Digital university МЧЖга 2022 йилда берилган лицензия Тошкент туманлараро иқтисодий суди қарори билан бекор қилинди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Digital university масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 13 сентябрда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун берилган 038673-сонли лицензия бекор қилинди. Қайд этилишича, суд МЧЖ лицензия талаб ва шартларига амал қилмаганлиги учун мазкур қарорга келган.
Бухоро вилояти Экология бошқармаси томонидан саксовулнинг ноқонуний кесилишининг олдини олишга қаратилган назорат рейдлари натижалари эълон қилинди. Бухоро вилоятида саксовул ўсимликлари ноқонуний кесиь кетиш ҳолатлари аниқланди.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдириб, ҳолат тафсилотларини очиқлади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сирдарёда ўқитувчи 7 ёшли ўқувчи қизга игна санчгани ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Таъкидланишича, паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинган. Аввалроқ, Тошкент марказида 2,2 мингдан ортиқ пуллик автотураргоҳлар очилиши ва ўнта марказий кўчада 2251 та автомобиль учун пуллик тўхташ жойлари ташкил этилиши ҳақида хабар қилган эдик.
Судда эркак ўз айбига иқрор бўлиб, хизмат учун шартнома имзолашга мажбур бўлганини ва Донецк вилоятига жўнатилганини айтди. Жиззахда хорижий давлат ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган 56 ёшли Жиззах вилоятида туғилган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд ҳукмига таяниб.
Аҳоли фикрини ўрганган ҳолда, барча шаҳар ва туманлардан вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ва пойтахтга янги қатнов линияларини ишга туширади. Тошкент вилояти аҳолисига транспорт хизматлари кўрсатишни яхшилаш мақсадида 1000 та янги автобус харид қилинади.
Veolia Energy Tashkent иссиқлик таъминоти компанияси пойтахтда иситиш мавсуми қандай шароитларда бошланиши ҳақида маълумот берди. Қаттиқ совуқ ва узоқ давом этган ёғингарчилик туфайли пойтахт аҳолиси иситиш тизимини ишга тушириш санаси ҳақида саволларга дуч келмоқда.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида "Ўзенергоинспекция" томонидан энергетика объектларида электр қурилмаларининг техник эксплуатациясини назорат қилиш тадбирлари ўтказилди. "Ўзенергоинспекция" матбуот хизматининг маълум қилишича, подстанциялар ва трансформатор пунктларидаги контактлар ва болт бирикмаларининг вужудга келадиган чўғланишини аниқлаш мақсадида ҳудудларда иссиқлик визуализацияси ўтказилган.
Суд чиқарилган қарорни ўзгартириб, уларга берилган жазони енгиллаштирди. 9 октябрь куни "Абока 2" қўшиғи учун клип олган блогерлар 15 суткага қамалиб, жаримага тортилгани ҳақида хабар бергандик. Тошкент шаҳар суди Матбуот хизматининг UzNews.uz’га хабар қилишича, бугун, 15 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди апелляция инстанцияси юмористик клипи учун ҳибсга олинган brbalo мусиқий гуруҳи аъзоларига нисбатан ҳукмни ўзгартирган.
Давлат раҳбари бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолияти ва янги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолияти ва янги инвестиция лойиҳалари билан танишди.
Қўлга олинган шахс тангаларни $67 мингга сотаётган бўлган. Тангаларни олаётган шахс эса уларни Қирғизистонга олиб бориб сотишни режа қилган.
Тошкентда франциялик олим, иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Жан Тирол билан очиқ маъруза ташкил этилди. Тошкентда 14 октябрь куни франциялик олим, иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Жан Тирол билан очиқ маъруза ташкил этилди.
Самарқанд шаҳрида "SAMARKAND MARATHON 2024" халқаро югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан қўшимча йўловчи поезди йўлга қўйилди. Жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида "SAMARKAND MARATHON 2024" халқаро югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 1-2-3-4 ноябрь кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилди.
Эркак ўзи билан ишқий муносабатда бўлган аёлнинг қўл телефонини ўзбошимчалик билан олиб кетиб унинг шахсий маълумотларини қўлга киритган. Самарқанд вилоятида 35 ёшли аёл билан 33 ёшли эркак танишиб қолади.
