«Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати» ишлаб чиқилади

«Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (157-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди. Қарор билан Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари «Ўзатом»нинг янги директори бўлди

Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақида вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президент иқтисодиётни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва тармоқларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар, шу жумладан, йирик корхоналарни трансформация қилиш, ҳудудларнинг “ўсиш нуқталари”ни ишга солиш, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида соҳа ва тармоқларда иқтисодий фаоллик ошиб бормоқда.

Содиқ Сафоев Ўзбекистон регби федерацияси раислигига қайта сайланди

Бугун Ўзбекистон регби федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Жасур Акрамов, шунингдек, федерациянинг Ижроия қўмитаси, вилоятлардаги вакиллари, мураббийлар штаби ва спортчилар иштирок этишди.

Эндиликда ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади

Ҳукумат топшириғига биноан, 2024 йил март ойидан бошлаб ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни (агар байрам кунига тўғри келса, пайшанба куни) Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракатланишини (жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларидан ташқари) қисқартиришга қаратилган «Автомобилсиз кун» деб эълон қилинди. «Автомобилсиз кун» жамоатчилик лойиҳасида вазирлик ва идоралар, ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва масъул ходимлари иш жойига жамоат транспортида келиб, намуна кўрсатиб бориши белгиланди.

Италияда Европадаги энг баланд осма кўприк қурилди

Италиянинг марказий Умбриа минтақасида Европадаги энг баланд кўприк қурилди. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

Тошкент вилоятида одам ўғирлаб, ундан пул талаб қилган жиноий гуруҳ ушланди

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан босқинчилик ва одам ўғирлаш жиноятларини режалаштирган уюшган жиноий гуруҳнинг ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонда табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда

10 мартдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда. Ушбу тақиқ Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги 627-сонли Қонунига асосан жорий қилинмоқда.

“Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” бир мақсад сари бирдам ҳаракат

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи энг олис ва оғир ҳудудларда  “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этишга қаратилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини олиб бормоқда. Дастурга мувоффиқ жойларда танлаб олинган 56 та “қизил” тоифадаги маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, кўмакка муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш, оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жойларда соғлом маънавий-маърифий муҳитни шакллантириш каби қатор мақсадлар кўзда тутилган.    Мазкур режаларни сифатли ва тезкор амалга ошириш мақсадида Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тижорат банклари ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Чиқиндини саралаган ҳолда шохобчага олиб боришга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади

“Маҳалла еттилиги”га ҳудудида аслида кўрсатилмаган хизмат бўйича нореал қарзни ҳисобга олмаслик ваколати берилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Олий Мажлис Сенатининг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни чақирилади

28 март куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Маҳаллаларда концертлар, мактабларда маданият кунлари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ривожлантириш ва сифатини оширишга оид режалар тақдимоти билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари энг биринчи вазифа этиб белгиланган.

Инвесторлар фаолиятини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бермоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) тадқиқотчилари томонидан 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни рағбатлантиришга қаратилган ислоҳотлар натижаси ўрганилди. 2017-йилдан буён Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш ва бунинг учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган 23 та йирик чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ер ислоҳотлари: Болтиқбўйи мамлакатлари мисолида

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Болтиқбўйи мамлакатлари (Литва, Латвия, Эстония) мисолида ер ислоҳотларини ўтказиш бўйича хориж тажрибасини ўрганди. Литва, Латвия ва Эстонияда ер ислоҳотларидан кўзланган умумий мақсад хусусий мулкчиликка асосланган ерга эгалик қилиш тузилмасини тиклаш эди.

Иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар сони камаймоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан Ўзбекистонда норасмий бандликнинг ўзгариш тенденциялари таҳлил қилинди. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг сўнгги ҳисоботига кўра, бугун норасмий иқтисодиётда 2 миллиард одам ишламоқда.

