Ўзбекистнда "Умра" тадбирларини ташкил этиш учун янги лицензия талаблари белгиланди

"Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти лицензияланадиган фаолият турига айлантирилди. Лицензия олишнинг талаблари ҳам қатъийлаштирилди.

Турки ал аш-Шейх: «Бетербиев—Бивол жанги натижаси адолатсиз бўлди»

Саудия Арабистонида кўнгилочар ишлар бўйича бош бошқармаси раиси Турки ал аш-Шейх Бетербиев—Бивол жанги натижаси адолатсиз бўлди деб ҳисоблайди. “Сўнгги 20 йилликнинг энг яхши жангларидан бири бўлди деб ўйлайман, бироқ натижа адолатсиз.

Абдусатторов ва Синдаров Лондондаги «WR Chess Masters» мусобақасида иштирок этади

Эртага Лондонда шахмат бўйича «WR Chess Masters» мусобақасига старт берилади. Унда икки ҳамюртимиз — Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров иштирок этади.

Дзюдо. “Катта дубулға” турнирини 2 та медаль билан якунладик

БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “катта дубулға” турнири ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазн тоифаларидаги баҳслар ташкил этилди.

ММА. Конор Бетербиевни жангга чорлади

Собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Артур Бетербиевга мурожаат қилди. "Бу жангдан сўнг (Бивол - Бетербиев) қўлқопларни ечамиз ва BKFC (қўлқопсиз жанглар) лигасига борамиз.

Дзюдо. Aktau Asian Open. Биринчи кун 4 нафар дзюдочимиз шоҳсупага кўтарилди

"Halyk Arena" мезбонлик қилаётган ушбу Осиё Очиқ кубоги Халқаро дзюдо федерацияси тақвимидан ўрин олган бўлиб, унда Озарбайжон, Гонконг, Ҳиндистон, Эрон, Қирғиз Республикаси, Мўғулистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистондан жами 200 нафарга яқин спортчи медаллар учун баҳсларга киришган.  Кечаги баҳсларда 7 дзюдочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилган бўлса, якунда улардан 4 нафари шоҳсупага кўтарилди. Мусобақа чемпионлари ўз ҳисобларига 100 рейтинг очкосини қўшиб қўйишди.

Рамазон Темиров UFC’даги дебют жангидан қанча бонус олгани маълум бўлди

Лас-Вегасда UFC Вегас 98 турнири бўлиб ўтди. Мусобақанинг прелим кардида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров октагонга кўтарилди ва дебют жангида америкалик Си Жей Вергарани нокаут эвазига мағлуб этди.

Тошкентда ёшлар орасида квадроберлик субмаданияти ҳолатлари кузатилмоқда: ИИВ ота-оналарга жиддий огоҳлантириш билан чиқди

ИИВга кўра, Тошкентда квадроберлик субмаданиятининг ёшлар орасида тарқалгани жамиятда ташвиш уйғотмоқда. Ёшлар ҳайвонларга тақлид қилиб, одамларга ташланган.

Аббосхон Йўлдошев бир ҳафтадан кейин Тошкентда жанг ўтказади

Пойтахтимизда яна бир профессионал бокс турнири ўтказилади. Buka Promotion компанияси томонидан ташкил этилаётган бокс оқшоми 20 октябрь куни бўлиб ўтади.

Бетербиев Бивол устидан ғалаба қозонди ва мутлақ чемпионга айланди (видео)

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Кингдом Арена мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.Марказий жангда ярим оғир вазн тоифасида WBC, WBO ва IBF камарлари соҳиби, россиялик Артур Бетербиев мазкур вазн тоифасида WBA ва IBO камарлари соҳиби бўлиб турган ҳамюрти Дмитрий Биволга қарши рингга кўтарилди.

UFC. Рамазон Темиров дебют жангида биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди (видео)

UFC бўйича Лас-Вегасда (АҚШ) Vegas 98 турнири ўтказилди.Мусобақанинг прелим карди сўнгги жангида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров октагонга кўтарилди.

Жавоҳир Синдоров жамоаси билан 1 миллион долларлик турнирда ғалаба қозонди

Шахмат бўйича Global Chess League 2024 мусобақаси якунига етди.3—12 октябрь кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган турнирда дунёнинг энг кучли шахматчилари қатнашди.

Академик эшкак эшиш. Ҳамюртимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Академик эшкак эшувчиларимиз Самарқандда ўтаётган Осиё чемпионатида дастлабки медалига сазовор бўлишди. Унга енгил вазн тоифасида яккалик дастурида қатнашган Малика Тагматова (ЛW1х) муаллифлик қилди.

Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчиларининг юртимизга ташрифи бошланди

Қатар терма жамоаси дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида ўтказиладиган 42-жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун мамлакатимизга биринчилардан бўлиб етиб келди. Мусобақа иштирокчилари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Мудофаа вазирлиги масъуллари, чемпионатни ўтказишда бевосита ҳамкорлик қилаётган вазирлик ва идоралар вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон "Фориш" полигонида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказди

Жиззахда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийларининг "Ҳамкорлик-2024" қўшма машғулотлари якунланди. Қўшма машғулотлар Жиззах вилоятидаги "Фориш" полигонида бўлиб ўтди, уларни Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаблари бошлиқлари генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов ва Қозоғистон генерал-лейтенанти Султон Камалетдинов кузатиб борди.

Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеянинг биринчи босқич қурилиш ишлари якунланди

Ушбу кўча 24/7 ишлаб, кечки соат 20:00 дан тонгги 06:00 гача автомобиллар учун ёпилади ва пиёдалар ҳудудига айланади. Миробод тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, гастрономик кўча бўйлаб фото-зоналар ва яшил ҳудудлар барпо этилган.

Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўртасида мутлақ жаҳон чемпионлик жанги ҳақида маълумотлар

Саудия Арабистонида 12 октябрь куни ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Артур Бетербиев (WBC, WBO ва IBF камарлари соҳиби) ва Дмитрий Бивол (WBA камари соҳиби) жанг қилади.10 октябрь куни боксчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди ва улар нигоҳлар тўқнашувида иштирок этди.

Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг "Hyundai Rotem" компанияси томонидан электропоездлар ишлаб чиқарилади

Транспорт вазири ўринбосари компания вакиллари билан электропоездларни маҳаллийлаштириш лойиҳаси юзасидан фикр алмашди. Аввалроқ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Жанубий Кореянинг “Hyundai Rotem” компанияси билан тегишли шартнома имзоlaгани ва қарийб $200 млнга олтита тезюрар поезд сотиб олаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоровнинг жамоалари нуфузли турнир финалига чиқишди

Лондон шаҳрида жамоалар ўртасида Global Chess League-2024 мусобақасининг асосий баҳслари ўз якунига етди. Турнирда ҳар бирида олти нафар шахматчидан иборат 6 та жамоа иштирок этди.

Гимнастикачи қизлар “Вазир кубоги” учун беллашди

Термизда бадиий гимнастика бўйича “Вазир кубоги” учун ўтказилаётган спорт мусобақасининг шаҳар босқичи баҳслари бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 23 декабрдаги “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мусобақада шаҳар умумтаълим мактабларининг 1-4-синф ўқувчи қизлари Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги учун беллашди.

Теннис. Shanghai Masters'да сенсация содир бўлди

Хитойнинг Шанхай шаҳрида теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнир давом этмоқда. Кутилмаганда дунёнинг иккинчи ракеткаси Карлос Алькараз мусобақанинг 1/4 финалида ATP рейтингида 33-ўринни эгаллаб турган чехиялик Томаш Махачга 6/7(5), 5/7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Тошкентда ўз уйида наркотикларни сақлаб келаётган шахс қўлга олинди — видео

Унинг уйидан салкам 16 кг наркотик моддалар ва пневматик қурол топилди. ИИВнинг хабар қилишича, Тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Сергелидаги омборда содир бўлган портлаш айбдорларига суд ҳукми ўқилди

4 нафар судланувчига жазо тайинланди. Умумий етказилган зарар миқдори 282 млрд сўмни ташкил қилиб, у айбланувчилардан ундирилиши белгиланди.

Прокуратура тизимида Сунъий интеллект имкониятлари жорий қилинади

Бош прокуратурада бўлиб ўтган йиғилишда прокуратура тизимидаги масъул ходимлари ва бошқалар иштирок этишди. Прокуратура органлари тизимида фаолият олиб борувчи ходимларни етук кадр бўлиб шаклланиши, мамлакатда ва дунёда содир бўлаётган аҳамиятли ислоҳот ва ўзгаришларни уларга ўз вақтида етказиш ҳамда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ҳафтанинг жума куни "Маънавият куни" этиб белгиланган.

9 ой давомида 480 нафарга яқин олтмиш ва етмишвойлар фарзандли бўлишди

20 ёшгача фарзанд кўрган оналар сони эса 104,5 минг нафарни ташкил қилмоқда. Адлия вазирлигининг берган маълумотларига кўра, жорий йилнинг 3-чорагида республика бўйлаб 179 425 та никоҳ қайд этилган.  30 ёшгача бўлган фуқаролар ўртасида никоҳлари — 149 814 та (Самарқанд вилоятида энг кўп қайд этилган).

Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган 47,2 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

ДХХ Сурхондарё ва Фарғонада наркотикларни қўшни давлатлардан олиб ўтган шахсларни қўлга олди. Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи, 1971, 1974, 1985 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро Тожикистондан 10 кг. 50 гр.

Бухорода туғуруқхонада бемор аёлнинг қариндошлари жанжал кўтариб, ойналарни синдириб ташлади — видео

Жанжал кўтарганлар аёлни олиб кетиш учун шифохона ходимлари томонидан пул талаб қилинганини важ қилиб жанжал кўтарган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда туғуруқхонадаги аёлнинг қариндошлари ойнани синдириб, чиқариш учун пул талаб қилаётгани акс этган видеолар тарқалганди.

Афсонавий теннисчи Рафаэль Надаль фаолиятини якунламоқда!

Рафаэль Надаль фаолиятини якунлаётганини эълон қилди: 38 ёшли испаниялик теннисчи ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Дэвис кубогидан сўнг профессионал ўйинни тўхтатади. Надаль 22 карра катта шлем турнирлари чемпиони, икки карра Олимпиада чемпиони ва 63 та турли турнирлар ғолиби ҳисобланади.

Қашқадарёда пахтага чиқмаганларга болалар пули берилмаслигини айтган маҳалла раиси жазоланди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳолат юзасидан текширув ўтказиб, маҳалла раисини жавобгарликка тортди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарёда маҳалла раисининг пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Тошкентда мушукни деразадан ташлаб юборган ўқитувчи 375 минг сўм жаримага тортилди

Ўқувчилар синфхонага мушук олиб кирган, бироқ ўқитувчи уларни чалғимасин, дея деразадан отиб юборган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда ўқитувчи мушукка шафқатсизларча муносабатда бўлганлиги акс этган хабарлар тарқалди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.