Йўлда ҳайдовчилар ўртасидаги муаммони ёритиш мақсадида видео ишлаб, бир-бирларини ҳақоратлаган икки эркак жазога тортилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда икки ҳайдовчи ўртасида тортишув бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
"Абока 2" қўшиғи учун клип олган блогерлар жаримага тортилди. Клипда вояга етмаганларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар мавжудлиги аниқланди.
Икки фуқаро сохта сертификатга эга бўлган “Хитофер-S 5 мл” номли дори воситасини 43 750 АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва ДБҚ ходимлари ҳамкорлигида тумандаги Чорбоғ кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.А.
"Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти лицензияланадиган фаолият турига айлантирилди. Лицензия олишнинг талаблари ҳам қатъийлаштирилди.
ИИВга кўра, Тошкентда квадроберлик субмаданиятининг ёшлар орасида тарқалгани жамиятда ташвиш уйғотмоқда. Ёшлар ҳайвонларга тақлид қилиб, одамларга ташланган.
Ушбу кўча 24/7 ишлаб, кечки соат 20:00 дан тонгги 06:00 гача автомобиллар учун ёпилади ва пиёдалар ҳудудига айланади. Миробод тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, гастрономик кўча бўйлаб фото-зоналар ва яшил ҳудудлар барпо этилган.
Жиззахда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийларининг "Ҳамкорлик-2024" қўшма машғулотлари якунланди. Қўшма машғулотлар Жиззах вилоятидаги "Фориш" полигонида бўлиб ўтди, уларни Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаблари бошлиқлари генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов ва Қозоғистон генерал-лейтенанти Султон Камалетдинов кузатиб борди.
Транспорт вазири ўринбосари компания вакиллари билан электропоездларни маҳаллийлаштириш лойиҳаси юзасидан фикр алмашди. Аввалроқ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Жанубий Кореянинг “Hyundai Rotem” компанияси билан тегишли шартнома имзоlaгани ва қарийб $200 млнга олтита тезюрар поезд сотиб олаётгани ҳақида хабар берган эдик.
4 нафар судланувчига жазо тайинланди. Умумий етказилган зарар миқдори 282 млрд сўмни ташкил қилиб, у айбланувчилардан ундирилиши белгиланди.
Унинг уйидан салкам 16 кг наркотик моддалар ва пневматик қурол топилди. ИИВнинг хабар қилишича, Тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Бош прокуратурада бўлиб ўтган йиғилишда прокуратура тизимидаги масъул ходимлари ва бошқалар иштирок этишди. Прокуратура органлари тизимида фаолият олиб борувчи ходимларни етук кадр бўлиб шаклланиши, мамлакатда ва дунёда содир бўлаётган аҳамиятли ислоҳот ва ўзгаришларни уларга ўз вақтида етказиш ҳамда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ҳафтанинг жума куни "Маънавият куни" этиб белгиланган.
20 ёшгача фарзанд кўрган оналар сони эса 104,5 минг нафарни ташкил қилмоқда. Адлия вазирлигининг берган маълумотларига кўра, жорий йилнинг 3-чорагида республика бўйлаб 179 425 та никоҳ қайд этилган. 30 ёшгача бўлган фуқаролар ўртасида никоҳлари — 149 814 та (Самарқанд вилоятида энг кўп қайд этилган).
ДХХ Сурхондарё ва Фарғонада наркотикларни қўшни давлатлардан олиб ўтган шахсларни қўлга олди. Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи, 1971, 1974, 1985 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро Тожикистондан 10 кг. 50 гр.
Жанжал кўтарганлар аёлни олиб кетиш учун шифохона ходимлари томонидан пул талаб қилинганини важ қилиб жанжал кўтарган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда туғуруқхонадаги аёлнинг қариндошлари ойнани синдириб, чиқариш учун пул талаб қилаётгани акс этган видеолар тарқалганди.
Давлат меҳнат инспекцияси ҳолат юзасидан текширув ўтказиб, маҳалла раисини жавобгарликка тортди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарёда маҳалла раисининг пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Ўқувчилар синфхонага мушук олиб кирган, бироқ ўқитувчи уларни чалғимасин, дея деразадан отиб юборган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда ўқитувчи мушукка шафқатсизларча муносабатда бўлганлиги акс этган хабарлар тарқалди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.