Аввалроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Жума шаҳрида котлован (хандақ) қазилаётган пайтда қўшни уй қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йилнинг 16-22 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Айрим жойларда момақалдироқ бўлиб, кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Яшнобод туманида автобуслар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Самарқанд кулолчилиги мактабининг кейинги йиллардаги йирик вакили, моҳир ҳунарманд, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси Шариф Азимовнинг 70 йиллиги ва ярим асрлик ижодий фаолиятига бағишланган «Афросиёб садоси» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими томонидан ташкил этилди.
Пойтахтнинг Яккасарой тумани Шота Руставели — Бобур кўчалари чорраҳасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур-Сеул, Бобур — Фурқат кўчалари чорраҳасигача бўлган оралиқда йўл ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Учрашув аввалида Владимир Воронков давлатимиз раҳбарига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида “катлован” нотўғри қазилиши оқибатида қурилиш объектига туташ бўлган уй қулаб тушгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратуранинг darakchi.uz га маълум қилишича, Самарқанд маҳалласи, Самарқанд кўчаси, 28-рақамли уйда яшовчи фуқаро Мурадуллаев Ҳасаннинг қўшниси Т.Бегматов ҳовлисида дўкон қуриш учун катлован қазиган.
Шу йилнинг 13 май куни ўтказилган йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов 22 нафар масъулни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Фарғона вилояти Риштон туманида 3,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.
Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди. Бу ҳақида Саида Мирзиёева хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, «БМТ-аёллар» тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Инсон улғайиб, дунёнинг қай бурчагига бормасин, қадрдон мактаби уни оҳанрабодек ўзига тортиб туради. Ҳаётда эришган ҳар бир ютуғи учун меҳрибон муаллимлари олдида ҳамиша миннатдорлик ва қарздорлик ҳисси билан яшайди.
Кеча, 14 май куни соат 22:00 ларда Учтепа тумани 30-мавзе 36-уй қаршисида, фуқаро 1993 йилда тугғилган Н.Ғ.га тегишли Cobalt русумли транспорт воситаси ёнию кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-926-сон, 13.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра: — Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов 22 нафар масъулни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
15 май кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.
Шу кунларда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Ҳамкорлик доирасида 13 май куни Ўзбекистон—Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Маҳаллий авиақатновлар терминали — “Тошкент-3” терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этадиган камералар 15 майдан ишга тушади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.
ЎФА раҳбарияти Таиландда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё кубогида 3-ўринни қўлга киритган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов футзалчиларимизга ушбу турнирдаги иштироки учун миннатдорчилик билдириб, Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш лозим эканини таъкидлади.
Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси Қўштепа туманидаги мактабда ўқувчиларига тарсаки туширган ходим иши юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманида жойлашган мактабда Миллий гвардия ходими мактаб ўқувчиларига тарсаки туширгани тасвирланган видео тарқалди.
Нукус шаҳрида жойлашган кўзи ожизлар махсус кутубхонасининг маъмурий биносини янгидан қуриш ва жиҳозлаш бўйича амалга оширилган қиймати 10,4 млрд сўмлик пудрат ишлари ўрганилганда, жами 530,4 млн сўмлик ишлар ҳақиқатда бажарилмаган бўлсада, ҳисоботларга қўшиб ёзиш йўли билан бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Ачинарлиси, кутубхонани жиҳозлаш мақсадида ажратилган 2 та «брайл» принтери учун 90 млн сўм ва 1 та овоз ёзиш студияси учун 50 млн сўм маблағлар ҳам ўзлаштириб юборилгани оқибатида кўриш қобилиятида нуқсони бор шахсларни қорақалпоқ тилида зарур адабиёт ва аудио материаллар билан таъминлаш имкони чекланган.
Парижда ўтказилган WomenInTech Global Жаҳон технология ҳамжамиятининг халқаро саммити бўлиб ўтди. Унда илк бор Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.
Иссиқлик электр станциялари ва марказларида 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида жами 53 та объектда, шу жумладан, 14 та энергоблок, 28 та қозон қурилмаси, 7 та буғ-газ қурилмаси, 3 та газ-турбина қурилмаси ва 1 та турбогенераторда мукаммал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Бу ҳақда “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Жорий йилнинг суғориш мавсумида Қозоғистон Ўзбекистон орқали «Дўстлик» каналидан 922 миллион кубометр сув олади. Бу ҳақда Қозоғистон Сув хўжалиги ва Ирригация вазири Нуржан Нуржигитов давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг 86-йиғилишида маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёевга мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш, бу соҳада ёшларни ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди. Давлатимиз раҳбари бу ҳақда ўтган йили 20 декабрь куни Рақамли технологиялар вазирлигига ташрифи чоғида топшириқ берган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Хитой делегацияси раҳбари Ўзбекистон етакчисига ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цяннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Мониторинг натижалари 10 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Шундай қилиб, бодрингнинг нархи 49,0 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 24,5 фоиз, картошканинг нархи 16,9 фоиз, олманинг нархи 16,7 фоиз, карамнинг нархи 14,6 фоиз, тухумнинг нархи 11,7 фоиз, қизил сабзининг нархи 8,3 фоиз, помидорнинг нархи 6,3 фоиз, товуқ гўштининг (филе) нархи 4,9 фоиз, шакарнинг нархи 3,6 фоиз пасайган.
Маълумотларга кўра, Қўшработ туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро Н.Х. гиёҳвандлик воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.