Иқтидорли раҳбарларни саралашнинг янги тизими жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев иқтидорли бошқарувчилар, лидерлар ва янги авлод раҳбарларини аниқлаш ҳамда саралаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган тақдимот билан танишди. Унда давлат хизмати ва иқтисодиёт учун юқори малакали кадрлар захирасини шакллантириш бўйича янги ёндашувлар муҳокама қилинди.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва хорижда таҳсил олаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда қайд этилишича, жамғармада амалга оширилган трансформация натижасида стипендия соҳиблари орасида дунёнинг энг нуфузли 100 та университетида таҳсил олаётган талабалар улуши 30 фоиздан 80 фоизга етган.

Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикасига амалга оширган расмий ташриф якунлари бўйича ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга доир келишувлар ижроси юзасидан тақдимот билан танишди. Маълум қилинишича, давлат раҳбарининг 8–9 июль кунлари Беларусьга ташрифи давомида икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш, шунингдек, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик, ёғочни қайта ишлаш ва тиббиёт соҳаларида умумий қиймати 2 миллиард долларлик 310 та лойиҳа ва ташаббусни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Тошкент ва Қашқадарёда коррупцияга оид ҳолатлар фош этилди

Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида мансабдор шахслар иштирокидаги коррупция ҳолатларига чек қўйилди. Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июнь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 19 921 та корхоналар фаолият юритмоқда. Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:− савдо соҳасида – 7 114 та; − саноат соҳасида – 3 928 та; − қурилиш соҳасида – 1 632 та; − ахборот ва алоқа соҳасида – 1 601 та; − яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 878 та; − ташиш ва сақлаш соҳасида – 613 та; − қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 520 та; − соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 228 та; − бошқа соҳаларда – 3 407 та.

Қурилиш ишларида норасмий сектор улуши 25,4 фоизни ташкил этди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–май ойларида норасмий сектор томонидан 26,7 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 14,6 фоизга ўсган.

Меҳнат инспекцияси иш берувчиларни жазирама пайтида очиқ ҳаводаги ишларни чеклашга чақирди

Ўзбекистон Давлат меҳнат инспекцияси аномал иссиқ об-ҳаво муносабати билан иш берувчиларга ходимларни ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чоралар кўришни тавсия қилди. Идора маълумотига кўра, кучли иссиқ шароитида очиқ ҳавода ишлаш иссиқ уриши, сувсизланиш, ҳушдан кетиш ҳамда юрак-қон томир тизими билан боғлиқ асоратлар хавфини оширади.

«Food City Tashkent» МЧЖнинг устун музокара кучидан фойдаланиб асоссиз оширган йиғими бекор қилинди

Рақобат қўмитасига «Food City Tashkent»МЧЖ ҳудудида муз маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор мурожаат қилиб, бозор маъмурияти томонидан сунъий тўсиқлар яратилаётганини билдирган. Хусусан, бозор ҳудудига қадоқланган ва қадоқланмаган муз олиб кириш учун тўлов миқдори бир неча баробар оширилиб, бир кун учун тўлов 737 минг сўм этиб белгилангани ҳамда бу орқали тадбиркорни бозордан сиқиб чиқаришга уринилаётгани қайд этилган.

Қирғизистонда зилзила содир бўлди ва Фарғона вилоятида ер силкиниши сезилди

15 июль куни маҳаллий вақт билан соат 11:16 да Қирғиз Республикаси ҳудудида магнитудаси 3,0 бўлган зилзила қайд этилди. Маълумотларга кўра, зилзиланинг эпицентри Боткен вилоятида жойлашган бўлиб, ўчоқ 5 километр чуқурликда юзага келган.

Президент пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев пенсия тизимини такомиллаштириш ва жамғариб бориладиган пенсия тизимининг жозибадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Маълум қилинишича, ҳозирги тартибга кўра, фуқароларнинг иш ҳақидан 0,1 фоиз маблағ жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига йўналтирилади.

Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

15 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларида режали таъмирлаш ишлари муносабати билан табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt матбуот хизмати хабар қилди.

ЖЧ-2026: Испания терма жамоаси Францияни мағлуб этиб, финалига йўл олди

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг ярим финалида Испания терма жамоаси Франция устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа финалига чиқди. АҚШнинг Техас штати Арлингтон шаҳрида ўтказилган учрашувда испанияликларнинг ғалабасини Микель Оярсабаль ва Педро Порронинг голлари таъминлади.

Ўзбекистонда 14 июль куни ҳаво ҳарорати 46 даражагача кўтарилиши мумкин

14 июль куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво жуда иссиқ ва асосан қуруқ бўлиши кутилмоқда. «Ўзгидромет» прогнозига кўра, республика бўйлаб кундузи ҳаво ҳарорати 38–45 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 46 даражагача кўтарилиши мумкин.

Аргентина терма жамоасини ЖЧ-2026дан четлатиш талаби билан петиция 3,7 миллиондан ортиқ имзо тўплади

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси — Аргентина терма жамоасини мусобақадан четлатиш талаби илгари сурилган онлайн петиция 3,7 миллиондан ортиқ имзо тўплади. Петиция муаллифлари ФИФА ва ҳакамлар Аргентина терма жамоаси ҳамда унинг етакчиси Лионель Мессига нисбатан холис муносабатда эмаслигини иддао қилган.

Ўзбекистон Индонезия, Малайзия ва Сингапурдан сайёҳлар оқимини оширишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Индонезия, Малайзия ва Сингапурдан келадиган сайёҳлар оқимини кўпайтириш, шунингдек, ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбир Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Умра плюс» зиёрат туризми дастурини амалга оширишга доир қўшимча чоралар ҳақидаги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.

