Қурилиш майдонларида чанг ва қум кўтарганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ушбу ҳуқуқбузарлик учун мансабдор шахсларга 50 бараваригача миқдорда жарима солишни назарда тутувчи модда билан тўлдирилди. Қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талаблар белгиланиши муносабати билан МЖтКга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақидаги Ўзбекистон қонунини имзолади.

Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олиши маълум бўлди

Наврўз байрами ва 8 март куни ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олади. Бандлик вазирлиги 8 март "Хотин-қизлар куни" ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олинишини маълум қилди.

Бугун ва эртага Бўстонлиққа олиб борувчи йўллар ёпилади

Велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 4-5 март кунлари Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли ёпилади. 4-5 март кунлари “В.Искандаров” хотирасига бағишланган велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли ёпилади.

Ўзбекистонликлар 2024 йилда дори-дармонга қарийб 20 триллион сўм сарфлаган

ДСҚ бутун мамлакат бўйлаб онлайн назорат-касса техникаси мавжуд бўлган 8,5 мингдан ортиқ дорихоналардаги фискал чеклар маълумотлари таҳлилини эълон қилди. 2024 йилда Ўзбекистон аҳолиси дори-дармонларга 19,7 триллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган, деб хабар бермоқда ДСҚ матбуот хизмати.

Камера - бўлма, селфи - ўзчеким: айрим хорижий атамаларни ўзбекча муқобилига алмаштириш таклиф этилмоқда

Ҳозирда таклиф этилган 30 та атаманинг ўзбекча муқобили Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари томонидан кўриб чиқилди. Бир қатор Хорижий атамаларни ўзбекча муқобилларига алмаштириш бўйича жамоатчилик юборган таклифлар Ўзбекистон Атамалар комиссиясининг ишчи кенгаши – Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари томонидан кўриб чиқилди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар Куала-Лумпурда бўлиб ўтган халқаро математика олимпиадасида ғолиб бўлишди

Малайзия пойтахтида бўлиб ўтган Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадасида (CEAMO 2025) Ўзбекистон ўқувчиларидан 17 нафари медаль қўлга киритди. "Дунё" АА хабарига кўра, кўлга киритилган медаллардан 1 таси олтин, 3 таси кумуш ва 13 таси бронза.

Тошкент вилоятида яна 7 кгли қиз чақалоқ туғилди

Аввалроқ, сал кам 7 кг бўлган ўғил бола чақалоқ туғилган эди. Янгийўл шаҳар туманлараро перинатал марказида вазни 7 килограмм 3 грамм бўлган қиз бола чақалоқ дунёга келди.

Бухорода 2,1 млрд сўмлик "свет" ўғирлаган майнинг ферма аниқланди

У ердан 4 дона “Whatspower P21” ва 28 дона носоз “Antminer L3+” русумли майнинг қурилмалари топилди. Бош прокуратура хабарига кўра, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Ш.С.га қарашли нотурар бино кўздан кечирилганда, 22 дона “Antminer L3+” русумли майнинг қурилмалар ёрдамида ноқонуний “майнинг ферма” ташкил қилинганлиги оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2,1 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилинганлиги аниқланган.  Шунингдек, бинони кўздан кечириш вақтида электр таъминотидан узилган ҳолатдаги 4 дона “Whatspower P21” ва 28 дона носоз “Antminer L3+” русумли майнинг қурилмалари ҳам аниқланиб, тегишли тартибда олиб қўйилган.

Тошкентда мактаблардан бирига қурилган футбол майдони панжаралари қулаб тушди — видео

Шаҳар ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Қоратош" маҳалласида жойлашган 324-мактаб ҳудудидаги футбол майдони қулаб тушгани ҳақидаги маълумотлар тарқалди.

Эндиликда суд ҳужжатларини юритишда қоғоздан воз кечилиб, "Рақамли суд" концепцияси амалга оширилади

Сунъий интеллект орқали суд муҳокамаси тахминий натижасини аниқлаш мумкин бўлади. Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Коммунал қарзлар энди суд эмас, ноториуслар томонидан ҳал қилиниши мумкин

Шавкат Мирзиёев фуқаролик судларида коммунал қарздорлик бўйича 200 мингга яқин иш кўрилгани, аслида буни нотариусда ҳам ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлади. Қайд этилишича, ҳар йили судларда 1 миллионга яқин низосиз ишлар ҳам кўрилаяпти.

2025 йил учун закот, фитр садақаси ва фидя миқдорлари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2025 йилги (ҳижрий 1446 йил) закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Расман: хусусий юк ташиш ўзини ўзи банд қилганлар учун фаолият турлари рўйхатига киритилган

Ушбу фаолиятни амалга ошириш учун ҳайдовчилар литсензия олишлари керак бўлади. Давлат раҳбари тегишли қарорни имзолади.

