Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ISCAD) билан ҳамкорликда «Барқарор тижорат боғдорчилиги учун аниқ деҳқончилик» (PARCH) лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан Япониянинг Осиё–Тинч океани минтақаси фаровонлиги ва барқарорлиги жамғармаси (JFPR) орқали молиялаштирилмоқда.
Ўзбекистон пойтахтида «Энергетик хавфсизлик ойлиги» доирасида ёнилғи-энергетика ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади. Шу муносабат билан 31 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва энергия ресурсларини етказиб берувчи корхоналар раҳбарлари иштирокида 450 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтдаги жамоат ҳудудларида олиб борилаётган қурилишлар қонунийлигини текшириш зарурлигини таъкидлади ҳамда Бош прокуратура Тошкент бўйлаб бундай объектларни хатловдан ўтказишини маълум қилди. Мирзиёеванинг сўзларига кўра, аҳоли учун мўлжалланган шаҳар ҳудудлари фақат ўз вазифасига мувофиқ фойдаланилиши керак ва улар офис бинолари ёки турар жой мажмуалари қурилиши учун ажратилмаслиги лозим.
Андижон вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар давлат захирасида бўлган ер участкасини ноқонуний равишда расмийлаштириш схемасига чек қўйди. Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Марҳамат туманидаги банк хизматлари марказларидан бири бошлиғи ҳамда Норин–Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси машинисти олдиндан тил бириктириб, 37 ёшли фуқаро номига 24 сотих ер участкасини расмийлаштириб беришни таклиф қилган.
Тошкент, 31 июль 2026 й. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаолликни мунтазам равишда мониторинг қилиб боради.
Россияда ишлаб чиқилган тажриба намунаси ҳисобланган Ил-114-300 минтақавий йўловчи самолёти юқори ҳарорат шароитида синовдан ўтказиш учун Ўзбекистонга келтирилди. Самолёт Москва вилоятидан Бухорога қўнмасдан учиб келди.
8 августдан АҚШда мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан чиқарилган чекланган сондаги Patriot Passport хотира паспортларини олиш учун аризалар қабул қилиниши бошланади. АҚШ Давлат департаменти маълум қилишича, юқори талаб туфайли қўшимча 250 минг дона бундай паспорт тайёрланади.
Ўзбекистонда академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди. Абитуриентлар энди ўз тўплаган баллари ва ўқишга қабул қилинган-қилинмагани ҳақидаги маълумотларни my.edu.uz ва my.gov.uz порталларидаги шахсий кабинетлари орқали кўришлари мумкин.
Ҳукумат қарори (411-сон, 29.07.2026 й.) билан “Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича малака имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб В+ ва ундан юқори даражадаги миллий сертификатга эга бўлган, бошланғич синфларда дарс берувчи бошланғич таълим мутахассислигига эга ўқитувчиларга:➖ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, сертификатнинг амал қилиш муддати давомида, тегишли таълим тилига мос равишда барча фанлар бўйича лавозим маошига ҳар ойда 15 фоиз миқдорида қўшимча устама тўлаб борилади.
31 июль куни Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр ва газ таъминоти объектларида режали таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан Учтепа ва Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси ҳамда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун берган баёнотида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим келишувлар ва устувор йўналишларни маълум қилди. Давлат раҳбари Қирғизистонда иқтисодиёт барқарор ўсиб, аҳоли фаровонлиги юксалиб бораётганини қайд этди.
Чўлпонота шаҳридаги расмий тадбирлар доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон етакчилари билан биргаликда Қирғизистондаги биринчи халқаро даражадаги гольф клубининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Давлат раҳбарларига янги мажмуанинг замонавий спорт ва туризм инфратузилмаси тақдим этилди.
Синоптиклар маълумотига кўра, 31 июль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кам булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати ҳудудларга қараб кундузи 36–43 даража иссиқ бўлади.
Олий даражадаги музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Садир ЖапаровИттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Шунингдек, давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида метрополитен орқали 155,6 млн нафар йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоизга ошган.
Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириб бериш эвазига пора талаб қилган мансабдор шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг олий давлат мукофоти — I даражали «Манас» ордени билан тақдирлангач, мазкур мукофотни бутун Ўзбекистон халқига бўлган биродарона ҳурмат ва эҳтиром ифодаси сифатида қабул қилишини билдирди. Давлат раҳбари Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга самимий миннатдорлик изҳор этиб, тақдирлаш маросими икки давлат муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилган тарихий кунда бўлиб ўтганини алоҳида таъкидлади.
Андижон вилоятида ижтимоий тармоқларда оммалашиш мақсадида мушукчага нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган икки нафар ёш маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Қирғиз Республикасига давлат ташрифи билан борган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими Чўлпонота шаҳридаги Чингиз Айтматов номидаги «Руҳ Ордо» маданий марказида бўлиб ўтди. Маросимда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қитъа футболига оид бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди. Унга кўра, 2027 йилги 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги Ўзбекистонда ўтказилади.
2025–2026 ўқув йилида олий таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун 2026 йил 31 июль куни соат 10:00да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида меҳнат ярмаркаси ташкил этилади. Ярмарка давомида битирувчилар мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиш, иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш бўйича маслаҳатлар олиш ҳамда касбий ривожланиш ва бандлик имкониятлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишлари мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро хусусий корхоналардан бирида экскаватор машинисти лавозимида ишлаб келгани, бироқ 2025 йил январь–май ойлари учун иш ҳақи ва меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланиши лозим бўлган ҳисоб-китоб маблағлари тўлаб берилмаганидан норози бўлиб, мурожаат қилган. Ишга оид ҳужжатлар ўрганилганда иш берувчининг қарздорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мурожаатчида мавжуд эмаслиги аниқланди.
Тошкент шаҳридаги қурилиш компанияси Салар каналига тозаланмаган оқова сувларни ноқонуний оқизгани учун 2,2 миллиард сўмдан ортиқ товон пули тўлайди. Қонунбузарлик ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асосида Экология бошқармаси ходимлари томонидан аниқланди.
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 17 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида грек-рим кураши баҳслари якунланди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакили Бунёд Ҳасанов олтин медални қўлга киритиб, ушбу ёш тоифасида иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди.
“Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–279-сон, 27.07.2026 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2031 йил 1 январга қадарТошкент шаҳрида, эксперимент тариқасида, қуйидаги тартиб жорий қилинади: барча туманларни махсус иқтисодий ва саноат зоналари билан боғлаш, уларнинг салоҳиятини ошириш ва янги лойиҳаларни кўпайтириш мақсадида: ҳар бир туманга лойиҳаларни жойлаштириш учун махсус иқтисодий ва саноат зоналари ҳудудидан Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан ер майдонлари бириктирилади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров бошчилигидаги делегациянинг Чехияга хизмат сафари амалга оширилди. Хусусан, делегация аъзолари Чехия стандартлаштириш, метрология ва синовлар бошқармаси (UNMZ), Метрология институти (SMI) ҳамда Қурилиш техник ва синов институти (TZÚS) вакиллари билан фикр-мулоҳаза алмашди.
30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисига байрам табриги йўллади. Давлат раҳбари кўп миллатли жамиятда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мамлакатнинг энг катта бойлиги сифатида баҳолади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 30 июль куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Аввал хабар қилинганидек, Чўлпонота шаҳрида икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги музокаралари бўлиб ўтади.
30 июль куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва жазирама об-ҳаво сақланиб қолади. Синоптиклар маълумотига кўра, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
Ўзбекистонда семизлик ва 2-тур қандли диабетни даволаш учун мўлжалланган биринчи тирзепатид асосидаги Sejaro® препарати давлат рўйхатидан ўтказилди. GEROPHARM компанияси маълум қилишича, препарат учун давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси олинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.