Тошкент метросининг “Ерусти ҳалқа йўли”даги яна 7 та бекат вақтинча ёпилади

28 июнь санасида бошлаб Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги «Қурувчилар» — «Янгиобод» бекатлари оралиғида метро поездлари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон 5 млрд долларлик энергия қувватларини ишга туширади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни йирик саноат корхоналарини «яшил» энергия билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Президент Яқин Шарқдаги нотинч вазият шароитида савдо йўлларини диверсификация қилишни буюрди

Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни ташқи савдо ва транспорт-логистика соҳаларида кечиктириб бўлмайдиган чоралар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.«Сўнгги кунларда Яқин Шарқда рўй берган ҳарбий ҳаракатлар шундоқ ҳам нотинч вазиятни янада кескинлаштирди.

Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимидан озод этилди

Шавкат Мирзиёев фармони билан президент администрациясининг қатор ходимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов - бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент администрациясининг Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди;Ўткиржон Ғайратович Кодиров — бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаменти мудири лавозимидан озод этилди; window.yaContextCb.push(()=>{ Ya.adfoxCode.createScroll({ ownerId: 324267, containerId: 'adfox_168963148958184883', params: { p1: 'cyqku', p2: 'ilqh', slide: true, visibleAfterInit: false, insertAfter: 'undefined', insertPosition: '0', stick: false, stickTo: 'auto', stickyColorScheme: 'light', replayMode: 'manual' } }) }); var top_inpageAdTime = 0; var top_inpageAdPeriod = 250; function top_toggleInpageAd() { if (top_inpageAdTime >= 120000) { return; } setTimeout(function() { var top_inpageAd = document.getElementById('adfox_168963148958184883'); var top_inpageAdContainer = document.getElementById('adfox_168963148958184883_container'); if (!top_inpageAd || !top_inpageAd.innerHTML) { if (top_inpageAdContainer.classList.contains('active')) { top_inpageAdContainer.classList.remove('active'); } else { top_toggleInpageAd(); } } else { if (!top_inpageAdContainer.classList.contains('active')) { top_inpageAdContainer.classList.add('active'); } top_toggleInpageAd(); } }, top_inpageAdPeriod); top_inpageAdTime += top_inpageAdPeriod; } top_toggleInpageAd(); Жахонгир Жовахирлаевич Ибрагимов — бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент алминистрациясининг Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Халқаро олимпия қўмитаси фаолиятида янги давр бошланмоқда

Бундан 129 йил муқаддам франциялик Пьер де Кубертен бошчилигида Олимпия ўйинларини замонавий кўринишда қайта тиклаш ишлари бошланган эди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 1894 йилнинг 23 июнь куни Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)га асос солинди.

Бекзот Мавлонов президент ёрдамчиси бўлди, Азиз Магрупов — маслаҳатчи

Бекзот Мавлонов ва Азиз Магрупов Президент администрациясида янги лавозимларга тайинланди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби.Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонлари билан:Бекзот Мардонович Мавлонов — президентнинг ёрдамчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди; window.yaContextCb.push(()=>{ Ya.adfoxCode.createScroll({ ownerId: 324267, containerId: 'adfox_168963148958184883', params: { p1: 'cyqku', p2: 'ilqh', slide: true, visibleAfterInit: false, insertAfter: 'undefined', insertPosition: '0', stick: false, stickTo: 'auto', stickyColorScheme: 'light', replayMode: 'manual' } }) }); var top_inpageAdTime = 0; var top_inpageAdPeriod = 250; function top_toggleInpageAd() { if (top_inpageAdTime >= 120000) { return; } setTimeout(function() { var top_inpageAd = document.getElementById('adfox_168963148958184883'); var top_inpageAdContainer = document.getElementById('adfox_168963148958184883_container'); if (!top_inpageAd || !top_inpageAd.innerHTML) { if (top_inpageAdContainer.classList.contains('active')) { top_inpageAdContainer.classList.remove('active'); } else { top_toggleInpageAd(); } } else { if (!top_inpageAdContainer.classList.contains('active')) { top_inpageAdContainer.classList.add('active'); } top_toggleInpageAd(); } }, top_inpageAdPeriod); top_inpageAdTime += top_inpageAdPeriod; } top_toggleInpageAd(); Азиз Юлдашевич Магрупов — президентнинг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президент ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.

