Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда шахсий томорқа хўжаликларининг ролини таҳлил қилди. Бугун Ўзбекистонда 5,5 миллиондан ортиқ оила ўз томорқа хўжалигига эга.
Ҳукумат қарори (55-сон, 30.01.2024 й.) билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Президентнинг тегишли қарори билан 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилган.
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар формасидаги маст эркак видеоси тарқалди. Вилоят ИИБ матбуот котиби вазиятга ойдиндик киритди. Билдиришича, Қўшрабод тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида хизмат қилган (ИИОга хизматга 2023 йил 20 ноябрда қабул қилинган) катта сержант З.С.
Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасини тартибга солиш, аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Дунёда фармацевтика саноати кенгайиб бормоқда, дори-дармонларнинг янгича турлари ва таркиблари пайдо бўлмоқда.
Президентнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида «Ўзэнергоинжиниринг» АЖ ва Хитойнинг электр энергетикасида режалаштириш ва инжиниринг институти (EPPEI) режалаштириш, инжиниринг ва маслаҳатлашувлар соҳасида биргаликда қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар. Корхона фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар кўзда тутилмоқда: Замонавий шароитларни, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларини интеграция қилишни инобатга олган ҳолда мамлакат электр энергетикасини ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқиш.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Статистика агентлиги томонидан 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағалликни даражаси таҳлил қилинди. Статистика агентлиги томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари кузатувларига кўра, мамлакатимизда камбағаллик даражаси 2023 йил якунида 11,0 фоизгача пасайди.
Жорий йилнинг 1 февралидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1 мавсуми учун ташаббуслар қолдириш бошланади. Жорий йилдан бошлаб овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “Бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади.
Тошкентда ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастурига оид президент фармони лойиҳасида келтирилган.
Кеча, ижтимоий тармоқда эркак томонидан фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Аниқланишича, Термиз шаҳрининг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи 42 ёшли эркак 2024 йил 28 январь куни яшаш уйида 4 ёшли ўғлини ҳар куни дўконга олиб боришини ва турли хил ширинлик ва ўйинчоқлар олиб беришини сўраганлиги учун қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, енгил тан жароҳати етказган.
2024 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг шарҳи Norma.uz портали томонидан тақдим этилди. Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилмоқда Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари солиқ текширувларидан озод қилинади ҳамда бир қатор афзалликларга эга бўлишади.
Ўзбекистонда жиноят ишлари доирасида айрим процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун электрон санкция бериш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури айтилди.
Қозоғистон парламенти ялпи мажлисида 2000 йил 7 июлдаги фуқароларнинг ўзаро саёҳати шартлари тўғрисидаги икки мамлакат ҳукуматлараро Ўзбекистон-Қозоғистон битимига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Протоколни ратификация қилди. Бу ҳақда Kazpravda.kz хабар берди.
«Ўзгидромет» февраль ойида кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Маълум қилинишича, февраль ойи одатдагидан бироз илиқроқ бўлади.
Ал-Азҳар имом-хатиби, Мусулмонлар оқсоқоллари кенгаши раиси доктор Аҳмад Ат-Тоййиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Ўзбекистон бош муфтийси Нуриддин Холиқназаровни кенгаш қарори билан Мусулмон оқсоқоллари кенгаши аъзолигига қабул қилинганини эълон қилди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси хабар берди.
Оҳангаронда Хитой билан ҳамкорликда аэродром қурилади Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, Шенчжен шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми доирасида бир қатор шартномалар имзоланди, янги лойиҳаларга асос солинди.
Шаҳрисабз туманидаги «Кўл» қишлоғида қор қалинлиги 90 сантиметргача етди. Бу ҳақда Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Президент администрацияси “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастурига оид президент фармони лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ҳужжат лойиҳаси билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб ҳудудларда чанг бўрони содир бўлаётганда ва ҳаво таркибида майда дисперс заррачалари белгиланган нормадан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини, айниқса, юрак, қон-томир ва нафас йўллари касалликларига чалинган фуқароларни зарур профилактик чоралар тўғрисида доимий хабардор қилиш амалиёти йўлга қўйиш таклиф этилмоқда.
Капитал бозорини янада ривожлантириш, унинг инфратузилмасини такомиллаштириш, инвесторларни капитал бозорига жалб этишни рағбатлантириш, чет эл инвесторлари учун маҳаллий фонд бозорида қатнашиш тартибини соддалаштириш мақсадида Республикамизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-291-сон қарори вазифаларини бажариш мақсадида Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди ва тасдиқланди (рўйхат рақами 3493-сон, 2024 йил 29 январь).
Айни дамда Ўзбекистондаги барча дарахтлар рақамлаштирилиб, хатловдан ўтказилмоқда. Тошкент шаҳрида эса синов тариқасида дарахтлар паспортлаштирилади.
Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа хавфлар бўйича синов ишларини ўтказиш учун Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига чегарадош ҳудудида полигон барпо этилади. Мақсадли дастурлар доирасида жами 1,5 мингта ижтимоий соҳа ва инфратузилма обектлари ҳамда 80 минг хонадонли кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади.
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Яккабоғ туман бўлими инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири олиб борилди. Рейд давомида Яккабоғ тумани «Тўқбой» МФЙ ҳудудида ҳоким ёрдамчиси П.Р.
Мезонлар ўтган йилги қабулдек қолдирилди. Максимал балл – 189 баллни ташкил этади.
Бугун Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2023 йил натижалари эълон қилинди. 180 та давлат орасида Ўзбекистон 33 балл билан 121-ўринни эгаллади.
Аҳоли турар жойларини оптимал ташкил этиш шаҳарда яшаш қулайлигини таъминлашнинг муҳим омили саналади. Фуқароларнинг иш жойига етиб олиши ва уйга қайтиши учун қулайликлар, бўш вақтларида дам олиш ва ҳордиқ чиқариш имкониятлари шаҳарларнинг жозибадорлигини оширади.
Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Тарихий хотирасиз келажак йўқ.
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳ мажлисида айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Сенаторлар мамлакатда кексаларни ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги, жумладан, пенсия тайинлаш тартиб-таомиллари соддалаштирилаётганлигига алоҳида эътибор қаратдилар.
Самарқанд вилояти судлари таҳлилига қараганда, 2023 йилда вилоятда жиноятчиликнинг фирибгарлик ва бошқа бир қатор турлари олдинги йилга нисбатан кўпайган. Жиноятчилар орасида аёллар ва ёшлар, жумладан вояга етмаганлар борлиги ўта ачинарли ҳолдир.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йили қайд этилган ўлим ҳолатларининг 61,1 фоизи қон айланиш тизими касалликлари туфайли содир бўлган. Хусусан, ўлимларнинг 10,8 фоиз — ўсимталар, 5,5 фоиз — нафас олиш аъзолари, 4,8 фоиз — қон айланиш тизими, 4,1 фоиз — юқумли ва паразитар, 1,3 фоиз — овқат ҳазм қилиш аъзолари, 12,4 фоиз — бошқа касалликлар, 4,8 фоиз — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлар сабаб бўлган.
“Ўзгидромет” хизмати Ўзбекистон бўйича 2024 йил 29 январь — 2 февраль кунларига об-ҳаво прогнозини тақдим этди. Унга кўра, бугун 29 январь куни Ўзбекистон ҳудуди нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 январь куни уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт ва экология соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Аҳолига муносиб шароитлар яратиш, ҳаёт сифатини таминлаш мақсадида бу соҳаларда улкан ишлар амалга оширилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.