Ўзбекистонда ID-карта, хорижга чиқиш паспорти ва бошқа ҳужжатлар учун "чиройли" рақамлар сотиш бошланади

Ички ишлар вазирлиги хорижга чиқиш паспорти, ID-карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасидаги рақамларнинг исталган комбинациясини пуллик асосда танлаш хизматини муҳокамага қўйди. Ички ишлар вазирлиги ҳужжатлар учун рақамларни пуллик асосда танлаш имкониятини назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Ўзбекистоннинг барча масжидларида бугундан таровеҳ намозларини ўқиш бошланади — вақтлари

Мусулмонлар идораси Рамазон ойида ўқиладиган таровеҳ намозининг ўқилиш вақтини вилоятлар кесимида эълон қилди. Мусулмонлар идораси хабарига кўра, 2025 йил 28, жума куни хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади.

Жаҳон чемпионига Фарғона ҳокими уй совға қилди

Алишер Ғаниевга Фарғона шаҳридан уй совға қилинди. Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 23 ёшли ўсмирлар ўртасида “Юнон-рум” кураши бўйича 1-жаҳон чемпиони Алишер Ғаниевга хонадон калитини топширди.

Тошкентда таровеҳ намози сабаб бир қатор кўчалар бир ойга ёпилади — харита

Рамазон ойида кечқурунлари қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади. Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан жорий йилнинг 28 февраль кунидан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.

Расман: Ўзбекистонда 2025 йилги Рамазон ойи тақвими эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент ва бошқа шаҳарлар аҳолиси учун Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик вақтларини эълон қилди. Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 март кунидан бошлаб Муборак Рамазон ойи кириб келади.

Ўзбекистонда Рамазон ойи қайси санадан бошланиши маълум қилинди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори имзоланди. Жорий йилда муборак Рамазон ойининг бошланиш санаси 1 март кунига тўғри келади.

Ўзбек тили имтиҳони барча 11-синф битирувчилари учун мажбурий бўлади

Жорий йилдан бошлаб 11-синф битирувчилари, таълим тилидан қатъи назар, давлат тили бўйича якуний аттестациядан ўтиши шарт. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан умумтаълим муассасаларида якуний давлат аттестатсиясини ўтказиш тартиби тасдиқланди.

Ўзбекистонда ЎРВИ билан боғлиқ вазият барқарор — Нурмат Отабеков

Ижтимоий тармоқларда мамлакат бўйлаб, айниқса, мактаб ва боғчаларда ўткир респиратор вирусли инфексиялар авж олаётгани, шу сабабли поликлиникалар гўёки бемор болалар билан тўлиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Атабековнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда касаллик авж олгани ҳақидаги ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

"Права"сидан маҳрум этилган ўзбекистонликлар профилактик ҳисобга олинади

Профилактик ҳисобга олиниши лозим бўлган шахслар тоифасини аниқлаштирувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сешанба куни бўлиб ўтган мажлисида "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Тошкентдаги хусусий боғча тарбиячилари болаларни калтаклаб, қўпол муомала қилишди — видео

ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Боғча маъмурияти уч нафар ходим билан шартномани бекор қилган.

Ўзбекистонлик журналист Алишер Рўзиохунов вафот этди

Сўнгги йилларда журналист қандли диабетдан азият чекаётган эди. Kun.uz нашрининг собиқ журналисти Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этди.

Тошкентда ноёб йиртқич ҳайвон шаҳар бўйлаб кезиб юрди — видео

Йиртқични Яккасарой тумани аҳолиси пайқаб қолган. Мутахассислар уни ушлаб, пойтахт ҳайвонот боғига топширган.

Хонанда Шаҳриёр наркотик билан қўлга тушгани рад этилди

Аввалроқ, Шаҳриёр гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ мазкур шахс хонанда эмаслигини маълум қилди.

Ўзбекистонда фашизм устидан қозонилган ғалаба учун эсдалик юбилей медали таъсис этилди

Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади. Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги шарафига “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилди.  Белгиланишича, “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан Ўзбекистон фуқаролари – “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун” ва “Япония устидан қозонилган ғалаба учун” медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган ёки уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёхуд Ватан уруши ногирони гувоҳномасига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги фронт орти меҳнат фахрийлари, шу жумладан, “1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун”, “Меҳнатдаги жасорати учун”, “Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун” медалларига ёки 1941-1945 йиллардаги уруш даврида Қуролли Кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланади.

12 баллик тизимда айнан қайси қоидабузарликлар учун жарима берилади?

МЖтКга киритилган ўзгартиришларга кўра жарима баллари берилиши мумкин бўлган йўл ҳаракати қоидабузарликлари ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистонда 12 баллик жарима баллари янги қабул қилинган қонундаги 12 модда бўйича ҳисобланади.

ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан олиб келинган 48 кг.дан ортиқ наркотик аниқлади — видео

Сурхондарёда икки ўғил ва ота, водийда эса Қирғизистондан олиб келинган наркотикларни олиб кетаётганлар қўлга олинди. Денов туманида истиқомат қилувчи, 1984 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Тожикистондан мамлакатга айланма йўллар орқали наркотик моддаларни олиб келиб, сотиш билан шуғулланаётганлиги ҳолати аниқланиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.

12 баллик тизим фақат "ГАИ" тўхтатиб, ўзи жарима ёзганда ҳисобланади

Кўчадаги камера ва радарларга тушганда жарима ҳисобланмайди. АОКАда Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.