Ёш гимнастикачиларимиз жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритишди

18-22 июнь кунлари Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам шоҳсупага кўтарилишди.

Саида Мирзиёева Президент администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди

Ўзбекистонда Президент администрацияси раҳбари лавозими қайта ташкил қилинди. Шавкат Мирзиёев фармони билан Президент администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар бермоқда унинг матбуот котиби.

Кирсти Ковентри ХОҚ Президенти сифатида фаолиятини бошлайди

Бугун Халқаро Олимпия қўмитаси тарихида аҳамиятли сана. 2013 йилдан ХОҚ Президенти сифатида фаолият олиб борган Томас Бах бугун расман фаолиятини якунлайди.

Шавкат Мирзиёев Мўғулистонга боради

Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24−25 июнь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24-25 июнь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Улан-Батор шаҳрида олий даражадаги икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистонда курьерлик қилиш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди. Бу ҳақда 18 июнь куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган “Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомда сўз боради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг май ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгариши таҳлил қилинди

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи. Жорий йилнинг май ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг ўртача нархи апрель ойидагига нисбатан қуйидагича арзонлашди: «Onix»: кўп фойдаланилгани $800 га ($13 800 дан $13 000 га), ўртача фойдаланилгани $220 га ($13 700 дан $13 480 га); «Lacetti»: кам фойдаланилгани $100 га ($14 800 дан $14 600 га); кўп фойдаланилгани $100 га ($13 000 дан $12 900 га), ўртача фойдаланилгани $75 га ($14 075 дан $14 000 га);-«Cobalt»: кам фойдаланилгани $144 га ($12 700 дан $12 556 га); “Nexia”: ўртача фойдаланилгани $100 га ($11 000 дан $10 900 га); «Spark»: кўп фойдаланилгани $100 га ($8 900 дан $8 800 га); «Damas»: кўп фойдаланилгани $200 га ($7 200 дан $7 000 га), ўртача фойдаланилгани $200 га ($7 800 дан $7 600 га), кам фойдаланилгани $50 га ($8 050 дан $8 000 га).

Шавкат Мирзиёев давлат хизмати бўйича форум иштирокчиларига табрик йўллади

23 июнь — БМТ томонидан белгиланган Халқаро давлат хизмати куни муносабати билан илк бор Марказий Осиё ҳудудида, хусусан, Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Давлат хизмати бўйича форуми бошланди. Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев форум иштирокчиларига табрик йўллади.

2025-йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳридаги супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. Мониторинг натижалари 9 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.

Бокс. Лазизбек Муллажонов ҳам WBC Гран-присида ғалаба қозонди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида WBC Гран-присининг нимчорак финал босқичи ўзбек боксчилари учун муваффақиятли ўтди. Жумладан, мусобақанинг ушбу босқичида ҳамюртимиз Лазизбек Муллажонов энг оғир вазн тоифасида марокашлик Юнесс Баалага қарши рингга кўтарилди.

Волейбол: “Ички ишлар вазири кубоги” соҳиблари аниқланди

Мамлакатимизда иқтидорли ёш спортчиларни саралаш, танлаш ва оммавий спортни ривожлантиришга йўналтирилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган тизимли мусобақалар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилмоқда. Волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги”нинг аёллар ва ўғил болалар ўртасида Тошкент ва Фарғонада ўтказилган республика босқичи мусобақалари ҳақиқий спорт байрами кўринишини олди.

