Божхона органлари фаолиятига бағишланган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Божхона қўмитасида божхона органлари фаолиятининг 9 ойлик якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Машҳур промоутер Боб Арум (Топ Rank) россиялик боксчилар Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасидаги реванш жанги вақтини эълон қилди. "Ар-Риёддаги жанг фестивали февраль ойида якунланади, шунинг учун реванш жангининг кутилаётган санаси келаси йилнинг октабри.
Ярим ўрта вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Камару Усманнинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар маълум бўлди. Нигериялик аралаш якка кураш устаси 2025 йил 12 февраль куни Австралиянинг Сидней шаҳрида ташкил этиладиган UFC 312 турнири доирасида Австралия вакили Жек Делла Мадделена билан жанг қилади.
UFC собиқ чемпиони ва PFL'нинг янги чемпионига айланган Фрэнсис Нганнунинг мураббийи Эрик Никсик шогирди Ренан Феррейра билан жангда қовурғасидан жароҳат олганини айтди. "Бу аввал ҳам содир бўлган.
У эртага олтин медаль учун гиламга чиқади. Хабар берганимиздек, Албаниянинг Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича U-23 Жаҳон чемпионати старт олди.
Британиялик велопойгачи Крис Хой бир йилдан бери простата бези саратони билан оғриётганини хабар қилди. Олимпиада чемпиони 2023 йилнинг сентябрида елкасидаги оғриқ туфайли шифокорга мурожаат қилган.
Ўзбекистон футбол Ассоциацияси терма жамоалар маркази раҳбари Усмон Тошев Афғонистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Мутахассис билан 1 йиллик шартнома тузилди. Усмон Тошев ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими йўқми ҳозирча бизга номаълум.
Президент дарахтларни 3 йил парваришлаш, касалликдан сақлаш, суғориш харажатлари ҳам инвестиция дастурига киритилишини маълум қилди. Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаммони ҳал этиш учун пойтахтда дренаж тизимини қуриш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Шавкат Мирзиёев "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида пойтахт дренаж тизимининг ишлашига эътироз билдирди.
26 октябрь куни Абу-Дабида UFC 308 турнири ташкил этилади. Кечанинг марказий жангида ярименгил вазн тоифаси чемпиони Илия Топурия собиқ чемпион Макс Холлоуэйга қарши октагонга кўтарилади. Ушбу турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг: Асосий кард Илия Топурия — Макс Холлоуэй Роберт Уиттакер — Хамзат Чимаев Лерон Мёрфи — Дэн Иге Магомед Анкалаев — Александар Ракич Шарабутдин Магомедов — Армен Петросян Прелим кард Жефф Нил — Рафаэль Дос Аньос Миктибек Оролбай — Матеуш Ребецки Саид Нурмагомедов — Даниэль Сантос Бруно Феррейра — Абусупиян Магомедов Кеннеди Нзечукву — Жастин Тафа Фарид Башарат — Виктор Уго Бруно Силва — Исмаил Наурдиев Ринат Фахретдинов — Карлос Леал Миранда Ибо Аслан — Раффаэль Серкейра.
Бугун Албанияда спорт курашлари бўйича U-23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Дастурга кўра, беллашувларни юнон-рим кураши усталари бошлаб беришади.
Давлат раҳбари экологияга ихтисослашган биринчи олий ўқув юрти – Green University'da бўлиб, ҳар бир ҳудудда экология бўйича техникумлар ташкил этиш, янги билимларни амалиётга татбиқ қилишни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Президент Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан UzNews.uz’га маълумот берди. Кеча, 20 октябрь куни Тошкентда эркак кўп қаватли турар жой биносининг дераза қисмига яланғоч ҳолатда чиқиб олгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консуллиги ўзбекистонликларни ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирганидан кейин шундай баёнот берди. Россия Давлат думаси депутати, «Справедливая Россия» фракцияси раҳбари Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги фуқароларни Россия армиясида хизмат қилмасликка чақиргани сабабли Ўзбекистон билан виза режимини жорий қилиш лозимлигини айтди. “«Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги Ўзбекистон фуқароларини Россия армияси сафларига қўшилмасликка чақирди.
Бошланғич касбий таълим бўйича кадрлар 9-синфини тамомлаган ўқувчилар учун грант асосида бўлади, ўрта махсус касбий таълим дастурларининг битирувчиларига бакалавриатнинг тегишли босқичидан ўқишни давом эттиришга рухсат этилади. “Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.
Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) жамоаси томонидан шаҳар куни тантанали, ӯзига хос кӯтаринки руҳда нишонланди. Унда университет профессор-ўқитувчилари, талабалар, жамоатчилик вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди.
Энг енгил вазн тоифасида грузиялик UFC чемпиони Мераб Двалишвилининг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар маълум бўлди. Унинг 2025 йил март ойида ўтказилиши режалаштирилаётган UFC 313 турнирида октагонга чиқиши айтилмоқда.
