Тошкент – Самарқанд йўналишидаги янги автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтмоқда. Президент ушбу йўл қурилишини мамлакатимиз транспорт инфратузилмасини ривожлантиришдаги навбатдаги улкан тарихий қадам, деб атади.
Муродбек Отажонов пенсия тизимида кутилаётган янгиликлар ҳақида: ➖ Ойлик маошидан ихтиёрий равишда 5% ажратадиган ходимларга давлат ушбу сумманинг яна 50%ини қўшиб беради. Мисол учун, 7 млн сўм оладиган ходим амалдаги тизимда 20 йилда бор-йўғи 5 млн сўм йиғади.
Ижтимоий ҳимоя тизими муҳтож оилаларга фақат бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш билан чекланмайди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 6 565 410 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Мазкур даврда Ўзбекистонга жами 205 та давлатдан туристлар ташрифи қайд этилган.
Президент иштирокида ўтказилган йиғилишда стратегик давлат корхоналари фаолияти ва уларнинг харажатлари таҳлил қилинди. Қайд этилишича, авваллари тармоқларда умумий харажатларни фоиз ҳисобида қисқартириш асосий мезон сифатида баҳоланган.
Қарийб икки йил давом этган реконструкция ишларидан сўнг Ўзбекистон тарихи давлат музейи яна ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очади. Музейнинг тантанали очилиш маросими 2026 йил 24 июль куни соат 10:00 да бўлиб ўтади.
Бишкек. Қирғизистон пойтахтида «Ўзбекистон ва Қирғизистон: стратегик шериклик ва уни янада ривожлантириш истиқболлари» мавзусида Ўзбекистон–Қирғизистон Экспертлар кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида Ўзбекистонда барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган «Фермерлар дала мактаблари» лойиҳасини амалга оширмоқда. «Хавфли кимёвий моддаларни самарали бошқариш учун техник кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида жорий этилган ташаббус 2026 йил апрель ойида бошланган бўлиб, шу йилнинг декабрь ойигача давом этади.
Тошкент шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларини «закладка» усули орқали тарқатишда гумонланаётган уч нафар хорижий фуқарони қўлга олди. Махсус операция «Хавфсиз ва соғлом юрт» профилактик тадбирлари доирасида ўтказилди.
Тошкент – Самарқанд янги тезюрар автомагистрали қурилиши нафақат мамлакатдаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири, балки Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг муҳим омилларидан бирига айланади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев йўл қурилишига старт бериш маросимида маълум қилди.
Президент раислигида жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар ва йил якунигача қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Унда олти ой якуни бўйича саноат ва экспорт кўрсаткичлари ҳам танқидий таҳлил қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган видеоселектор йиғилишида тадбиркорлар учун маъмурий тўсиқларни кескин қисқартириш ҳамда ҳудудлар раҳбарларининг саноат ва экспортни ривожлантириш бўйича масъулиятини ошириш юзасидан қатор топшириқлар берди. Давлат раҳбари мамлакатда бизнес очиш ва ташқи бозорларга чиқиш учун зарур шароитлар яратилганини таъкидлади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 584,4 минг АҚШ долларига тенг бўлган 642,2 тонна табиий асал импорт қилинган. Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 422,4 тоннага ёки 2,9 баробарга ошган.
Ўзбекистонда гўштни самолёт орқали олиб кириш учун амал қилаётган имтиёзнинг муддати йил якунига қадар узайтирилади. Бу ҳақда мутасаддилар томонидан маълум қилинди.
Тошкент шаҳридаги модернизм меъморчилигининг машҳур намуналаридан бири ҳисобланган «Мовий гумбазлар» мажмуаси илмий тадқиқотлар асосида ҳамда маданий меросни асрашнинг халқаро тамойилларига мувофиқ тўлиқ реставрация қилиниб, ўзининг дастлабки қиёфасига қайтарилади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги маълум қилди.
