Қашқадарёлик тик-токер Сардор Гангстерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди — видео

Аввалроқ, у қиз фарзанд кўрмаслигини, хотини қиз туғса чиқиндига ташлаб юборишини айтиб видео чиқиш қилган эди. Ижтимоий тармоқларда хотин қизларнинг қадр-қимматини беодоблик билан таҳқирлаган тик-токернинг видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Президент Бухородаги янги халқаро аэропорт қурилиши билан танишди

Давлат раҳбари мазкур аэропортда соатига 8 та самолёт келиш-кетишига имконият яратиш зарурлигини таъкидлади. Жорий йилнинг 9 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропорти қурилишига оид тақдимот билан танишди.

Ўзбекистон элчихонаси тўфон туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган Флорида штатида яшовчи ўзбекистонликларга мурожаат йўллади

Ўзбекистон фуқароларига штатга "Милтон" тўфони ёпирилиши муносабати билан эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади. АҚШнинг Флорида штатидаги 51-шаҳарда "Милтон" тўфони келиши муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчисига қидирув эълон қилинди

У 40 минг АҚШ доллари миқдорида пора олганликда айбланмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинди.

Ўзбекистонда бу йилги пахта терим нархи белгиланди

Аввал ҳар бир килограмм учун 1500 сўмдан тўлаб келинган бўлса, эндиликда бу нарх оширилди. Тижорат банклари томонидан (қўл терими учун) 1500 сўмдан кредит маблағлари ажратилиб, теримчиларга ушбу миқдордаги сумма ҳар бир килограмм учун бериб келинаётган эди.

Жаҳон банки Тошкент шаҳридаги ҳаво сифатини яхшилаш учун тафсиялар берди

Ҳисоботда ҳаво ифлосланишининг салбий оқибатлари, аҳоли саломатлигига зарар етказувчи асосий омиллар ва ҳавони тозалаш бўйича устувор чора-тадбирлар келтирилган. Жаҳон банкининг “Тошкент шаҳридаги ҳаво сифатини баҳолаш ва Ўзбекистонда ҳаво сифатини бошқаришни такомиллаштиришнинг йўл харитаси” ҳисоботи Тошкент шаҳридаги ҳаво сифатининг кенг кўламли диагностика таҳлилини тақдим этади.

ОТБ Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида янги электр узатиш линиясини қуриш учун $15 млн ажратди

Янги электр узатиш линияси минтақа мамлакатлари ўртасида электр энергияси экспорти ва импортини оширади ва энергия таъминотида юзага келиши мумкин бўлган узилишларнинг олдини олади. Тожикистондаги “Сўғд” подстанцияси билан Ўзбекистондаги “Сирдарё” нимстансияси ўртасида 22 километрлик 500 киловольтлик янги электр узатиш линияси қурилади.

Туркия аэропортида ўзбекистонлик аёллар жинсий аъзоларига тиллаларни яшириб, олиб ўтмоқчи бўлди — видео

Аёллар жинсий аъзоларига ҳар бири 110 граммдан бўлган 84 дона олтин қуймалари тикишган. Аёлларнинг ҳар бири 1,5 кг.дан кўпроқ олтинларни олиб юришган.

Қасддан баданга енгил шикаст етказишнинг бир тури энди жиноий жиноят эмас

Мазкур жиноий қилмиш жиноий жазо таркибидан чиқарилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилмоқда. "Ҳуқуқий ахборот" Телеграм каналининг хабарига кўра, Қонун билан Жиноят ҳамда МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фарғонада келин тўйдан 7 кун ўтиб, куёвдан сарполарини МИБ орқали қайтариб олди

Бироқ куйов бунга қарши бўлиб, тўйга сарфланган 15 минг долларни қоплаб беришини талаб қилган. Жорий йил августда Фарғона вилоятида қурилган никоҳ ҳеч қанча ўтмай келишмовчилик сабабли бузилган.

