Юнон-рим курашчимиз Рустам Ассакалов (-97 кг) ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятки старт олди. Тажрибали курашчимиз 1/8 финалда гондураслик Кевин Мехияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.
Юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларини ғалаба билан бошлади. -77 кг вазн тоифасида иштирок этаётган полвонимиз илк баҳсда мисрлик Маҳмуд Абдулраҳмондан устун келиб, чорак финалга йўл олди.
Олий таълим вазирлиги 2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бўйича топширилган аризалар кўриб чиқилганини маълум қилди. Унга кўра, кўп мурожаатлар турли (танланган мутахассислик битирувчининг таълим йўналиши бўйича мос ёки турдош эмаслиги, сўралган ҳужжат ўрнига бошқа ҳужжат юкланган ёки тўлиқ юкланмаган, юкланган ҳужжатлар сифатсизлиги ва бошқа) сабабларга кўра рад этилган.
Ўзбекистонлик яна бир дзюдочи ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Аввалроқ ўзининг учинчи Олимпиадасида иштирок этган Гулноза Матниязова ўз фаолияти якунига етганини эълон қилган эди.
Франциянинг етакчи полиция уюшмаси – Миллий полиция иттифоқининг махсус маслаҳатчиси Рик Анрининг айтишича, полиция ходимлари яшайдиган ётоқхоналарда тараканлар ва сичқонлар кўпайган. "Айрим полиция ходимлари бир қатор ноқулайликларга дуч келишди.
Франция спорт вазирлиги агар футбол жамоаси Париждаги Олимпиада ўйинларида муваффақиятли иштирок этса, қўлга киритилган медаллар учун бюджетни оширишга мажбур бўлади. Манбага кўра, Франция Олимпия ва Паралимпия ўйинлари иштирокчиларига тўловлар учун 18,64 миллион евро ажратган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Экологик экспертиза ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 14-сентабр 6-октабр кунлари мамлакатимизда илк бор нуфузли мусобақа – футзал бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади. Бугун, 6-август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида Жаҳон чемпионатини юқори даражада ўтказиш бўйича амалага оширилаётган ишлар юзасида мас’уллар иштирокида оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.
Сурхондарёда поезд Lacetti’ни уриб юбориши оқибатида Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати изоҳ берди.
Ёзги Олимпия ўйинларининг ўнинчи кунги мусобақалари сарҳисобига кўра, АҚШ жамоаси 21 та олтин, 30 та кумуш, 28 та бронза, жами 79 та медаль билан 200 дан зиёд миллий жамоалар орасида 1-ўринни эгаллаб турибди. Океан орти жамоасини таъқиб этаётган Хитой олимпиячилари 21 та олтин, 18 та кумуш, 14 та бронза, жами 53 та медаль билан 2-ўринни банд этган бўлса, 3-ўриндан жой олган Франция олимпиячилари 13 та олтин, 16 та кумуш ва 19 та бронза медалини қўлга киритган.
Спорт курашлари бўйича бугун саралаш беллашувларида қатнашадиган атлетларимиз қуръа орқали ўз рақибларини билиб олишди. Унга кўра, ҳамюртларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади: Юнон-рум кураши:-77 кг: Арам Варданян - Маҳмуд Абдулраҳмон (Миср) -97 кг: Рустам Ассакалов - Кевин Мехиа (Гондурас) Аёллар кураши:-50 кг: Актенге Кеунимжаева - Оксана Ливач (Украина)
Бугун 6 август Тошкент магнит бўрони билан қопланади. Бу ҳақда Метеонова матбуот хизмати хабар берди.
7-10 август кунлари таэквондочилар Париж-2024 медаллари учун кураш олиб боришади. Олимпия ўйинларида илк бор беш нафар спортчи билан қатнашадиган жамоамиз аъзолари дастлабки рақибларини билиб олишди.
Бельгиялик спортчи Клэр Мишель Париж Олимпиадасининг сузиш қисми бўйича Сена дарёсида бўлиб ўтган триатлон мусобақасидан сўнг зарарли қуртлар сабабли касалхонага ётқизилди. Мишель Олимпиадада шахсий баҳсларда 38-ўринни эгаллади.
