жавобгарликни белгилайдиган ўзгартиришлар киритилмоқда.

Тошкент вилоятида 3 та АЁҚШда автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслик ҳолати аниқланди

“Ўзенергоинспекция” ходимлари томонидан Оҳангарон, Янгийўл ва Паркент туманларида қоидабузарликлар қайд этилган. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан нефт маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқарилиши юзасидан Тошкент вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида АЁҚШларда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

Ўзбекистон чегарасида 9 ойда 888 кг гиёҳвандлик воситалари, 34 та қурол ва ўқ-дорилар ушлаб қолинди

Божхона органлари фаолиятига бағишланган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Божхона қўмитасида божхона органлари фаолиятининг 9 ойлик якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

2025 йилда “Яшил макон” дастури учун 100 млрд сўм ажратилади — Шавкат Мирзиёев

Президент дарахтларни 3 йил парваришлаш, касалликдан сақлаш, суғориш харажатлари ҳам инвестиция дастурига киритилишини маълум қилди. Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Президент Тошкентда кучли ёмғирдан кейин дренаж тизимини танқид қилди

Муаммони ҳал этиш учун пойтахтда дренаж тизимини қуриш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Шавкат Мирзиёев "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида пойтахт дренаж тизимининг ишлашига эътироз билдирди.

“Бугун атроф-муҳит ҳам рақамли технологиялар каби муҳим аҳамият касб этмоқда” — президент

Давлат раҳбари экологияга ихтисослашган биринчи олий ўқув юрти – Green University'da бўлиб, ҳар бир ҳудудда экология бўйича техникумлар ташкил этиш, янги билимларни амалиётга татбиқ қилишни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Президент Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди.

Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига виза режимини жорий этишга чақирди

Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консуллиги ўзбекистонликларни ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирганидан кейин шундай баёнот берди. Россия Давлат думаси депутати, «Справедливая Россия» фракцияси раҳбари Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги фуқароларни Россия армиясида хизмат қилмасликка чақиргани сабабли Ўзбекистон билан виза режимини жорий қилиш лозимлигини айтди.   “«Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги Ўзбекистон фуқароларини Россия армияси сафларига қўшилмасликка чақирди.

Тошкентда эркак яланғоч ҳолатда кўп қаватли уйнинг деразасига чиқиб олди - видео

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан UzNews.uz’га маълумот берди. Кеча, 20 октябрь куни Тошкентда эркак кўп қаватли турар жой биносининг дераза қисмига яланғоч ҳолатда чиқиб олгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ўзбекистонда кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади

Бошланғич касбий таълим бўйича кадрлар 9-синфини тамомлаган ўқувчилар учун грант асосида бўлади, ўрта махсус касбий таълим дастурларининг битирувчиларига бакалавриатнинг тегишли босқичидан ўқишни давом эттиришга рухсат этилади. “Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.  Фармонга кўра, касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.

2025 йилдан автобусларда йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилишдан воз кечилади — Транспорт вазири

Эндиликда бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Қайд этилишича, Ўзбекистонда автобусларда 2025 йил 1 январдан йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилишдан воз кечилади.

Тошкентдаги кўчалардан бири 2 ойга вақтинча ёпилади

Таъкидланишича, ушбу кўчанинг инфратузилмасини ўзгартириш ва 7/24 ишлайдиган кўчага айлантириш режалаштирилган. Маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек туманидаги “Ўзбекистон овози” кўчаси 7/24 кўчага айланиб, кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва албатта шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган масканга айланмоқда.

Тошкентда банкдаги мутахассис ипотека кредити ажратиб бериши эвазига $61 минг пора олди

Ҳолат юзасидан ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Сергели туманида фуқарога ипотека кредити ажратиб бериши эвазига 61 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.