Тошкент вилояти аҳолисининг мол-мулкини кўчириш учун 60 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўланади

Кўчмас мулкни бузиш ва кўчириш "Чинобод" маҳалласи ҳудудидаги "Ўзбеккўмир" кўмир кони майдони кенгайтирилиши муносабати билан амалга оширилади. Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, 1-босқичда 91 та мулк эгасига жами 13,1 млрд сўм, 2-босқичда 95 та мулк эгасига (73 та турар жой, 1 та нотурар жой, 21 та бўш турган ер участкалари учун) 49,2 млрд сўм тўланиши кўзда тутилган.

Афросиёб электропоездининг қатнов вақти ўзгарди

Ҳаракат жадвалининг ўзгариш сабаблари маълум қилинди. Жорий йил 8 октябрдан бошлаб, Юқори тезликда ҳаракатланувчи Афросиёб электропоездлари йўловчи жадвалига қуйидагича ўзгартиришлар киритилди.

Тошкентдаги туманлардан бирида электр энергияси 4 кунга ўчирилади

Юқори кучланишли электр қурилмаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Маълум қилинишича, "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ томонидан Тошкент шаҳри истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш режалаштирилган.

Чиқиндидан қарзи бор истеъмолчиларга электр учун тўлов қилиши чеклаб қўйилмоқда

«Ҳудудий электр тармоқлари» чиқинди учун пул тўламаган шахларга смс тарзида хабар юбориб, огоҳлантиришни бошлади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аҳоли чиқинди пулини тўламагани эвазига электр энергияси ўчириб қўйилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Ўзбекистонда энди газ "заправка"лардаги навбатни онлайн кузатиб турса бўлди

Энергетика вазири АЁҚШлар фаолиятини онлайн кузатиб туриш имкониятини берувчи мобиль илова ишга тушаётганини маълум қилди. Ўзбекистон енергетика вазири газ қуйиш шохобчалари фаолиятини назорат қилиш учун мобил илова ишга туширилишини эълон қилди.

Гиёҳвандлик ва психотроп дорилар рекламаси учун жавобгарлик белгиланди

Айрим кодексларга ўзгартиришлар киритилиб, жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда. Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Сирдарёда аёлни Россияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди — видео

Сирдарёлик аёл янгиерлик аёлни фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган. Улар йўлда қўлга олинган.

Жаҳонгир Отажонов машинасини 195 км/соат тезликда ҳайдади — видео

Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилиб, ҳонандага маъмурий баённома расмийлаштирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ҳонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг Zeekr X автомобилида юқори тезликда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Наманганда қазув объектидан сўнгги 50 йилдаги энг нодир топилмалар аниқланди

Ахсикент археология ёдгорлигидаги XI қазув объектидан ноёб ерости йўллари топилди. Маданий мерос агентлиги хабарига кўра, Наманган вилоятининг Ахсикент археология ёдгорлигида олиб борилаётган изланишлар давомида археологлар кенглиги 2,3 метрлик зинапояга дуч келдишган.  Ер туби томон 4 метр қазилганда сирли йўлакнинг бус-бутун аркаларига дуч келинган.

Янги йўлда очиқликка чиқиб кетган илонлар сони 30 та эмас, 4 дона — Тошкент вилояти ИИББ

Вилоят ИИББ Экология вазирлиги берган маълумотни рад этиб, ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи 44 ёшли фуқаро хонадонида 30 га яқин Осиё кобра илонларини сақлаб келганлиги, кейинроқ илонлар очиқликка чиқиб кетгани ҳақида Экология бошқармаси хабар берганди.  Вилоят ИИББ мазкур маълумотни рад этиб, ҳолатга изоҳ берди.  "Мазкур ҳолат туман ИИБ ходимлари томонидан ўрганилганда маълумотлар интернетда эълон қилинганидан фарқли эканлиги маълум бўлди.