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор эндиликда собиқ PFL чемпиони Ренан Феррейранинг ғалабасига 500 минг доллар пул тиккан эди. Аммо Ренан собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганнуга кеча тунда Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган PFL Super Fights турнирининг марказий жангида нокаут билан ютқазди.
Кеча тунда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида PFL промоушени томонидан катта ММА оқшоми ўтказилди. PFL Super Fights: Battle of the Giants турнирининг асосий жанги собиқ UFC чемпиони камерунлик Фрэнсис Нганну ҳамда бразилиялик Ренан Феррейра ўртасида бўлиб ўтди.
Жорий ҳафта ўзбекистонлик конкурчилар учун қатор янгиликларга бой бўлди. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умиджон Камилов (“Кариссина” лақабли отда) Россияда ўтказилган “Максима Парк” кубогининг финал босқичида қатнашиб, 115 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон мезбонлигида ўтган дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги 42-Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.“Юнусобод” спорт мажмуасида 3 кун давом этган мусобақада дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 400 нафарга яқин ҳарбий дзюдочилар жаҳон чемпионати медаллари учун баҳс олиб борди.
Индонезиянинг Тангеранг шаҳрида давом этаётган таэквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги Осиё очиқ чемпионатида маҳоратли спортчимиз шоҳсупага кўтарилди. Ҳамюртимиз Камронбек Мансуров саралаш жангларида ўз иқтидорини намойиш этди.
FIDE'нинг ахлоқий ва интизом комиссияси алдашда гумон қилиниб, Руминия байроғи остида иштирок этаётган украиналик Кирилл Шевченкони 2025-йил 1-январга қадар вақтинчалик дисквалификация қилди. “Агар кейинги икки ҳафта ичида исталган вақтда ўйинчидан бу борада асосли сўров келиб тушса, ташкилот вақтинчалик дисквалификация ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқишга тайёр бўлади.
Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси, собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг (27-8-0) навбатдаги рақиби маълум бўлди. Муродов 23 ноябрь куни Польшанинг Лож шаҳрида ташкил этиладиган MMA бўйича Fame 23 турнирида октагонга кўтарилади.
Эндиликда бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Қайд этилишича, Ўзбекистонда автобусларда 2025 йил 1 январдан йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилишдан воз кечилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таʼминлаш ҳамда Халқаро ҳарбий спорт кенгашининг 2024-йил учун календар режасига мувофиқ, 16-октябр куни пойтахтимизнинг “Юнусобод” спорт мажмуасида Ўзбекистонда илк бор ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича 42-жаҳон чемпионати бошланди. Мудофаа, Спорт, Маданият ва Ташқи ишлар вазирликлари, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу чемпионатда дунёнинг 30 та мамлакатидан 400 га яқин ҳарбий спортчилар, делегация раҳбарлари ва ҳакамлар, шунингдек, Халқаро дзюдо федерацияси вакиллари ва қатор мартабали меҳмонлар ташриф буюрган.Ҳалимажон Қурбонова (-48 кг), Абдураҳим Нутфуллаев (-66 кг), Нигина Сапарбаева (-63 кг) кумуш, Лазиза Ҳайдарова (-48 кг), Баҳром Ботуров (-60 кг) ва Нилуфар Эрмаганбетова (-57 кг) эса бронза медалига сазовор бўлди.
Халқаро бокс федерасияси (IBF) ташкилотнинг ярим оғир вазн тоифасидаги чемпиони Артур Бетербийевга рақиб берди. Россиялик мутлақ жаҳон чемпиони IBF камарини германиялик мажбурий ва расмий даъвогар Михаел Айфертдан ҳимоя қилиши керак.
Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангини кимга қарши ўтказмоқчи? "Биринчи жангимиз Гэтжининг орқа ҳовлисида бўлганди... Келинг, учинчисини менинг орқа ҳовлимда амалга оширайлик", - деди Дастин Порье. Маълумот учун, улар икки маротаба жанг қилишган: 2018 йилда Порье техник нокаут эвазига ғалаба қозонган, 2023 йилда эса Жастин Гэтжи ғалабага эришган. Манба: The Ariel Helwani Show
Энг енгил вазн тоифаси рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Умар Нурмагомедов навбатдаги рақибини билиб олди. У 2024 йил ҳисобидан ўрин олган сўнгги UFC турнирида жанг ўтказадиган бўлди.
Халқаро бокс федерацияси (IBF) ташкилотнинг яримоғир вазн тоифасидаги чемпиони Артур Бетербиевга рақиб берди. Россиялик мутлақ жаҳон чемпиони IBF камарини германиялик мажбурий ва расмий даъвогар Михаэл Айфертдан ҳимоя қилиши керак.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.