ТОП-10: Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкор давлатлари

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 185 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди. Мазкур даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10 давлатлар: Хитой — 7,7 млрд АҚШ доллари; Россия Федерацияси — 5,8 млрд АҚШ доллари; Қозоғистон — 2,3 млрд АҚШ доллари; Туркия — 1,2 млрд АҚШ доллари; Афғонистон — 915,8 млн АҚШ доллари; Франция — 771,9 млн АҚШ доллари; Корея Республикаси — 747,8 млн АҚШ доллари; БАА — 746,6 млн АҚШ доллари; Германия — 501,9 млн АҚШ доллари; Қирғиз Республикаси — 469,0 млн АҚШ доллари.

Ўзбекистонда 46 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда: экологлар аҳолига огоҳлантириш билан мурожаат қилди

13–17 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан ўта иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Синоптиклар прогнозига кўра, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 44–46 даражагача кўтарилиши мумкин.

Ўзбекистонда ёшлар сони қанча?

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистонда ёшлар сони (14-30 ёш) 9 718 877 нафарни ташкил этган. Шундан: Эркаклар — 4 992 002 нафар Аёллар — 4 726 875 нафар

Трансформаторларда авариялар келиб чиқишининг сабабларини тушунтирилди

Энергетика соҳаси мутахассислари трансформаторларда юзага келадиган авария ҳолатларининг асосий сабабларини маълум қилди. Қайд этилишича, трансформаторлар электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш тизимининг энг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланади.

Оҳангарондаги чиқинди полигонидаги ёнғин бартараф этилди, масъулга жарима қўлланилди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонида юз берган ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Ўзбекистон терма жамоаси IPhO–2026да тарихий натижа қайд этди

Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда бўлиб ўтган 56-халқаро физика олимпиадаси (IPhO–2026)да тарихда илк бор икки кумуш ва икки бронза медални қўлга киритиб, мамлакат иштирокидаги энг юқори натижани қайд этди. 4–12 июль кунлари ўтказилган нуфузли халқаро олимпиадада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган ёш физиклар юқори натижаларга эришди.

Ўзбекистонда фуқароларни Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилган шахслар Давлат хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинди. ДХХ маълум қилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 1994 ва 1999 йилларда туғилган икки нафар шахс ўзаро тил бириктириб, танишлари орқали «G-1» визасини расмийлаштириш баҳонасида фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юборишни таклиф қилган.

Бакалавриат ва магистратурада қанча талаба таҳсил олмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 млн 535 минг нафарни ташкил этган. Шундан: Бакалавриат — 1 478,7 минг нафар ва Магистратура — 56,3 минг нафар Ҳудудлар кесимида талабалар сони қуйидагича: Тошкент шаҳри — 579,3 минг нафар; Бухоро вилояти — 117,7 минг нафар; Қашқадарё вилояти — 111,6 минг нафар; Тошкент вилояти — 101,5 минг нафар; Фарғона вилояти — 98,9 минг нафар; Самарқанд вилояти — 93,9 минг нафар; Сурхондарё вилояти — 76,2 минг нафар; Қорақалпоғистон Республикаси — 73,7 минг нафар; Хоразм вилояти — 65,9 минг нафар; Андижон вилояти — 65,7 минг нафар; Наманган вилояти — 52,5 минг нафар; Навоий вилояти — 42,5 минг нафар; Жиззах вилояти — 32,4 минг нафар; Сирдарё вилояти — 23,2 минг нафар.

Apple OpenAI устидан тижорат сирини ўзлаштириш бўйича судга мурожаат қилди

Apple компанияси OpenAI, унинг икки нафар ходими ҳамда io Products компаниясига қарши федерал судга даъво киритди. Компания жавобгарларни тижорат сирларини ноқонуний ўзлаштиришда айбламоқда.

Қорақалпоғистонда аномал иссиқ сабабли болалар боғчалари вақтинча ёпилади

Қорақалпоғистон Республикасида аномал иссиқ об-ҳаво туфайли давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ҳудуд Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

Президент Бекободдаги металлургия комбинати фаолияти билан танишади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюради. Ташриф доирасида давлат раҳбари Ўзбекистон металлургия комбинатида амалга оширилаётган модернизация ишлари, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар ҳамда корхонадаги янги ташаббуслар билан танишиши режалаштирилган.

«Дедлайн» ўрнига «сўнгмуддат»: Ўзбекистонда хорижий сўзларнинг янги ўзбекча муқобиллари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси расмий қўллаш учун тавсия этилган хорижий сўзларнинг навбатдаги ўзбекча муқобиллари рўйхатини тасдиқлади. Янги рўйхатга кундалик ҳаётда, оммавий ахборот воситалари ва рақамли муҳитда кенг қўлланиладиган атамалар киритилди.

Президент Ўзбекистон Хитой Раисига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Гуанси-Чжуан автоном районидаги сув тошқини ва Фуцзянь провинциясида юз берган йирик ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани, жабрланганлар ҳамда катта вайронгарчиликлар кузатилгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади. Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, барча жабрланганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

Ўзбекистонда 2026 йил июль ойидаги дам олиш кунлари аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида қатор тижорат банклари валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари хизматларини кўрсатувчи айрим филиал ва шохобчалар фаолиятини давом эттиради. Маълум қилинишича, 11–12 июль кунлари бир қатор банкларнинг махсус офислари одатдагидек ишлайди.

Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлаш хизматларига 5 ойда 9 трлн сўмдан зиёд маблағ сарфлади

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 9,1 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,7 фоизга ошган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.