Ўзбекистонда семизлик ва 2-тур қандли диабетни даволаш учун мўлжалланган биринчи тирзепатид асосидаги Sejaro® препарати давлат рўйхатидан ўтказилди. GEROPHARM компанияси маълум қилишича, препарат учун давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси олинган.
Швейцария суди 27 июль куни хусусий Lombard Odier банкини жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришнинг олдини олиш бўйича етарли чоралар кўрмагани учун 3 миллион Швейцария франки миқдорида жаримага тортди. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг биринчи Президентининг қизи Гулнора Каримовага нисбатан Швейцарияда юритилган жиноят иши тугатилди.
Ўзбекистонда био хилма-хиллик ва алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳақидаги маълумотларни бирлаштирувчи ECODATA экологик ахборот тизими ишга туширилди. Экология миллий қўмитаси маълум қилишича, янги электрон геоахборот базаси экологик маълумотларни ягона рақамли тизимга жамлаш, мамлакатнинг табиий меросини ўрганиш, мониторинг қилиш ва муҳофаза этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳри марказий қозонхонасини модернизация қилиш лойиҳаси билан танишди. Давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳа замонавий когенерация технологияларини жорий этишни назарда тутади.
Тошкент халқаро аэропортида 4,4 килограмм «Мефедрон» синтетик гиёҳванд моддасини мамлакатга олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Telegram асосчиси Павел Дуровни халқаро қидирувга берганини маълум қилди. Унга нисбатан террорчилик фаолиятига кўмаклашиш моддаси бўйича сиртдан айблов эълон қилинган.
Ўзбекистонда тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойларга ҳам доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти жорий этилди. Янги тартибга мувофиқ, энди бундай турар жойларга гаровга олувчининг розилигисиз ҳам фуқароларни доимий ёки вақтинча рўйхатга қўйиш мумкин бўлади.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда, жумладан Бухоро вилоятида кузатилган чигирткаларнинг оммавий тўпланиши жамоатчилик эътиборини тортди. Мутасадди идоралар бу мавсумий маҳаллий миграция эканини, у қишлоқ хўжалиги экинлари ва ерларига зарар етказмаганини маълум қилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,4 фоизга ошган.
Жорий йилнинг ўтган даврида Мажбурий ижро бюроси томонидан 36,3 триллион сўмлик ундирув амалга оширилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги Хитой корпорацияси билан ҳамкорликда пойтахтдаги транспорт тирбандлигини камайтиришга қаратилган йирик инфратузилма лойиҳасини амалга оширади. Лойиҳа доирасида умумий узунлиги қарийб 100 километр бўлган икки қаватли пуллик автомобиль йўли қурилиши режалаштирилган.
28 июль соат 23:00 дан бошлаб қурилиш-таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар Бунёдкор кўчасининг Кичик ҳалқа йўлидан Қатортол-2 кўчасигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Шу сабабли айрим автобус йўналишлари вақтинча ўзгартиради:— 41 ва 116-йўналишлар — Кичик ҳалқа йўли – Қатортол – Заргарлик – Қатортол-2 – Бунёдкор кўчалари орқали ҳаракатланади;— 77-йўналиш — Кичик ҳалқа йўли – Қатортол – Заргарлик – Қатортол-2 – Ал-Хоразмий кўчалари орқали юради;— 118-йўналиш — Бунёдкор – Кичик ҳалқа йўли – Қатортол кўчалари орқали ҳаракатланади;— 74 ва 171-йўналишлар ҳаракати “Олмазор” метро бекатида қисқартирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши йиғилишида туризм соҳасини янада ривожлантириш ва унинг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини ошириш масалалари кўриб чиқилди. Йиғилиш Сенат раиси Танзила Норбоева раислигида ўтди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 637,2 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга ошган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги чет тиллари ўқитувчиларига қўйиладиган малака талабларига оид Ҳукумат қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Лойиҳага кўра, камида B2 даражасидаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга бўлмаган ўқитувчилар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш имконияти назарда тутилмоқда.
