Шавкат Мирзиёев 19 июнь куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Индонезиянинг Бали шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги дастлабки медалини қўлга киритди.
Кеча, 17 июнь куни Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2025-йилнинг январь-апрель ойлари учун номинал (NEER) ва реал самарали алмашув курси (REER) индекслари ҳисоблаб чиқилди. Изоҳ: NEER ва REER индексларини ҳисоблашда савдо ҳамкорларимиз сифатида Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмасида 83 фоиз (2024) ҳиссага эга бўлган 20 та мамлакат, базавий давр сифатида 2019-йилнинг январь ойи танлаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан UNCTAD методологияси асосида Ўзбекистоннинг 2017–2024 йиллардаги экспорти таркибининг технологик мураккаблиги таҳлил қилинди. UNCTAD методологиясига кўра, экспорт маҳсулотлари технологик мураккаблиги ва қайта ишланиш даражасига қараб қуйидаги 6 та тоифага ажратилади: Паст технологияли маҳсулотлар (матолар, тайёр кийим-кечаклар, пластмасса буюмлар, мебель, чарм ва ёғоч маҳсулотлари); Ўрта технологияли маҳсулотлар (кимё саноати, полимерлар, ўғитлар, двигателлар, машиналар, маиший техника, автокомпонентлар ва қишлоқ хўжалиги техникалари); Юқори технологияли маҳсулотлар (электроника, электротехника, тиббий ускуналар, фармацевтика маҳсулотлари, аэрокосмик техника ва ўлчов асбоблари); Қайта ишланган ресурсга асосланган маҳсулотлар (ўсимлик ёғи, тамаки маҳсулотлари, шарбатлар, ёғочдан тайёрланган буюмлар, руда, нефть маҳсулотлари, кимёвий хомашё ва металлар); Хомашё маҳсулотлари (пахта толаси, хом нефть, табиий газ, тозаланмаган рудалар, сабзавотлар, мевалар, олтин ва бошқа ер ости бойликлари); Таснифланмаган маҳсулотлар (махсус мақсадли товарлар, олтин (номонетар), хизматлар, электр энергияси, ёки ҳарбий маҳсулотлар).
Исроилдаги ҳозирги хавфсизлик вазияти муносабати билан мамлакатни мустақил равишда тарк этмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун очиқ бўлган назорат-ўтказиш пунктлари ва транспорт йўналишлари бўйича батафсил маълумот берилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар қилди.
Жорий йилнинг 20 июль куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Унда ҳамюртимиз бокс бўйича икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ўзининг еттинчи жангини ўтказади.
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган ўсмирлар ёш тоифасида J100 таснифига кирувчи турнирга мезбонлик қилмоқда. Мазкур мусобақанинг яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Сухроб Саидов мезбонлар вакили Олжас Есеналини 2:6, 6:3, 6:3 ҳисобида таслим этди ва иккинчи даврада япониялик Рику Накамото билан рақобатлашадиган бўлди.
Жорий йилнинг 12-15 июнь кунлари Таиландда пара каноэ бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида вакилларимиз 7 та олтин, 6 та кумуш ва 1 та бронза жами 14 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Мазкур муваффақиятга эришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди.
Супер оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди. Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган жанг 26 июль куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Остона шаҳрида «Марказий Осиё — Хитой» иккинчи саммитида иштирок этди ва нутқ сўзлади, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтган тадбирда Хитой раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашувлар юзасидан мамлакат фуқароларига мурожаат йўллади.Вазирлик сўнгги кунларда Яқин Шарқ минтақасида, хусусан, Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик янада кучайиб, қуролли тўқнашувларга айлангани, бу эса нафақат минтақада, балки бутун дунё ҳамжамиятида жиддий хавотир уйғотаётганини таъкидлади.
17 июнь куни Остона шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпин «Марказий Осиё — Хитой» саммити доирасида музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбут хизмати хабар берди.
Пойтахтимиздаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида 16 ва 19 ёшлилар ўртасидаги волейбол бўйича халқаро мусобақанинг финал ўйинлари бўлиб ўтди. Мусобақада Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси ҳамда Ўзбекистондан 2 та жамоа иштирок этди. 19 ёшлилар ўртасидаги финал баҳсида “Ўзбекистон-1” жамоаси эронлик волейболчиларга қарши майдонга тушди.
Ўзбекистоннинг Туркияга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Ҳайдаров Анқара шаҳрига етиб келди, деб хабар қилмоқда «Дунё».У Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Протокол бош бошқармаси бошлиғи, элчи Аҳмет Жемил Мироғлуга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган.
Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми ертага Россиянинг Шимолий пойтахтининг қўрғошин осмони остида очилади. Бу йил платформанинг мавзуси ҳозирги global кун тартибини ва халқаро ҳамкорлик тизимидаги чуқур ўзгаришларни акс еттиради - " умумий қадриятлар кўп қутбли дунёда ўсиш учун асосдир."Юзлаб дунё раҳбарлари, бизнес вакиллари ва експертлар бу ерга вақтнинг асосий муаммоларини муҳокама қилиш ва суверен ривожланиш, ўзаро қизиқиш ва турли мамлакатларнинг маданий хилма-хиллигига ҳурматни ҳисобга олган ҳолда янги ечимларни таклиф қилиш учун келишади. Дунё ўзгарди, янги актёрлар ва куч марказлари биринчи ўринга чиқмоқда ва Россия форуми бу тенденцияни акс еттиради.
Буюк Британиянинг Лондон шаҳри рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жамоавий Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Мусобақада дунёнинг 55 нафар жамоаси иштирок этди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Хитой» форматидаги иккинчи саммитда иштирок этиш учун 17 июнь куни амалий ташриф билан Остонага боради, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Тадбирда минтақа давлатлари раҳбарлари ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин иштирок этади.
14-28 июнь кунлари Туркияда аёллар терма жамоамиз халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинини олиб боради. Элшод Расулов бошчилигида қизларимиз бугун тонгда Туркияга учиб кетишди.
Шу кунларда ХХ— асрнинг нафақат Совет Иттифоқида, балки бутун дунёда эътибор қозонган нуфузли газеталаридан бири билан тақдири чамбарчас боғланган машҳур журналист Йўлдош Муқимовни таваллудининг юз йиллиги нишонланмоқда. Қандай гаплар айтилмасин, ўша пайтларда мамлакатда кўп журналистлар бор эди.
Шу кунларда Йўлдош Муқимов — ХХ асрнинг нафақат Совет Иттифоқида, балки бутун дунёда эътибор қозонган нуфузли газеталаридан бири билан тақдири чамбарчас боғланган машҳур журналист Йўлдош Муқимовни таваллудининг юз йиллиги нишонланмоқда. Қандай гаплар айтилмасин, ўша пайтларда мамлакатда кўп журналистлар бор эди.
Тошкентдаги Ўрта Осиё митрополия округи раҳбари, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ вазият юзасидан жамиятга мурожаат қилди. Митрополит таъкидлашича, черков ҳар доим «виҷдон овози» бўлиб келган ва инсон Худо суратида яратилганини, унинг қадр-қимматини камситиш ёки зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини эслатиб туради.
Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда туманлар даражасидаги бошқарувда туб ўзгаришлар зарурлигини айтди.«Бир нарсани тўғри тушуниб олиш зарур.
Президент 16 июнь куни ўтказган йиғилишда Халқ қабулхоналари фаолиятини танқид қилди ва уларнинг ходимлари бугундан бошлаб ишдан олинишини маълум қилди.Қайд этилишича, 2024 йил виртуал қабулхона ва халқ қабулхоналарига юборилган мурожаатларнинг 55 фоизи ижобий ҳал этилмаган.
16 июнь ҳолатига кўра, 30 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрондан ватанига қайтарилди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.Қайд этилишича, улар Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали эвакуация қилинган.
Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент администрацияси ҳузуридаги Назорат инспекцияси фаолиятини кескин танқид қилиб, бугуннинг ўзида тугатилишини маълум қилди.Давлат раҳбарининг фикрича, мазкур тузилма ўзига юклатилган вазифаларни бажара олмади.
Президент Шавкат Мирзиёев Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ҳақида кескин фикр билдириб, улар ўртасидаги зиддият минтақага ҳам таъсир ўтказишини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида сўз борди.
Ўзбекистонда ҳоким ва вазирлар проактив ишлашга ўтиши шарт. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Бугунги кунда дунё миқёсида ижтимоий тенгсизлик, камбағаллик ва эҳтиёжмандлик масалалари ҳар бир мамлакат олдида долзарб муаммо сифатида турибди. Ўзбекистон ҳам бу борада бефарқ эмас.
Тошкент, 2025 йил 8 июнь – Буғдой Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини, қишлоқ аҳолисининг даромад манбаларини ва умумий иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Бироқ мамлакат ташқи омиллар, геосиёсий хавфлар ва ички бозорни тартибга солишнинг чекланган имкониятлари туфайли нарх тебранишларига дуч келмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.