Бухоро вилоятида йирик корхоналар фаолияти самарадорлиги ва солиқ тушумлари билан боғлиқ муаммолар танқидий муҳокама қилинди. Қайд этилишича, вилоятида йиллик айланмаси 100 миллион сўмдан юқори бўлган 162 та корхона кетма-кет уч йил давомида фаолиятини зарар билан якунлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган иқтисодий натижалар ва йил якунига қадар амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Йиғилиш аввалида давлат раҳбари мутасадди раҳбарлар ўз чиқишларида фақат ҳисобот бериш билан чекланмаслиги кераклигини таъкидлади.
Хитойнинг Great Wall Motor компанияси асосан аёллар аудиторияси учун мўлжалланган Ora Ballet Cat электромобилининг 2026 йилги янгиланган версиясини тақдим этди. Ташқи кўриниши жиҳатидан афсонавий Volkswagen Beetle («Қўнғиз») автомобилини эслатувчи ушбу модель янада кучли электр двигатели билан жиҳозланди.
22 июлдан бошлаб «Жалолиддин Мангуберди» номли юқори тезликдаги электропоезднинг иккинчи таркиби Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида мунтазам қатновни йўлга қўяди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати маълум қилди.
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси миллий жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Журналист Эрнан Кастильонинг маълум қилишича, футболчи 2026 йилги жаҳон чемпионати финали олдидан жамоадошларига ушбу учрашув унинг Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги ўйини бўлиши мумкинлигини айтган.
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда лаборатория синовларини амалга ошириш тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3904, 2026 йил 20 июль). Низом автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг йўл қурилишига оид ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини лаборатория синовлари орқали баҳолаш тартибини белгилайди.
Cентябрга қадар яна 8 та 4 вагонли ҳаракат таркиби харид қилиниши кутиляпти. Бу ҳақда Тошкент метрополитени хабар бермоқда.
Тошкент вилояти шаҳарларида жамоат транспорти учун янги тариф тизими жорий этилади. Тегишли қарор вилоят халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланди.
Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида «Rayxon oilaviy milliy taomlari» муассисларидан бири О.И. ва яна олти нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.
Ўзбекистонга саёҳатларга бўлган халқаро қизиқиш ўсишда давом этмоқда. Халқаро туризм компанияси Expedia Group маълумотларига кўра, июнь ойида мамлакатга саёҳатлар билан боғлиқ қидирувлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоизга ошган.
АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги (DHS) хорижлик талабалар, маданий алмашинув дастурлари иштирокчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун амал қиладиган айрим ноиқимматли виза тоифалари бўйича янги муддат чекловларини жорий қилди. 16 июль куни эълон қилинган янги қоидаларга кўра, F тоифасидаги талабалар визаси ва J тоифасидаги маданий алмашинув дастурлари иштирокчилари учун АҚШда бўлишнинг энг кўп муддати тўрт йил этиб белгиланади.
Мониторинг давомида блогер Нурбек Собировнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида алкоголли ичимликлар рекламаси жойлаштирилгани аниқланган. Рақобат қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги қонунининг 38-моддасига мувофиқ, ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликларни реклама қилиш тақиқланган.
Болалар контентини ривожлантириш маркази буюртмаси билан ўзбек миллий меросининг ажралмас қисми бўлган аллаларни асл ижросида аудио ва видео форматда ёзиб олишга қаратилган “Алла” илмий-ижодий экспедицияси ўз фаолиятини бошлади. Бугунга қадар ўзбек аллалари ягона тизимда жамланмагани сабабли, айрим намуналарнинг унутилиб, йўқолиб кетиш хавфи мавжуд.
2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати якунларига кўра, мусобақанинг энг яхши футболчиларига топшириладиган шахсий мукофотлар эълон қилинди. Турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри эътироф этилди ва унга «Олтин тўп» соврини топширилди.
Футбол бўйича жаҳон чемпионати финал баҳси АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтди. Асосий вақт давомида ҳар икки жамоа ҳам гол ура олмади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.