Беларусь ва Ўзбекистон божхона соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

Бу мақсадга эришиш учун мамлакатлар божхона соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва савдо тартиб-таомилларини соддалаштиришни режалаштирмоқда. Ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари Беларус Давлат божхона қўмитаси раиси Владимир Орловский ва Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Нурридин Мамажонов томонидан муҳокама қилинди.

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг «Лугано» клубида давом эттиради

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг «Лугано» клубида давом эттиради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси хабар берди.

Сенат Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конституциявий қонунни маъқуллади

Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Бозор хизматларининг 40 фоиздан ортиғи пойтахт ҳиссасига тўғри келмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 664,9 трлн сўмни ташкил этди. Ҳудудлар кесимида бозор хизматлари ҳажми: Тошкент шаҳри — 274,4 трлн сўм; Самарқанд вилояти — 47,3 трлн сўм; Тошкент вилояти — 45,5 трлн сўм; Фарғона вилояти — 44,2 трлн сўм; Андижон вилояти — 34,0 трлн сўм; Қашқадарё вилояти — 31,3 трлн сўм; Наманган вилояти — 30,7 трлн сўм; Бухоро вилояти — 25,6 трлн сўм; Хоразм вилояти — 23,2 трлн сўм; Сурхондарё вилояти — 20,8 трлн сўм; Қорақалпоғистон Республикаси — 19,7 трлн сўм; Навоий вилояти — 16,1 трлн сўм; Жиззах вилояти — 14,7 трлн сўм; Сирдарё вилояти — 9,5 трлн сўм.

Тошкентда Dance Your Style чемпионатининг миллий финали ўтказилади

16 август куни Тошкентда кўча рақслари бўйича халқаро Dance Your Style чемпионатининг миллий финали бўлиб ўтади. Мусобақа Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри ҳудудида ташкил этилади.

“Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танловида 120 нафар ёшлар ғолиб ва совриндор бўлди

Президент соврини учун илк бор ўтказилган “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танлови якунланди. Танловнинг ўнта касб йўналишида 120 нафар иштирокчи ғолиб ва совриндор деб топилди.

Андижон вилоятида магнитудаси 3 балл бўлган зилзила қайд этилди

9 август куни эрталаб Андижон вилоятида зилзила содир бўлди. Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, ер ости силкинишлари соат 08:33:36 да қайд этилган.

Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятида ўзгариш бўлди

Давлат кадастрлари палатасида ташкилий йиғилиш ўтказилди. Унда Кадастр агентлиги директори Садриддин Турдиев иштирок этди.

Ўзбекистонда 11 мингдан ортиқ эркаклар ўзидан катта ёшдаги аёлга уйланган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда қайд этилган 11 040 та никоҳда келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган.Бу кўрсаткич ҳудудлар кесимида қуйидагича: Тошкент шаҳри — 1 809 та; Хоразм вилояти — 1 066 та; Қашқадарё вилояти — 995 та; Бухоро вилояти — 979 та; Самарқанд вилояти — 967 та; Тошкент вилояти — 928 та; Сурхондарё вилояти — 850 та; Қорақалпоғистон Республикаси — 772 та; Фарғона вилояти — 715 та; Наманган вилояти — 509 та; Андижон вилояти — 486 та; Жиззах вилояти — 373 та; Навоий вилояти — 351 та; Сирдарё вилояти — 240 та.

ЕХҲТ Ўзбекистонда аёллар меҳнат миграциясини бошқариш тизимини мустаҳкамлашга кўмаклашмоқда

Меҳнат миграциясидан қайтган аёллар ўз оилаларига нафақат молиявий ёрдам, балки янги кўникмалар, ўзига хос қарашлар ва Ўзбекистон тараққиёти учун қимматли тажрибани ҳам олиб келади. Бироқ уларнинг салоҳиятини мамлакатда тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва қўллаб-қувватлаш механизмларини қандай яратиш мумкин?

Президент қарори: Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 20 фоизга етказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш, саноат чиқиндиларини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш ва аҳоли учун соғлом муҳит яратишга қаратилган.

Ўзбекистон терма жамоаси «Келажак ўйинлари — 2026» турнирида 1/4 финалга чиқди

Фиджитал-футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси «Келажак ўйинлари — 2026» халқаро турнирининг чорак финалига йўл олди. Жамоа драматик кечган баҳсда «Orlando Pirates» устидан ғалаба қозонди.

Ўзбекистонда кореялик сайёҳга ичимлик 90минг сўмга сотилгани муҳокамага сабаб бўлди

Жанубий Кореянинг JTBC телеканали Ўзбекистонда кореялик сайёҳга бир банка газли ичимлик 90 минг сўм, яъни тахминан 8 долларга сотилгани ҳақида хабар берди. Маълум бўлишича, кореялик сайёҳ мамлакатга ташрифи давомида кичик дўконлардан бирида ичимлик харид қилган.

Ўзбекистонда ёзги иссиқ сақланади: 7 август учун об-ҳаво прогнози

Жума, 7 август куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Синоптиклар маълумотига кўра, республикада ҳаво бироз, айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади.

Имконияти чекланган абитуриентларга кириш имтиҳонларида қўшимча вақт берилади

Ўзбекистонда имконияти чекланган абитуриентлар учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ва бошқа баҳолаш жараёнларида қўшимча шароитлар яратилади. Бу тегишли ҳукумат қарорида белгиланди.