Париждаги аёллар ўртасида 4х100 метрга аралаш эстафета йўналишида сузиш дастури якунланиб, америкаликлар жаҳон рекорди билан ғалаба қозонишди. Барча охирги натижалар:50 м эркин усулда1. Сара Сёстрöм (Швеция) - 23,712. Мег Харрис (Австралия) - 23,973. Чжан Юфей (Хитой) - 24.20 эркаклар ўртасида 4х100 метрга аралаш эстафета 1. Хитой (Ху Жиаю, Қин Хаиянг, Сун Жиажун, Пан Зҳане) - 3:27.462. АҚШ - 3:28.013. Франция - 3:28,38 Аёллар ўртасида 4х100 метрга аралаш эстафета1. АҚШ (Реган Смит, Лили Кинг, Гретчен Уолш, Торрей Хаск) - 3:49,63 (жаҳон рекорди)2. Австралия - 3:53,113. Хитой - 3:53,2.
Америкалик сузувчи Бобби Финк Олимпиадада 1500 метрга эркин усулда сузишда жаҳон рекордини ўрнатиб, олтин медални қўлга киритди. Финкнинг натижаси 14 дақиқа 30,67 сонияни ташкил қилди.
Россиялик теннисчилар Мирра Андреева ва Диана Шнайдер жуфтлик баҳсларида Олимпия ғолиби бўла олмади. Финалда россияликлар италиялик Сара Эррани ва Ясмин Паолинига 6:2, 1:6, 7:10 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудларига 6 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар қилди.
Кадастр агентлиги органлари томонидан жорий йил биринчи ярмида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 31 минг 134 ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистон Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда юртимизнинг сайёҳлик имкониятларига бағишланган “Замонавий Ўзбекистон – қадимий Шарқ дурдонаси” мавзусида “Road show” ташкил этилди. Унда Ўзбекистон туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов, бизнес вакиллари ва мамлакатимиз дипломатлари иштирок этди.
Термиз давлат педагогика институтида бошланғич қиймати 2 млрд сўм бўлган тендер ўтказилаётганда қонун талаблари бузилган. Монополияга қарши кураш қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига жорий йилнинг 11 июль куни Термиз давлат педагогика институти томонидан ўтказилган дастлабки қиймати 2 миллиард сўмлик тендер бўйича мурожаат келиб тушди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва қатор муассасалар масъулларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Қирол Фадҳ номидаги миллий кутубхонада бўлишди. Ўзбекистон делегациясини халқаро бўлим бошлиғи Абдулазиз Алзеер ва қўлёзмалар департаменти раҳбари Талал Алшамирс кутиб олди.
Ҳокимиятнинг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари ер олиб бериш масаласида пора талаб қилди. ДХХ хабарига кўра, Қашқадарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қарши тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари чорвачилик йўналишида фойдаланиш мақсадида фуқарога туман ҳокимлиги захирасидаги 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Испания ва Франция терма жамоалари 2024 йилги Олимпиада финалида ўйнайди. Испания терма жамоаси Олимпиада ўйинларининг ярим финалида марокашликлар устидан иродали ғалабага эришди (2:1).
Париж олимпиадасида бугун ўзбекистонлик атлетлар икки йўналиш — спорт курашлари ва боксда иштирок этишади. Манба: stadion.uz
Франция терма жамоаси Олимпиада ўйинларида футбол спорт тури бўйича ярим финал ўйинида Мисрга қарши майдонга чиқиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Франция U-23 – Миср U-23 3:1 (0:0, 1:1)6 август, 00:00, «Групама Стэдиум»Голлар: 0:1 – 62 Сабер, 1:1 – 83 Матета, 2:1 – 99 Матета, 3:1 – 108 Олисе.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда 2024-йилнинг июль ойида мамлакатимиз ҳудудларида турли соҳаларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирокида онлайн сўров ўтказди. Бундан кўзланган асосий мақсад тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларнинг қанчалик самара бераётганлигини баҳолаш, имтиёзлардан фойдаланишда юзага келаётган муаммоларни аниқлаш эди.
Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг айрим жойларида газ етказиб бериш вақтинча тўхтади. "Ҳудудгаз Пойтахт" хабарига кўра, таъмирлаш ишлари туфайли Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудларига 6 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Илгиз Танташев испаниялик футболчи билан тўқнашиб кетиб жаррҳат олганлиги сабабли ўйиннинг қолган қисмини захирадаги ҳакам давом эттирди. Илгиз Танташев испаниялик футболчи билан тўқнашиб кетиб жаррҳат олганлиги сабабли ўйиннинг қолган қисмини захирадаги ҳакам давом эттирди.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Иқтисодиётга давлат аралашувини камайтириш, йирик монополияларни тийиб туриш бўйича қилинаётган ишлар рақобат муҳитига ижобий таъсир қилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.