Наманганда ҳайдовчи 9 ўринли автомобилга 30 нафардан ортиқ болаларни олиб ҳаракатлангани аниқланди

ЙПХ ходимлари автомобилни тўхтатиб, ҳайдовчига маъмурий баённома расмийлаштирди. Наманган вилояти Косонсой туманида ҳайдовчи 9 ўринли транспорт воситасига 30 нафардан ошиқ болани миндириб ҳаракатлангани аниқланди.

Тошкент вилоятида фуқаро 30 дона Осиё кобрасини кўчага қўйиб юборди — видео

Маҳаллий аҳоли икки илонни тутиб ўлдиришган. Экология бошқармаси ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди.

Ўзбекистон Иссиқкўлда пансионатлар олади

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ҳукумати билан Иссиқкўлдаги пансионатларни топшириш бўйича келишувни тасдиқлади. Президент халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.  Ҳужжат билан Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни 49 йил муддатга Тошкентга бериш тўғрисидаги келишув тасдиқланди.  Аввалроқ, Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни Ўзбекистон инвесторларига 49 йил муддатга ижара асосида бериш зарурлигини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.

Paypal, Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонда ишлай бошлаши мумкин

Масъул вазирлик ва идораларга жорий йил охиригача музокаралар олиб бориш топширилди. Paypal, Alipay, UniPay, Apple Pay, Google Pay халқаро онлайн тўлов тизимлари Ўзбекистонда ишлай бошлаши мумкин.

Маҳаллий авиакомпаниялар Ўзбекистондан Жиддага парвоз йўналишларини қайта ташкил қилмоқда

Авиакомпаниялардан бири фуқароларни Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабабли парвозлар кечикиши ва саёҳат вақтлари кўпайиши ҳақида огоҳлантирди. Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан Air Samarkand авиакомпанияси Ўзбекистон шаҳарларидан Жиддага парвоз йўналишларини қайта ташкил этмоқда.  Маълум қилинишича, БАА, Баҳрайн ва Саудия Арабистони ҳудудлари бўйлаб муқобил йўналишлар ишлаб чиқилган.

Эркак 55 минг доллардан ортиқ маблағни оёқ кийими ва чўнтагига яшириб, ноқонуний равишда олиб чиқмоқчи бўлди

Фуқаро божхоначиларни мавжуд миқдорни камайтириб, алдаб, шубҳа уйғотди. Бухоро вилояти божхона бошқармаси хабарига кўра, жорий йилнинг 25 сентябрь санасида Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постига пиёда сифатида кириб келган фуқаро тегишли тартиб доирасида божхона назоратидан ўтказилади.

Даврон Кабуловнинг отасига жиноят иши қўзғатилиб суд қилинди

Миллион жамоаси асосчиси Даврон Кабулов ОАВга берган интервьюсида туман прокуратураси ва газ таъминотидан норози эканлигини маълум қилди. Миллион жамоаси асосчиси Даврон Кабулов Яккасарой прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилгани ва суд ҳукмига кўра 1 йил синов муддати берилгани ҳамда шу бир йил ичида Ўзбекистондан четга чиқа олмаслиги ҳақида ОАВга берган интервьюсида маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига мурожаат йўллади

Элчихона маъмурияти Ўзбекистон фуқароларидан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди. Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроил давлатида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат йўллади.

Хусусий мактаб очаётган тадбиркорларга 20 миллиард сўмгача кредит ажратилади

Шавкат Мирзиёев таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича келгуси йилда амалга ошириладиган янги чора-тадбирларни маълум қилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотида янги йилдан бошлаб, хусусий секторда ўқувчи ўринларини кўпайтириш учун мактаб очадиган тадбиркорларга 20 миллиард сўмгача кредит ажратилиши маълум қилинди.

Green Card учун ариза топшириш қачондан бошланиши маълум қилинди

АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи виза учун ўйналадиган Green Card лотереясига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланади. Ҳужжатларни қабул қилиш 2 октябрь Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади ва 5 ноябрь соат 21:00 гача давом этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.