Рақобат қўмитаси: “Ташаббусли бюджет”да пул эвазига овоз бериш йўқ

Рақобат қўмитаси фуқароларни “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида тарқатилаётган норасмий Telegram-ботлар ва пул ваъда қилувчи рекламаларга ишонмасликка чақирди. Қўмита маълумотига кўра, айрим блогерлар норасмий ботлар орқали маълум тўлов эвазига овоз бериш мумкинлиги ҳақида реклама тарқатган.

Суюлтирилган газ етказиб беришга хусусий сектор жалб этилади

Ўзбекистонда суюлтирилган газни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиб бериш тизимига хусусий секторни жалб қилиш бошланади. Янги механизм дастлаб Андижон вилоятида синов тариқасида жорий этилади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон транспорт вазирлари Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини кўздан кечиради

28–29 июль кунлари Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазири Талантбек Солтобоев Қирғизистон ҳудудида барпо этилаётган Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлининг асосий қурилиш объектларига ташриф буюради. Ишчи ташриф давомида вазирлар туннеллар, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектларидаги қурилиш ишлари билан танишади.

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга бормоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 3,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ТОП-10 давлат: Қирғиз Республикаси — 1 547 589 нафар; Қозоғистон — 667 722 нафар; Тожикистон — 619 515 нафар; Россия — 183 759 нафар; Саудия Арабистони — 153 591 нафар; Туркия — 127 241 нафар; БАА — 41 780 нафар; Хитой — 36 502 нафар; Миср — 25 905 нафар; Вьетнам — 23 409 нафар.

Хорижий ва нодавлат олийгоҳлар учун 1452 та давлат гранти ажратилди

2026/2027 ўқув йили учун Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига 1452 та давлат буюртмаси асосидаги грант ўринлари тасдиқланди. Тегишли қарор Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан қабул қилинди.

Янгийўл тумани электр ва газ таъминоти бўйича намунавий ҳудудга айлантирилади

Янгийўл туманида аҳоли ва тадбиркорларни электр энергияси ҳамда табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида махсус штаб ташкил этилади. Маълум қилинишича, штабга энергетика вазири Шерзод Хўжаев раҳбарлик қилади.

Тошкентда Ҳиндистон экспертлари иштирокида веган таомлар фестивали ўтказилади

Тошкент шаҳрида соғлом овқатланиш ва гастрономик туризмни ривожлантиришга бағишланган веган таомлари фестивали бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳамда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Аҳадхон Исоқжонов Ўзэнергоинспекция бошлиғи этиб тайинланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ, Аҳадхон Икромжонович Исоқжонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) бошлиғи лавозимига тайинланди. Янги тайинловга мувофиқ, Аҳадхон Исоқжонов электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва табиий газдан оқилона фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи идорага раҳбарлик қилади.

Мубин Мирзаев собиқ Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ҳукмига кўра, Солиқ қўмитаси раиси собиқ биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев жуда кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда ҳокимият ҳаракатсизлиги билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд ҳукмига мувофиқ, у 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 8 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Табиий газ етиб бориши қийин бўлган 1 916 та маҳаллада иситиш тизими электрга ўтказилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев табиий газ етказиб бериш қийин бўлган 1 916 та маҳаллада иситиш тизимини электр энергиясига ўтказиш имкониятларини ўрганиш бўйича топшириқ берди. Давлат раҳбари масъулларга уч ой муддатда мазкур маҳаллаларда иситиш тизимини электрга ўтказиш учун қанча инфратузилма ҳамда қўшимча электр энергияси талаб этилишини аниқ ҳисоб-китоб қилиш вазифасини юклади.

Тожикистонда ҳижоб ва араб услубидаги кийимларга қўйилган чекловлар кучайтирилди

Тожикистонда миллий даражада қабул қилинган янги ҳужжатга мувофиқ, мамлакат маданиятига «ёт» деб баҳоланадиган кийимларни кийиш ва олиб киришга нисбатан чекловлар кучайтирилди. Янги тартиб, аввало, қора ҳижоблар ва араб услубидаги кийимларга тааллуқли.

Шерзод Ходжаев энергетика вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Шерзод Хикматуллаевич ХоджаевЎзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Тошкентда яшил ҳудудларни кенгайтириш режалаштирилмоқда

Тошкент жадал ривожланмоқда, бироқ шаҳарда ҳали ҳам яшил ҳудудлар етишмаяпти. Янги боғлар барпо этиш ва кенг кўламли кўкаламзорлаштириш шаҳар муҳити сифатини оширишнинг асосий вазифаларидан бирига айланмоқда.

Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари аномал иссиқда ходимларни ишлатгани учун жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда аномал иссиқ пайтида кўча тозалаш ишларини олиб бораётган ходимлар акс этган видео тарқалгач, Давлат меҳнат инспекцияси текширув ўтказди. Текширув натижасида Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Ободонлаштириш бошқармасида ходимлар меҳнат вазифаларини бажариши учун зарур меҳнат шароитлари яратилмагани аниқланди.

Хивада 7-9 август кунлари «Қовун сайли» фестивали ўтказилади

7-9 август кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида анъанавий «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтади. Тадбирлар Ичан-қалъа давлат музей-қўриқхонаси ҳамда «Арда Хива» мажмуаси ҳудудида ташкил этилади.

Сенат раиси Танзила Нарбаева «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди. Юксак давлат мукофоти Танзила Нарбаевага давлат ва жамоат бошқаруви соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, парламент фаолиятини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни изчил амалга ошириш ҳамда миллий давлатчиликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашдаги хизматлари учун берилди.