Cпорт курашлари бўйича Осиё чемпионатини вакилларимиз муваффақиятли ўтказди

Вьетнамда U23 ёш тоифасидаги спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Қиличбоз қизларимиз Осиё чемпионати шоҳсупасидан жой олди

Индонезиянинг Бали шаҳрида давом этаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатининг сабля йўналишида жамоавий баҳслар ўтказилди. Унда Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пардибаева, Самира Шокирова ва Луиса Фернанда Эррера Лара каби маҳоратли қиличбозлардан иборат бўлган Ўзбекистон терма жамоаси  1/16 финалда  Хитой Тайпейини 45:23, 1/8 финалда Ҳонконгни 45:37 ҳисобида таслим қилди.

Бокс. Эртадан Ўзбекистон чемпионати старт олади

23-29 июнь кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида, кичик ўсмирлар (U-15) ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Мусобақада Республикамизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан 400 га яқин спортчилар иштирок этиши кутиляпти.

Олий лигага ўтиш турнири якунига етди

Жиззах шаҳрида Олий лигага ўтиш турнири ташкиллаштирилди. Натижада, барча ўйинда ғалаба қозонган "СҚБ" биринчи, "Қизилқум" - иккинчи, "Нефтчи" эса 6 очко билан учинчи поғонани банд этди.

Ўзбекистон ТИВ Исроил ва Эрондаги ватандошлардан имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетишларини сўради

Эрон ва Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетиши сўралади, дея пост қолдилди ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурханов.«Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётгани бизда чуқур хавотир уйғотмоқда.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни хавфсизлик бўйича янги чекловлари жорий этилгани бўйича огоҳлантирди

Исроилда хавфсизлик бўйича янги чекловлар жорий этилиши муносабати билан Тел Авивдаги Ўзбекистон элчихонаси ватандошларга мурожаат қилиб, эҳтиёткорликни оширишга ҳамда ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирди.Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) 22 июнь соат 3:45 дан 23 июнь 8:00 гача мамлакатда хавфсизлик бўйича янги чекловлар жорий этган.

Дзюдочиларимиз сўнгги бор 2018 йилда ЖЧни медалсиз якунлашганди

Дзюдочиларимиз Будапештдаги жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди. Бунақаси сўнгги бор 2018 йили бўлганди.

Двалишвили қандай ҳолатда Умар Нурмагомедовга қарши реванш жанг бўлишини айтди

UFC чемпиони Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди. "Умарга яна бир, иккита ёки учта ғалаба керак бўлади.

Осиё чемпионати полвонларимиз учун омадли ўтмоқда

Ветнамда бўлиб ўтаётган U–23 ёш тоифасидаги спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида эркин ва аёллар кураши бўйича баҳслар қизғин давом этмоқда. Эркин кураш мусобақаларида юртимиз вакиллари муносиб натижалар қайд этишди.

ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишни ЎФФ президенти Бекзод Маматқулов кириш сўзи билан очди ва олиб борди. Йиғилиш раиси Б.Маматқулов Ижроия қўмита аъзоларига ЎФФ ишчи гуруҳи яқинда водий вилоятларида сафарда бўлиб, жойларда футзални ривожлантиришга берилаётган эътибор, вилоят футзал жамоаларига яратилган шарт-шароитлар ўрганилгани ҳақида маълумот берди.

Тошкентда йога фестивали бўлиб ўтди

Бугун, 21 июнь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек номидаги хиёбонида оммавий йога фестивали ташкил этилди. Фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов ва Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Смита Пант иштирок этиб, йога инсон онгини ва тана уйғунлигини мустаҳкамлаши, саломатлик ҳамда тафаккур ривожига хизмат қилиши ҳақида сўз юритдилар.

Аюбхон Бахтиёров WBC Гран-Присида навбатдаги ғалабага эришди

Аюбхон Бахтиёров WBC Гран-Присининг иккинчи босқичида колумбиялик Жон Боланони мағлуб этди. 6 раундлик жангда боксчимиз ҳакамларнинг якдил қарори билан (59-55 ҳисобларида) ғалаба қозонди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.