15 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши чоралари кониқарсиз деб баҳоланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат ташкилотларининг коррупция билан курашиш бўйича рейтинги баҳоланди.  Бугун АОКАда ўтказилган брифингда «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» тоифаларга ажратилган 2023 йилги натижалар эълон қилинди.  Натижаларга кўра 95 та давлат ташкилотининг, жумладан 36 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 59 таси эса такроран баҳолашдан ўтказилган бўлиб, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 42 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши” – (81-100 балл), 38 та ташкилот “қониқарли” – (55-80 балл) ва 15 та ташкилот “қониқарсиз” – (55 баллдан паст) тоифаларга ажратилди.  Таҳлил натижалари давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатди.  Коррупцияга қарши курашиш тизимини йўлга қўйиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмаганлиги, жумладан фаолиятида коррупциявий хавф-хатарлар аниқланмаганлиги, ишга қабул қилиш, лавозимга тайинлаш ва харидлар жараёнида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва аниқлаш билан боғлиқ чоралар амалга оширилмаганлиги, коррупция ҳақида хабар бериш бўйича алоқа каналларининг йўлга қўйилмаганлиги, ушбу йўналишдаги ҳужжатлар ижро этилмаганлиги, коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этишга етарлича эътибор қаратилмаганлиги ташкилотлар фаолияти қониқарсиз баҳоланишига сабаб бўлди.  Масалан, Сурхондарё ва Андижон вилоят ҳокимликларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги кетма-кет икки йил давомида “қониқарсиз” баҳоланди.

Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз билан учрашди

8 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз билан учрашув ўтказди. Учрашувда икки томонлама алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин ўртасидаги яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Президенти Хитой билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Ўзбекистон ва Хитойнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудлари ва ШУАР ўртасидаги амалий алоқаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Сирдарёда эгизак чақалоқларини 1 хонали уйга сотмоқчи бўлган ота-она ушланди

Сирдарёда моддий жиҳатдан қийналгани учун фарзандларини сотаётган ота-она ушланди. Маълум қилинишича, эркак ва аёл ўзаро танишиб Гулистон шаҳрида шаръий никоҳ асосида яшаб келган.

Чироқчида судья жиноий жавобгарликка тортилади

Бугун Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро  суди судьяси А.

Ўзбекистон хоккей Федерацияси – 6 ёшда!

28-март муҳим сана – Ўзбекистон хоккей Федерациясининг туғилган кунидир. 2018-йилнинг айнан шу куни ЎХФ рўйхатга олинди, унинг асосий мақсади Ўзбекистонда хоккейни ривожлантиришдир.

Optimo dasturi qanday oʻrnatiladi?

Doʻkonlar uchun dastur– Optimo, hisob-kitob va zaxiralarni nazorat qilishda yordam beradigan savdoni boshqarish dasturidir. U doʻkonning dasturiy taʼminotiga doir muhim maʼlumotlarni taqdim etadi.  Doʻkonni avtomatlashtiruvchi dasturfunksionalligi va soddaligi tufayli savdo ishini ancha yengillashtiradi va daromadni oshirishga xizmat qiladi.

Самарқандда Наврўз байрами катта тантана билан, ўзига хос тарзда нишонланди

Наврўз умумхалқ байрами бу йил Самарқанд шаҳрида ҳар йилдагига қараганда кенг қамровли ва катта тантана билан ўтказилди, десак хато бўлмайди. Наврўз тадбирлари кейинги йиллардаги анъанага биноан шаҳардаги Алишер Навоий номли истироҳат боғи ва шу ном билан аталувчи кўча ҳамда “Мўъжиза” амфитеатрида ташкил этилди.

Хоразмда 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан «Ўзэнергоинспекция» бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Урганч туманида фаолият юритувчи «М.» фермер хўжалиги раҳбари А.Э. фермер хўжалиги биносида 11 та иситиш қозонларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги PQ–135-son қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридан Қамчиқ довони орқали Фарғона водийси вилоятларига микроавтобус қатнови ташкил этилади. Бу ҳақда Ьранспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

29 март куни Тошкентда «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 март, жума куни Тошкент шаҳрида “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон Президенти АҚШ парламенти делегацияларини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 март куни АҚШнинг сенатор Стивен Дэйнс ҳамда Вакиллар палатаси қўмитаси раиси, конгрессмен Майк Рожерс бошчилигидаги делегацияларини қабул қилди. Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон парламенти делегацияси Парламентлараро иттифоқнинг 148-Ассамблеясида иштирок этмоқда

Швейсариянинг Женева шаҳрида 23-27 март кунлари Парламентлараро иттифоқнинг (ПИ) 148-ассамблеяси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Муаммоларга тизимли ёндашилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Наманган вилоятида давом эттирмоқда. Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳи вилоятнинг Косонсой, Тўрақўрғон, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида 254 та маҳалла аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш тизимини самарали ташкил этиш йўналишларида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ангренда мактаб ўқувчиси 18 ёшли йигитни ўлдириб қўйди

20 март куни соат тунги соат 23:30 лар атрофида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи, умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси M.Д. 2006 йилда туғилган O.A.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.