“Сизга ҳамда дўст Америка халқига кўп миллатли Ўзбекистон халқи номидан энг самимий табриклар ва эзгу тилакларни йўллашдан ғоят мамнунман. Сизнинг дадил ва шижоатли раҳбарлигингиз остида АҚШ иқтисодий қудрати ва таъсирини янада ошириб, глобал тараққиёт ҳамда хавфсизликни таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда, барча давлатлар билан амалий ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланмоқда”, – дейилади мактубда.
3 июль куни соат 14:30 ларда Шаҳрисабз тумани 70В010 автомобил йўлининг 22 кмда, НОWО русумли юк транспорт воситасининг тормоз тизимида юзага келган носозлик сабабли, ўзи билан бир қаторда ҳаракланиб кетаётган жами 9 та — 2 та Лаcетти, Траcкер-2, Нексиа-1, Нексиа-3, Матиз, Дамас, Спарк транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тўқнашувдан зарбидан сўнг Нексиа-1 ҳайдовчиси йўлнинг четки қисмидаги пиёдани туртиб юборган.
Жорий йилда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 1 837 та ҳолат аниқланди. Ушбу ноқонуний фойдаланишларнинг дастлабки ҳисоб-китоб натижасига кўра, давлат манфаатларига жами 462,4 миллиард сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ижтимоий тармоқларда Зарафшон дарёси бўйида жойлашган темир йўл участкасининг шикастлангани акс этган видеолар тарқалганидан сўнг, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ расмий изоҳ берди. Маълум қилинишича, 3 июль куни Самарқанд вилоятининг Тайлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд – Ургут” темир йўл участкасининг маълум қисмига зарар етган.
5 июль куни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Синоптиклар маълумотига кўра, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳамда трансчегаравий ифлосланишга қарши кураш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда икки мамлакатнинг масъул идоралари вакиллари Green University – Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев ҳамда яна етти нафар шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Суд қарорига кўра, айбланувчилар “Ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишга қаратилган ҳаракатлар” моддаси бўйича айбдор деб топилиб, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
«Ўзгидромет» маълум қилишича, 4–6 июль кунлари мамлакатнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида кучли ёмғирлар кузатилиши кутилмоқда. Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел ва тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги элчихонасини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан қарийб 32 йил ўтиб, Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси фаолияти йўлга қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга давлат ташрифи доирасида Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-транзит, туризм ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги ушбу бирлашма тасарруфига “Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон тарихи”, “Болажон” ва “Кинотеатр” телеканаллари киради. С.Шукуров меҳнат фаолияти давомида Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири, ЎзА ва ЎзМАА бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 12,4 фоизи кўп қаватли уйлардаги хонадонларда яшайди. Маълумотларга мувофиқ, мамлакатда 4,8 миллион нафар фуқаро кўп қаватли уйларда истиқомат қилмоқда.
Тошкент шаҳрида пора олиш билан боғлиқ жиноят ҳолати фош этилди. Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, тезкор тадбир ДХХнинг колл-марказига келиб тушган мурожаат асосида ташкил этилган.
Балининг Сингараджа шаҳридаги Булеленг округи ҳукумати Индонезияда биринчи марта қайта ишланган пластикдан тайёрланган кўча белгилари ўрнатиш лойиҳасини амалга оширди. Шаҳар марказидаги нолинчи километр ҳудудида ўрнатилган 10 та пилот белги учун 1,2 тонна пластик чиқинди сарфланди.
Тбилиси шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралари бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт ва гуманитар ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/16 финал босқичида Португалия терма жамоаси Хорватия устидан иродали ғалабага эришиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди. Торонто шаҳрида бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисобида португалияликлар фойдасига якунланди.
1 июлдан Ўзбекистонда рецепт асосида бериладиган дори воситалари учун янги чекланган нархлар кучга кирди. Нархлар қайта кўриб чиқилиши натижасида қарийб 2,5 минг турдаги дори воситалари арзонлашди.
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Испания терма жамоаси Австрияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги «Соу-Фай» стадионида ўтказилган баҳс испанияликларнинг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ўсишда давом этмоқда. 2 июль куни соат 14:00 ҳолатига кўра, мамлакатдаги қуёш ва шамол электр станциялари жорий йил бошидан буён 6 миллиард кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди.
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида бир йилдан ортиқ муддат давомида истиқомат қилаётган 56 860 нафар хорижий фуқаро рўйхатга олинган. Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Мустақиллик шоҳ кўчасида йўл инфратузилмасини яхшилаш ва транспорт ҳаракатини тартибга солишга қаратилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланади. Шу муносабат билан мазкур йўлда вақтинча ҳаракат чекловлари жорий этилади.
2026 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тўловларни ягона UzQR тизими орқали қабул қилиш тартиби расман кучга кирди. Шу билан бирга, тадбиркорлар учун UzQR тизимининг шахсий кабинети ҳам ишга туширилди.
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 39 миллион 47 минг 321 нафарни ташкил этди. Маълумотларга кўра, мамлакатда 85 ёш ва ундан катта аҳоли сони 168 минг 973 нафарга етган.
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал баҳсида АҚШ терма жамоаси Босния ва Герцеговина устидан ишончли ғалабага эришди. Калифорния штатидаги Санта-Клара шаҳрида бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Бельгия терма жамоаси драматик тарзда Сенегал устидан ғалаба қозониб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. АҚШнинг Сиэтл шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда Сенегал терма жамоаси ўйиннинг 51-дақиқасига келиб икки тўп фарқи билан олдинга чиқди.
Таиландда ўтаётган 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон грек-рим кураши терма жамоаси муваффақиятли иштирокни бошлади. Мусобақанинг илк кунида ҳамюртларимиз битта олтин, битта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида Англия терма жамоаси ДР Конго устидан иродали ғалабага эришиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. АҚШнинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда конголиклар ҳисобни тезкор гол билан очишди.
Тошкентда Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари учун халқаро «Интердом» мактабининг қисқа муддатли таълим дастурига старт берилди. Лойиҳага кейинчалик 270 нафардан ортиқ хорижлик ўқувчи ҳам қўшилади.
Бурса шаҳри Улудағ тоғи этакларида жойлашган бўлиб, ўзининг бой тарихи, бетакрор табиати ва ранг-баранг маданий муҳити билан Туркиянинг энг жозибадор сайёҳлик манзилларидан бири саналади. Айниқса, шифобахш иссиқ булоқлари, машҳур чанғи курортлари ва ўзига хос гастрономияси шаҳар жозибасини янада оширади.
Бугун кундузи Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида об-ҳаво кескин ёмонлашиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотига кўра, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ, шамол тезлигининг 12–18 м/с гача кучайиши ҳамда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.