Тошкентнинг Назарбек ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Назарбек ҳудудида йирик ёнғин юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин автомойка ва автосервис жойлашган ҳудудда чиққан бўлиши мумкин.

Тошкентда Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми тўрт кунга ёпилади

6 августдан 10 августга қадар Тошкент шаҳрида Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг «Чилонзор» метро бекатидан Арнасой кўчасигача бўлган қисмида транспорт ҳаракати тўлиқ чекланади. Бу ҳақда шаҳар коммунал хизматлари хабар қилди.

Қозоғистонда илк бор йўловчи билан учувчисиз аэротакси синовдан ўтказилди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида илк марта йўловчи иштирокида учувчисиз аэротакси синов парвози муваффақиятли амалга оширилди. Қозоғистон Фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотига кўра, дастлаб бундай аэротаксилардан туристик йўналишларда фойдаланиш режалаштирилмоқда.

«Изза» бозорида дўконлар ёнмоқда

ФВВ хабарига кўра, бугун соат 12:29 да Тошкент вилояти Зангиота тумани «Токзор» маҳалласи ҳудудида жойлашган дўконлардан бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Хабарга асосан, воқеа жойига зудлик билан қутқарув экипажлари етиб бориб, айни вақтда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонга мол гўшти қайси давлатлардан импорт қилинмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2026 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 359,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 72 минг тонна мол гўшти импорт қилинган. Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 минг тоннага ёки 9,1 фоизга ошган.

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Ўзбекистон — 2030” стратегиясига оид инфографик тўпламўзбек ва инглиз тилларида тайёрланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Франция, Италия ҳамда Хитойдаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда мазкур тўплам француз, итальян ва хитой тилларига таржима қилинди.

12 август куни тўлиқ Қуёш тутилади

Мазкур ҳодиса Гренландия, Исландия, Шимолий Россия, Aтлантика океани, Испания ва Португалиянинг кичик бир қисмини қамраб олади. Шимолий ярим шарнинг бошқа кўплаб жойларида, жумладан, AҚШнинг шимолий қисмларида (Aляскадан Шимолий Каролинагача), Канаданинг катта қисмида, Европанинг катта қисмида ва Aфриканинг шимоли-ғарбий қисмида қисман қуёш тутилиши кузатилади.

«Ўзатом» ва Венгриянинг MVM EGI Zrt. компанияси АЭС учун қуруқ совитиш тизимларини жорий этишни муҳокама қилди

«Ўзатом» агентлигида Венгриянинг давлатга қарашли MVM EGI Zrt. компанияси делегацияси билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Илон Маск компанияси ракетасининг бўлаги Ойга юқори тезликда урилиб тушди (видео)

Илон Маскнинг SpaceX компаниясига тегишли ракета бўлаги бугун соатига тахминан 8700 километр тезликда Ой юзасига урилиб тушди. Бу ҳақда BBC’га таяниб NUR.KZ хабар берди.

6 август куни Ўзбекистонда ҳаво +40° гача исийди, ёғингарчилик кутилмайди

6 август куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Синоптиклар маълумотига кўра, республика бўйича ҳаво бироз, айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади.

Тартибсиз хонадонларга белгилар илиниши ҳақида хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда ободонлаштирилмаган уйлар дарвозасига «Уятли хонадон» ёзувли белгилар ёпиштирилиши ҳақида хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда. Тарқалган маълумотларга кўра, маҳаллаларда ўтказилаётган ўрганишлар доирасида масъулларга хонадонлар ва уларнинг атроф ҳудудлари ҳолатига алоҳида эътибор қаратиш топширилган.

Тошкент ҳокимлиги «ORIGINAL LYUKS SERVIS» қурилиши бўйича расмий изоҳ берди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сергели туманида қурилаётган «ORIGINAL LYUKS SERVIS» МЧЖ турар-жой мажмуаси бўйича фуқаролар мурожаатларига муносабат билдирди. Маълум қилинишича, мазкур объектдан хонадон сотиб олиш бўйича шартнома тузган харидорларнинг мурожаатлари асосида хизмат текшируви ўтказилган.

Ўзбекистон халқ шоиреси Шарифа Салимова вафот этди

5 август куни Ўзбекистон халқ шоиреси Шарифа Салимова вафот этди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси шоиренинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзия билдирди ҳамда унинг миллий адабиётни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

WTTC: Ўзбекистон Марказий Осиёда туризм ўсиши бўйича етакчи давлат деб эътироф этилди

Жаҳон сайёҳлик ва туризм кенгаши (WTTC)нинг “Travel & Tourism Economic Impact Research 2026” ҳисоботига кўра, Марказий Осиё 2025 йилда туризм ўсиши суръатлари бўйича дунёнинг энг тез ривожланаётган минтақаси сифатида қайд этилди. Ҳисоботда Ўзбекистон эса минтақада туризм ривожланиши бўйича биринчи ўринни эгаллади.

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида ер остидан тўқ рангли суюқлик фаввораси отилиб чиққанини акс эттирувчи видеолар кенг тарқалди. Ҳолат юзасидан Олмалиқ кон-металлургия комбинати расмий изоҳ берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.