Саудия шаҳзодаси Лондонда гиёҳванд моддалар ва алкоголь таъсири оқибатида вафот этди

Саудия Арабистони шаҳзодаси Абдулла бин Фаҳад бин Абдулла бин Абдулазиз бин Жаллавий Ал Сауд ўтган йил ноябрь ойида Лондондаги меҳмонхоналардан бирида вафот этгани маълум бўлди. The Telegraph нашри маълумотига кўра, 29 ёшли шаҳзоданинг жасади Кенсингтон туманидаги Marriott меҳмонхонаси хоналаридан бирининг ҳаммомида меҳмонхона ходими томонидан топилган.

Тошкент вилояти йўлларида «ақлли» светофорлар ўрнатилмоқда

Тошкент вилоятида йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ишлари давом этмоқда. А-373 «Тошкент — Ўш» автомобиль йўлининг 3–9-километрларида жойлашган тартибга солинадиган пиёдалар ўтиш жойларида замонавий интеллектуал светофор мажмуалари ишга туширилди.

Тошкент замонавий туризм маркази сифатида мавқеини мустаҳкамламоқда

2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Тошкентга 3,2 миллион нафар хорижий ва 4,1 миллион нафар маҳаллий сайёҳ ташриф буюрди. Туризм хизматлари экспорти 1,3 миллиард АҚШ долларига етди.

Ўзбекистонда корхоналар кўпроқ қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 596,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича: Савдо — 162 867 та Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 130 890 та Саноат — 63 312 та Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 33 547 та Қурилиш — 32 691 та Ташиш ва сақлаш — 18 638 та Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 15 127 та Ахборот ва алоқа — 13 436 та Бошқа турлар — 126 348 та

Ўзбекистонда 5 ойда 11,6 трлн сўмлик ичимликлар ишлаб чиқарилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 11,6 трлн сўмлик ичимликлар ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 % га ошган.

Ўзбекистон ва Эрон туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳаммадали Искандарий билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш ҳамда сайёҳлар алмашинувини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фойдаланилмай қолган ипотека субсидиялари ҳисобидан қўшимча аризалар қабул қилинишини эълон қилди. Қабул 27 июль куни соат 15:00 да бошланади.

Наманганнинг Янгиқўрғон туманида жуда кучли дўл ёғди

Ўзгидрометга кўра, Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 2026 йил 23 июль куни қўшни Қирғизистон Республикаси ҳудудидан шимоли-ғарбий қисмидан конвектив дўлли булут кириб келиши натижасида, Наманган вилояти Янгиқўрғон ГЖТК БМС томонидан дўл ёғишини тўхтатиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини унинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш мақсадида соат 12:29 дан 12:34 гача вақт оралиғида дўл жараёнли булутларга 18 дона Алазан 6 дўлга қарши маҳсулотларни қўллаб таъсир кўрсатиш ишлари ўтказилган. Хусусан, 1-сонли ТКП дан 6 дона (Исковот, Янгиҳаёт, Хадикент),  3-сонли ТКП дан 6 дона (Боғистон, Ўртаялонғоч),  4-сонли ТКП дан 6 дона (Боғистон, Ўртаялонғоч, Хадикент) ракеталар учирилган.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилади

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Республика ҳудудида ёғингарчилик кутилмаяпти.

Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг янги ўсиш нуқталари

Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Остона – Москва – Тошкент ўртасида видеомулоқот бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда ўлчашлар соҳасида учта янги миллий стандарт тасдиқланди

Ўзбекистонда нефть-газ ва коммунал хўжалик соҳаларида қўлланиладиган ўлчаш тизимларини такомиллаштириш мақсадида халқаро талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган учта янги миллий стандарт тасдиқланди. Янги ҳужжатлар ўлчашлар бирлигини таъминлаш давлат тизимини янада такомиллаштириш, ҳисобга олиш воситаларининг аниқлиги ва ишончлилигини оширишга қаратилган.

«Xorazm Profi School» МЧЖ ва «Bilimintertrans» МЧЖ брендлари ҳуқуқлари тикланиб, инсофсиз рақобат ҳолатларига чек қўйилди

Рақобат қўмитаси томонидан миллий брендларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда инсофсиз рақобат ҳолатларининг олдини олиш юзасидан тизимли чоралар кўриб келинмоқда. Жумладан, «Xorazm Profi School» МЧЖ мурожаати асосида ўтказилган ўрганишларда «Nexus School» НТМ томонидан «nexus_maktab» ижтимоий тармоқ саҳифаси ҳамда «Nexus International School» ёзувидан фойдаланилиши истеъмолчиларни чалғитиши ва рақобатчининг ишчанлик обрўсига салбий таъсир кўрсатиши аниқланди.

Гулистон нефт базаси директори лавозимидан озод этилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Ахборот хизматининг хабар беришича, Жамият Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов раҳбарлигида нефт базаларининг 2026 йил биринчи ярим йиллик фаолияти якунлари муҳокама қилинди. Қайд этилишича, ҳисобот даврида 98,8 минг тонна нефт маҳсулоти реализация қилиниб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 129 фоизлик ўсиш қайд этилган.

Тошкент – Самарқанд йўналишидаги янги автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтмоқда. Президент ушбу йўл қурилишини мамлакатимиз транспорт инфратузилмасини ривожлантиришдаги навбатдаги улкан тарихий қадам, деб атади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.