29 июль куни Ўзбекистон бўйлаб кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Республика ҳудудида ёғингарчилик кутилмаяпти, дея хабар қилди «Ўзгидромет».
Август ойида ҳарорат фони аста-секин пасая бошлайди. Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойининг ўртача ойлик ҳарорати июль ойига нисбатан 1,5-2,5 даражага паст бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 июль куни амалий ташриф билан Қозоғистонга йўл олади. Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган учинчи халқаро “Келажак ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга янги тайинланган Италия, Фаластин, Саудия Арабистони, Қувайт, Жазоир, Малайзия, Покистон, Озарбайжон ва Қозоғистон элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Тантанали маросимда давлат раҳбари дипломатларни Янги Ўзбекистондаги фаолияти бошлангани билан табриклаб, бугунги мураккаб геосиёсий вазиятда уларнинг масъулиятли дипломатик фаолияти алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Лойиҳа Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон харид қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Ўзбекистон расман Халқаро пайвандлаш институтига (International Institute of Welding — IIW) аъзо бўлди, бу эса миллий пайвандлаш саноатини ривожлантириш, саноат ишлаб чиқариш сифатини ошириш ва мамлакатни халқаро техник стандартлар ҳамда касбий малака тизимига интеграция қилиш учун янги имкониятлар очмоқда. Ўзбекистоннинг IIW ҳамжамиятига расман қабул қилиниши Институтнинг 79-Бош ассамблеяси доирасида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси навбатдаги FIFA халқаро ўйинлар ойнаси доирасида Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилишича, бош мураббий Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа сафарда ўйнайди.
Жиззах вилоятида гиёҳвандлик воситалари муомаласига қарши қаратилган тезкор тадбир давомида қарийб 5 килограмм каннабис ўсимлиги олиб кетаётган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Зарбдор туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро Жиззах шаҳрида тўхтатилиб текширилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда таълим соҳасида 9 060 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2,5 мингтага ёки 38,6 фоизга ошган.
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишиб, шаҳарни барпо этишнинг жорий босқичи ва истиқболли лойиҳаларини кўздан кечирди. Давлат раҳбари дастлаб Янги Тошкентни барпо этиш дирекциясида бўлиб, шаҳарнинг йирик макети ва рақамли харитаси асосида қурилиш ишларининг бориши ҳақида ахборот олди.
Тошкент шаҳрида Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда спа-салон ниқоби остида фаолият юритган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Тезкор тадбир «Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги доирасида ўтказилди.
ФИФА Жаҳон чемпионати–2026 доирасида ўтказилган энг яхши гол бўйича расмий мухлислар овоз бериш натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго Демократик Республикаси дарвозасига урган чиройли голи якуний рейтингда иккинчи ўринни эгаллади.
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб энергетика йўналишида таҳсил олаётган 3-босқич талабаларининг ярми, 4-босқич талабаларининг эса барчаси дуал таълим тизимига қамраб олинади. Бу ҳақда Президент иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 1 августдан бошлаб транспорт воситаларини сақлаш жойларидан чиқариш учун рухсатнома фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ёки ижро органи томонидан “Jarima maydonchasi” ахборот тизимида QR-код билан тасдиқланиб, электрон шаклда юборилади. Жарима майдончаларига олиб келинган транспорт воситаларининг кириш-чиқиши “Jarima maydonchasi” ахборот тизими орқали назорат қилинади, майдончалар давлат рақам белгиларини автоматик аниқлайдиган камера ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланади.
Фанлар академияси август ойида кузатилиши мумкин бўлган энг қизиқарли астрономик ҳодисалар тақвимини эълон қилди. Унга кўра, ой давомида сайёраларнинг энг қулай ҳолатлари, Персеид метеор ёмғири ҳамда Қуёш ва Ой тутилиши каби муҳим воқеалар рўй беради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.