Мусобақаларда спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этиб, 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза медалларига сазовор бўлди. Умумжамоа ҳисобида ҳамюртларимиз Хитойдан кейин, иккинчи ўринни қўлга киритди.
Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида мазкур мусобақада совриндор бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийларига давлат томонидан кўзда тутилган бир марталик пул мукофотлари тақдим этилди.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, спорт вазири Адҳам Икромов, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров иштирок этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.