Бокс. Иқболжон Холдоров Бишкекда ғалаба қозонди

Бокс. Иқболжон Холдоров Бишкекда ғалаба қозонди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида профессионал бокс бўйича ўтказилган кечада ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ғалабага эришди.


Ҳаваскор боксда 2017 йилги жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби Иқболжон Холдоров 6 раундлик жангда қирғизистонлик Арген Кадирбек Уулу билан рўбарў келди.

Профессионал боксда еттинчи марта рингга кўтарилган ҳамюртимиз рақибини 5 раундда техник нокаутга учратиб, навбатдаги ғалабасини тантана қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.